Студопедия — 9 страница. Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

9 страница. Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.






40 - دعاء من أصابه شك في الإيمان

Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.

133 - (1) يستعيذ بالله (2) ينتهي عما شك فيه (3) يقول [آمنت بالله ورسوله]

Аввало истиъоза – Аъузу биллаҳни зикр қилади. Сўнг қалбидаги кечаётган ҳар хил ўйлардан ўзини тўхтади. Кейин Аманту биллаҳ ва Росулиҳи –дейди. Кейин эса Оллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқийди.

ﮁ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ الحديد: ٣

Маъноси: "Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир".

Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан мана бу тўрта сифатни Оллоҳ таолонинг сифат ва исмларидан эканлигини маълум қиладилар. Ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатларни бошқа ҳадисларда келишича Ал-Аввал яъни унга ҳеч нарса тақаддум қила олмайди. Ал-Охир эса ундан кейин ҳеч нарса бўлмас. Ал-Зоҳир яъни ундан устун ҳеч нарса йўқ. Ал-Ботин ундан яқинроқ ҳеч нарса йўқ! –деб тафсир қилганлар! –дейдилар. Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Ал-Зоҳирнинг маъноси: Оллоҳ ҳамма нарсага зоҳир, ҳамма нарсадан олий ва ундан олий нарса йўқ! –дейдилар. Ибн Қайм раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Ал-Зоҳир исми Оллоҳдан ўзгани олий эмаслигини тақозо қилади. Балки Оллоҳнинг ўзгинаси ҳамма нарсадан олийдир. Кимики унинг олийлигини инкор қилса, унинг зоҳир исмини инкор қилган бўлади. Саъдий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Ал-Зоҳир Оллоҳнинг ўта буюк сифати эканлигига ва ундан бошқа ҳамма нарса унинг буюклиги олдида арзимас эканлигига далолат қилади. Ал-Ботин эса сиру асрорларни билгувчи ва ҳар қандай махфий нарсадан хабардор зотдир.". Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Оллоҳнинг Ал-Ботин сифати ҳамма нарсага энг яқин бўлган ва ундан хабардордир деган маъно бўлади! -дейдилар. Чунки Оллоҳ таоло "Биз унга (бандага) жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз ". –деб марҳамат қилган. Зажож Ал-Ботиннинг шарҳида шундай дейдилар: "Оллоҳ ҳамма ишларнинг уст ва ички сирларини билади. Унга ҳеч нарса махфий эмас".

41 - دعاء قضاء الدين;

Қарз адо қилиш мақсадида ўқиладиган дуолар.

136 - [اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك]

Маъноси: "Парвардигоро! Мени, Ҳалолинг ила ҳаромдан, фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин".

Изоҳ: Абу Воил раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, мукотабадаги қарзимни ўташда менга ёрдам қилинг! –деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу менга Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган бир нечта калималарни сенга ўргатиб қўяйми? Агар қарзларинг тоғ баробарича бўлса ҳам Оллоҳ сендан уларни адо қилади! –деб, сўнг шу дуони ўргатдилар".

137 - [اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن والعجز والكسل والبخل والجبن وضلع الدين وغلبة الرجال]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетишидан, эркакларнинг менга зўравонлик қилишларидан, паноҳ беришингни сўрайман".

