Студопедия — 13 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

13 страница






 

78 - مايقال للكافر إذا عطس فحمد الله

Кофир акса уриб, сўнг Оллоҳга ҳамд айтса нима деб жавоб қилинади.

189 - [يهديكم الله ويصلح بالكم]

Маъноси: "Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин".

Изоҳ: Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича яҳудлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида акса урар эканларки уларга Оллоҳ сизларни раҳматига олсин деган сўзни айтишларини умид қилиб, лекин Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин! –дейиш билан чегараланар эканлар. Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Агар бир яҳудий акса уриб Оллоҳга ҳамд айтса, Оллоҳ сени ҳидоятласин дегин. Агар сен акса уриб, Оллоҳга ҳамд айтганингда мушрик сенга жавоб қилса, Оллоҳ сени ҳидоят қилсин дегин". Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар Салама ибн Акваъдан ривоят қилишган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида бир киши акса урди. Оллоҳ сени раҳматига олсин дедилар. Сўнг ҳалиги одам яна акса урди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бу киши тумовлаб қолибди! –дедилар. Бошқа ривоятларда уч мартагача акса урса жавоб қилиниб, ундан кейин Оллоҳ сизга шифо берсин деган дуо қилиш кераклиги ифодаланган.

79 - الدعاء للمتزوج;

Уйланган кишига айтиладиган дуо.

190 - [بارك الله لك وبارك عليك وجمع بينكما في خير]

Маъноси: "Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин".

 

Изоҳ: "Фатҳул Борий"нинг муаллифи Ибн Ҳажар раҳматуллоҳ айтадиларки: Жоҳилия даврида араблар Бақий ибн Махлад Ғолибдан у киши Ҳасандан, Ҳасан эса Бани Тамимга мансуб бўлган бир кишидан ривоят қилишларига кўра тўй маросимларида куёвга рафо ва банин яъни бахт ва ўғил тилар эдилар. Ислом келгандан сўнг, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин! –деган дуони таълим қилдилар. Насоий ва Тобароний Ақил ибн Абу Толибдан ривоят қилишган ҳадисда, Ақил басрага келиб у ерда бир аёлга уйланади. Шунда одамлар у кишига жоҳилия давридаги табрикни айтадилар. Ақил уларни бундай деманглар! Балки Пайғамбар алайҳиссалом айтгандек айтинглар! -деб қайтаради. Ҳадиснинг санадидаги ровийлар бари сиқот яъни ривоятлари мақбул кишилар, бироқ Ҳасан Ақилдан ҳадис эшитмаган дейдилар. Нима қилганда ҳам табриклаш учун мана шу калимани ишлатиш арабларда жорий бўлган одатлардан эди. Уламолар наҳийдан бўлган муродни тайин қилишда мунозара қилишадилар. Бирлари бу наҳийга сабаб табрикда Оллоҳга ҳамду сано йўқ! балки ҳеч қандай зикрни англатадиган калима топилмайди! –десалар. Яна бирлари куёв учун айтилган бу дуода наҳий иллати сезилмайди. Лекин ўғилни тилаб қизлар ҳақида гапирилмаслиги аёл зоти учун таҳқир бўлади. Шунинг бу дуодан шариат қайтаргандир! –дейдилар.

 

80 - دعاء المتزوج وشراء الدابة

Киши уйланганда ёки от-улов сотиб олганда ўқийдиган дуоси.

191 -[إذا تزوج أحدكم امرأة أو إذا اشترى خادما فليقل: اللهم إني أسألك خيرها وخير ما جبلتها عليه وأعوذ بك من شرها وشر ما جبلتها عليه وإذا اشترى بعيرا فليأخذ بذروة سنامه وليقل مثل ذلك]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Агар бирингиз бир аёлга уйланса ёки бир хизматкор сотиб олса, шундай десин: "Эй Илоҳим! Мен сендан бунинг яхшилигини ва сен унда яратган яхшиликни сўрайман ва унинг ёмонлигидан ва сен унда яратган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".