Изоҳ: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага менга хизмат учун бир бола олиб келгин! –дедилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадиларки: "Сўнг Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олиб келдилар. Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга йўлма-йўл хизмат қилиб келдим. Қаерда тўхтасалар ўша ерда албатта ушбу дуони ўқиганликларини эшитдим. Хизматда давом этиб келдим хатто хайбардан ҳам қайтдик. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй билан қайтдилар. Уни мана шу жангда қўлга киритган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом унга парда тутиб, сўнг уни ўзлари билан маркабга мингаштирганликларини кўрардим. "Саҳбо"га етиб келганимизда теридан ишланган дастурхонга ҳайс –туйилган ҳурмога сариқёғ қўшиб ишланган таом- қўйиб, менга одамларни чақир! -дедилар. Мен одамларни чақирдим. Улар овқатландилар. Мана шу Пайғамбар алайҳиссаломнинг Софияга қилган никоҳ валималари эди. Сўнг йўлда давом этдилар. Ҳатто уҳуд тоғига етиб келганларида, бу тоғ бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз! -дедилар. Мадинага яқинлашганларида Эй Илоҳим! Мен Мадинани, икки тоғи оралиғини ҳаром ери қиламан! Худди Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳаром ери қилгандек! Илоҳим! Аҳли Мадина учун муд –чамаси бир литр бўлган ўлчов бирлиги- ва соъларида –соъ эса уч ёки тўрт литрга баробар ўлчов бирлигидир, бу ўлчов идишларида буғдой каби дон-дунларни ўлчашар эди- барака ато қил";.

42 - دعاء الوسوسة في الصلاة والقراءة

Намоз ва қироатида васваса бўлаётган киши ўқийдиган дуо.

138 - [أعوذ بالله من الشيطان الرجيم واتفل على يسارك (ثلاثا)]

Истиоза – яъни аъузу биллаҳни айтади, сўнг чап тарафига уч марта тупуради.

Изоҳ: Шайтон агар банда намоз ўқишга киришса, дарҳол унинг олдига келиб, уни намозидан машғул қилиш мақсадида ҳар хил ўйларни келтириб васвас қилади. Ҳатто неча ракаат намоз ўқиганини ҳам билмай қолади! – деб Пайғамбар алайҳиссалом саҳиҳ ҳадисларда хабар қилганлар. Сўнг банда ана шундай васвасага тушиб қолса, нима қилиши кераклигини ҳам таълим қилганлар.

43 - دعاء من استصعب عليه أمر;

Иши мушкул бўлган киши ўқийдиган дуо.

139 - [اللهم لاسهل إلا ماجعلته سهلا وأنت تجعل الحزن إذا شئت سهلا]

Маъноси: "Эй Парвардигоро! Енгиллик ва осонлик, фақат сен енгил қилган нарсагина енгил ва осондир. Агар сен ҳоҳласанг, оғирни енгил қилурсан".

44 - مايقول ويفعل من أذنب ذنبا

Гуноҳ қилиб қўйган киши нима дейиши ва қилиши керак?

140 - [ما من عبد يذنب ذنبا فيحسن الطهور ثم يقوم فيصلي ركعتين ثم يستغفر الله إلا غفر الله له]

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: "Агар кимда ким бир гуноҳ қилиб қўйса, сўнг чиройли -мукаммал таҳорат қилиб, икки ракаат - нафл - намоз ўқиса, сўнг Оллоҳ таолодан –гуноҳи - учун мағфират тиласа, албатта Оллоҳ таоло уни кечиради".

45 - دعاء طرد الشيطان ووساوسه

Шайтон ва унинг васвасасини кеткизадиган зикрлар.

141 - (1) [الاستعاذة بالله منه]

Оллоҳ таолога истиоза – аъузу биллаҳни айтиб, паноҳ сўрайди.

142 - (2) [الأذان]

Азон айтиш, чунки шайтон, бошқа ҳадисларда ривоят қилинишича, Оллоҳу акбар калимасини эшитган чоғи, қаттиқ ел чиқариб юборади. Кейин эса муаззиннинг товуши етган ергача қочиб кетади.

 

143 - (3) [الأذكار وقراءة القرآن]

Зикру дуолар ва қуръон ўқиш билан ҳам, шайтон ва унинг васвасаси кетади.

46 - الدعاء حينما يقع مالا يرضاه أوغلب على أمره

Кўнгилсиз воқеа содир бўлганда, ёки иши ўнгидан келмаётган дамларда ўқиладиган дуо.

144 - [قدر الله وما شاء فعل]

"Бу Оллоҳнинг тақдири, Оллоҳ нимани ҳоҳласа қилади".

47 - تهنئة المولود له وجوابه;

Фарзанд кўрган кишига табриклаш дуоси ва унинг жавоби.

145 - [بارك الله لك في الموهوب لك وشكرت الواهب وبلغ أشده ورزقت بره]

Табрикловчи: "Оллоҳ таоло сизга ато этган тортиқни баракотли қилсин! ўзига шукр қилинг! Фарзандингиз вояга етсин! Яхшилигини кўринг".

Изоҳ: Оллоҳ сизга барка ато қилсин яъни сизга инъом қилган ризқда яхшиликни зиёда этсин. Ва Оллоҳ берган неъматига сизни рози қилсин, қаноатлантирсин ва сизни унга шукр қилгувчилардан қилсин. Фарзандингиз вояга етсин, яъни узоқ умр кўриб, сизга кўмакдош бўлсин. Яхшилигини кўринг, яъни сизга итоаткор бўлсин.

ويرد عليه المهنأ فيقول: [بارك الله لك وبارك عليك وجزاك الله خيرا ورزقك الله مثله وأجزل ثوابك]

Табрикланувчининг жавоби: "Оллоҳ таоло сизга ҳам баракотлар бериб, яхши мукофотлар билан сийласин! Сизни ҳам худди шундай неъматларидан баҳраманд қилсин! ҳамда ажр-савобларингизни зиёда қилсин".

48 - ما يعوذ به الأولاد;

Ёш болаларга дам солиш.

146 - كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعوذ الحسن والحسين [أعيذكما بكلمات الله التامة من كل شيطان وهامة ومن كل عين لامة]

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга шундай дам солар эдилар: "Мен сизларга Оллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зарарли ҳашаротлардан, ҳамда ёмон кўздан асрашини тилайман".

Изоҳ: Бу ҳадис Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида ривоят қилинган. Кўз тегиши нафақат ёш болаларга хос бўлибгина қолмай, балки катталар ҳам бу балодан омонда бўлмайдилар, магар дуо-зикр ва дам солиш йўли билан сақланиб қоладилар. Кўз тегишидан сақланиш ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳларида Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўздан сақланиш учун дам солишимга буюрардилар, ёки буюрдилар! -деб марҳамат қиладилар. Имом Аҳмад ва Абу Довуд Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиш фақатгина кўз тегишидан ёки истимадан бўлади! -деган эканлар. Лекин уламолар бу сўзнинг мазмуни яъни шифода дам солишдан кўра афзали йўқ демакдир! –деб шарҳ қиладилар. Имом Муслим "саҳиҳ"ларида мана бундай лафз билан ривоят қиладилар: "Оллоҳнинг исми ила сенга дам соламан, сенга азият бераётган ҳар қандай касалликдан ва ҳар бир жон ҳамда ҳасадчи кўзнинг ёмонлигидан дам соламан. Оллоҳ сенга шифо берсин, Оллоҳнинг исми ила сенга дам соламан". Яна Муслимнинг ривоятларида: " Оллоҳнинг исми ила саломат бўлгин, ҳар бир касалликдан ва ҳасад қилаётган ҳасадчининг ёмонлигидан ва ҳар бир ёмон кўздан шифо берсин". Уламолар айтадиларки: "Кўздан сақланиш учун энг афзал васила қуръон ўқиб дам солишдир. Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳул Муслимда Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Умму Саламанинг уйида бир жориянинг юзида касаллик сезиб қолиб, жорияга кўз тегибди, унга дам солиб қўйинглар! –дедилар". Албатта дам солиш қуръон билан бўлади. Кўзи теккан кишининг ғусл қилган сувини олиб унда ғусл қилишнинг ҳам таъсири катта. Яъни кўзи теккан киши ғусл қилиб, баданидан оққан сувни касал кишига олиб келади. Бемор у сувни бошидан қуяди. Бунга далил Абу Умома инб Саҳл ибн Ҳанифдан ривоят қилишларича: "Омир ибн Робиа Саҳл ибн Ҳанифни чўмилаётганини кўриб қолади. Кейин у мен бугунги кунда кўрганимдек, чиройли баданни кўрмаганман! –дейди. Шу гапдан сўнг Саҳл касал бўлиб қолади. Уни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, ё Росулуллоҳ! Бу касал бўлиб қолди дейишди. Пайғамбар зот бировдан гумонинглар борми? –дедилар. Саҳобалар ҳа! Омирдан шубҳа қилаяпмиз дейишди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Омирни чақиртириб, унга танбеҳ бердилар ва нима учун бирингиз биродарини ўлдиради! Барака тиласа бўлмайдими? –деб, сўнг унга ғусл қилиб бер! -дедилар. Омир юзини, икки қўлини, тирсак ва тиззаларини, оёқ бармоқларини ва изорининг ичини ҳам бир қадаҳ идишда сув олиб ювиб берди. Кейин эса у сувни бошидан қуйган эдилар. У гўё касал бўлмагандек кучга кириб, одамлар билан яна йўлга тушиб кетди". Бу ҳадисни Имом Молик ва Аҳмад ривоят қилганлар. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз айтадиларки: "кўзи теккан киши таҳорат олиб, сўнг унинг сувидан кўз теккан киши ғусл қилишига буюрилар эди". Баъзи уламолар бу ғуслнинг ҳукми вожибдир! -дейдилар. Бу ерда манашу масала остига дохил бир масалани ҳам зикр қилиб ўтамиз, у масала идишларга оятлар ёзиб, сўнг унга сув қуйиб ичиш масаласидир. Бу масалади уламолар икки хил фикрга келганлар бирлари бу дуруст эмас, шариатга бегона десалар. Иккинчилари жоиз буни ҳеч қандай зарари йўқ! –дейдилар. Далиллари эса Оиша онамиздан келган бир асар бўлиб, асарда айтиладики: Оиша онамизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак сочлари бор эди. Агар биров касал бўлиб қолса, ўша сочларни бир идишда сувга ботириб, кейин ўша сувни касал ичиб шифо топиб кетарди. Модомики Пайғамбар алайҳиссаломнинг сочлари шифо учун ишлатилган бўлса, қуръон ўқиб дам солиш аълороқдир. Бундан ташқари Оллоҳ таоло қуръонни шифодир! -деб марҳамат қилган. Абу Довуднинг яна бир ривоятларида Пайғамбар алайҳиссалом бир идишга дам солиб, сўнг уни касалнинг бошидан қуйдилар! -деб ҳам келган. Мана шундай далилларга таянган ҳолда баъзи уламолар бундай қилиш жоизлигини қўллайдилар.

49 - الدعاء للمريض في عيادته;

Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар.

147 - (1) [لابأس طهور إن شاء الله]

Маъноси: Ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз -деб таржима қилади баъзи уламолар бошқа баъзилари эса гуноҳлардан пок бўласиз! –дейишади. Нима қилганда ҳам бемор учун сихат-саломатлик тиланмоқда.

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бир куни касал бўлиб ётган аъробийни зиёрат қилдилар. У зотнинг одатлари агар бемор зиёрат қилсалар, ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз! –дер эдилар. Унга ҳам шу дуони айтган эдилар. Уламолар шу ҳадисдан Имом яъни раҳбар киши қарамоғидаги кишиларнинг аҳволидан хабар олиши, агар касал бўлса, зиёрат қилиши айб эмас, балки савобли амалдир. Гарчи у аъробий ахлоқсиз бўлса ҳам. Шунингдек олим киши ҳам жоҳилни зиёрат қилиши улуғ амалдир! –дейдилар. Бемор кўриш одобларидан киши агар ҳаста кишини зиёрати учун борса, унинг олдида узоқ вақт ўтирмайди. Ва унинг олдида ўлим ҳақида сўз очмайди. Балки шифо топиб кетасиз! -деган мазмундаги сўзларни айтади.

148 - (2) [أسأل الله العظيم رب العرش العظيم أن يشفيك] (سبع مرات)

Бу дуони етти бор такрор этади.

Маъноси: "Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом қайсики мусулмон бир мусулмонни касаллиги туфайли зиёрат қилиб, етти марта Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман! –деса, албатта Оллоҳ унга шифо бергай. Модомики ажали келмаган бўлса! –деб марҳамат қиладилар. Уламолар айтадиларки: "Бундай дуо қилиш зиёратчининг ажрига ажр қўшадиган омилдир. Аммо касалга эса касаллик гуноҳлари учун каффорот бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Лекин бундай улкан савобларга эришиш учун, баъзи шартларга риоя қилиши керак бўлади. У шартлар касаллик вақтида ҳам ибодатини қўймаслиги яъни қўлидан келганича бажариши керак, аммо қодир бўлмаса шифо топгандан кейин қазо қилиб ўтайди. Ва Оллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Бировларга касалини шикоят қилмайди, магар солиҳ кишига айтиши мумкин, шунда ҳам унинг дуо қилиши умидида айтади. Оллоҳ таоло ҳақида ножўя сўзларни айтиб қўйишдан жуда эҳтиёт бўлиб, Оллоҳ таолони барча махлуқотларнинг Раббиси эканлигини, у ҳоҳлаган нарсани қилишини эсидан чиқармай туради. Касаллик бергувчи ҳам Оллоҳ, шифо ато қилгувчи ҳам Оллоҳ эканлигини эътиқодидан узоқ қилмай, қазои-қадарга рози бўлади.

50 - فضل عيادة المريض;

Беморни зиёрат қилиш фазилати.

149 - قال صلى الله عليه وسلم: [إذا عاد الر جل أخاه المسلم مشى في خرافة الجنة حتى يجلس فإذا جلس غمرته الرحمة فإن كان غدوة صلى عليه سبعون ألف ملك حتى يمسي وإن كان مساء صلى عليه سبعون ألف ملك حتى يصبح]

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Агар киши бемор бўлган мусулмон биродарининг ҳолидан хабар олиш учун борса, гўё у, касалнинг олдига келиб ўтиргунча жаннат боғчасида юргандек бўлади. Агар унинг олдида ўтирса, уни раҳмат қамрайди. Агар зиёрати эрталаб бўлган бўлса, унга етмиш минг малоика тонгга қадар салавот айтадилар. Агар зиёрати кечқурунда бўлса, унга етмиш минг малоика кеч киргунгача салавот айтадилар".

Изоҳ: Ҳадиснинг шарҳида Ҳаравий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Боғдан мақсад меваси пишишга яқин қолган ҳурмо боғига ўхшатишдир. Абу Бакр инб Ал-Анборий эса Пайғамбар алайҳиссалом зиёрат қилгувчи кишини касал кўришдан йиғиб оладиган ажрлар учун боғга ташбеҳ қилганлар! –дейдилар. Баъзилар эса бундан мақсад йўл яъни жаннатга олиб борувчи йўл, чунки бу яхши амал туфайли киши жаннатага киришга муяссар бўлади. Чунки бошқа ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: "Кимики касални зиёрат қилса, осмондан бир нидо қилгувчи: "Пок бўлдинг! қадаминг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўрнингни олдинг! -деб нидо қилади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом касал бўлган саҳобаларни тез-тез зиёрат қилиб турардилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга қулоқ солайлик, у зот дедилар: "Пайғамбар алайҳиссалом мени хачир ҳам от ҳам минмай пиёда келиб зиёрат қилган эдилар". Зайд ибн Арқам эса кўзим оғриб қолганда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени зиёрат қилган эдилар! –дейдилар. Ҳатто бир яҳудий бола касал бўлиб қолганда ҳам зиёрат қилган эдилар. Уни олдига кириб, уни исломга киришини таклиф қилганларида у исломни қабул қилган эди. Шунингдек амакилари Абу Толиб касал бўлиб қолганда ҳам зиёратига борган эдилар. Кейин эса уни шаҳодатни нутқ қилишга даъват этган эдилар. Лекин у қабул қилмаган эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидан келганича ибодатга ошиқар эдилар. Гоҳида касални ҳар куни ҳам зиёрат қилаверардилар. Гоҳида эса ҳафтада бир бор зиёрат қилар эдилар. Гоҳида касалнинг бошида ўтириб, унинг аҳволини сўраб, у иштаҳо қилган нарсани олиб келардилар. Баъзан касалнинг бошига қўлларини қўйиб Эй одамларнинг Раббиси! мусибатни кетказ! Ва шифо бер! сендирсан шифо бергувчи! Сендан ўзгаси шифо бера олмас, сенинг шифоинг ҳеч қандай касални қолдирмас! – дер эдилар. Баъзан исмини зикр қилиб ҳам айтар эдилар. Бир марта Саъд розияллоҳу анҳуга, Эй Илоҳим! Саъдга шифо бер! –деган эдилар. Гоҳида касаллик каффорот бўлсин! Поклик бўлсин! –дер эдилар. Лекин зиёрат учун бир кунни тайин қилмаганлар. Балки уммат учун ҳар қандай муносиб фурсатда зиёрат қилишни шаръий қилиб берган эдилар. Баъзан эса касалнинг пешонасига қўлларини қўйиб, сўнг кўкрагини, қорнини ва юзини силаб, Эй Илоҳим! Бунга шифо бер! –дер эдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу феъллари касални кўриш исломда аҳамияти жуда улуғ эканлигига ва бу зиёрат касалнинг мусулмон биродарлари устидаги вожиби эканлигига далилдир. Бундан ташқари касални зиёрат қилиш, касалнинг биродарлари устидаги ҳаққи эканлигига далолат қилувчи ҳадислар ҳам талайгинадир.

51 - دعاء المريض الذي يئس من حياته

Ҳаётидан умидини узган беморнинг дуоси.

150 - (1) [اللهم اغفر لي وارحمني وألحقني بالرفيق الأعلى]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Мени мағфират қил! Раҳм айла! Ва Рафиқул Аълога етказгин".

Изоҳ: Рафиқул Аълонинг маъносига келсак. Уламолар айтадиларки: " Бу калима Оллоҳ таолонинг мана бу сўзидан олингандир:

ﮁ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮀ النساء: ٦٩

69. Кимда-ким Оллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 944. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Композиция из абстрактных геометрических фигур Данная композиция состоит из линий, штриховки, абстрактных геометрических форм...

Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

ТЕОРЕТИЧЕСКАЯ МЕХАНИКА Статика является частью теоретической механики, изучающей условия, при ко­торых тело находится под действием заданной системы сил...

Теория усилителей. Схема Основная масса современных аналоговых и аналого-цифровых электронных устройств выполняется на специализированных микросхемах...

Различие эмпиризма и рационализма Родоначальником эмпиризма стал английский философ Ф. Бэкон. Основной тезис эмпиризма гласит: в разуме нет ничего такого...

Индекс гингивита (PMA) (Schour, Massler, 1948) Для оценки тяжести гингивита (а в последующем и ре­гистрации динамики процесса) используют папиллярно-маргинально-альвеолярный индекс (РМА)...

Методика исследования периферических лимфатических узлов. Исследование периферических лимфатических узлов производится с помощью осмотра и пальпации...

Тактические действия нарядов полиции по предупреждению и пресечению групповых нарушений общественного порядка и массовых беспорядков В целях предупреждения разрастания групповых нарушений общественного порядка (далееГНОП) в массовые беспорядки подразделения (наряды) полиции осуществляют следующие мероприятия...

Механизм действия гормонов а) Цитозольный механизм действия гормонов. По цитозольному механизму действуют гормоны 1 группы...

Алгоритм выполнения манипуляции Приемы наружного акушерского исследования. Приемы Леопольда – Левицкого. Цель...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.011 сек.) русская версия | украинская версия