Агар туя сотиб оладиган бўлса ҳам, туянинг ўркачидан ушлаб мана шундай десин".

 

Изоҳ: Уламолар эркак киши бир аёлга уйланса ёки жория сотиб олса, унинг пешонисига қўлини қўйиб ушбу дуони ўқиши суннатдир! –дейдилар. Лекин бундай қилиш аёлни хафа қиладиган бўлса, яъни мен ёмон аёлмидим деган тушунчага келиши эҳтимоли бўлса, бу ҳолда дуони ичда айтишга буюрилади. Туянинг ўркачини ушлаб дуо қилишда ҳам баъзи бир ҳикматларни зикр қиладилар. Лекин ҳикматнинг сирини билишимиз шарт эмас. Усул фиқҳ уламолари шариатда амр ёки наҳийнинг мавжудлиги асосий иллат ва ҳикматдир! –дейдилар.

81 - الدعاء قبل إتيان الزوجة;

Эркак аёлига яқинлик қилишидан аввал айтадиган дуоси.

192 - [بسم الله اللهم جنبنا الشيطان وجنب الشيطان ما رزقتنا]

Маъноси: "Бисмиллаҳ! Эй Илоҳим! Шайтонни бизлардан, ва бизларга берадиганинг – фарзанддан ҳам йироқ қилгин"

 

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан муттафақун алайҳи яъни "саҳиҳул бухорий" ҳамда "саҳиҳу муслим"да ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ушбу дуони айтиб у дуо ортидан келадиган манфаатни ҳам зикр қилганлар. У зот айтадиларки: "Агар бирингиз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлиб ушбу дуони ўқиса, сўнг фарзанд кўришса албатта бу фарзандга шайтон асло зарар бера олмайди". Бу яқинлик қилиш одобларидан ҳисобланади. Бу борада мусулмон киши шариатда келган кўрсатмаларга биноан ҳаракат қилмоғи лозим. Шайх Усаймин раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Инсон фарзандларини асраш йўлида ҳар хил ишларга қўл уради ва катта-катта молларни сарф қилади. Қўлимизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимотлари бепул турибди. Ана шуни тадбиқ қилсак муродимизга етардик. Ва у ҳам бўлса ҳар бир ишимиз олдидан Оллоҳнинг исмини зикр этишдир". Уламолар бу ҳадисда яқинлик қилишдан аввал бисмиллоҳни айтиш ва дуо қилиш мустаҳаб эканлигига далил бордир! –дейдилар. Бошқа ҳадисларда бебисмиллоҳ қилинган ҳар бир иш думи кесикдир! –яъни баракасиздир! –деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун қўшилиш пайтида Оллоҳнинг зикрини айтилса, сўнг фарзанд кўрилса, у фарзандга шайтон яқинлаша олмайди. Яъни дунёда уни ҳақ йўлдан оздириб, ботил йўлларга киргиза олмайди! –дейди кўпчилик уламолар.

82 - دعاء الغضب;

Ғазаб келганда ўқиладиган дуо.

193 - [أعوذ بالله من الشيطان الرجيم]

Истиоза –Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимни –айтади.

 

Изоҳ: Саҳиҳайнда яъни Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида Сулаймон ибн Сураддан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида икки одам сўкишиб қолди. Уларнинг бири ғазабидан юзи қизариб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Мен бир калимани биламан агар уни айтса ғазаби кетади. У Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимдир! Оллоҳ таоло кўп ўринларда бандага ушбу калимани айтишни буюрган. Ўша ўринлардан: Қуръон ўқишдан аввал то шайтон васвас қилиб қироатнинг манфаатидан маҳрум қилмасин. Ва ғазаб пайтида ҳамки ғазаб туфайли ноўрин ишларга қўл уриб қўймасин. Агар шайтонни бундай ўринлардан қувиладиган бўлса, албатта ғазаб кетиб ақл билан иш кўрилади ва яхшиликдан маҳрум бўлинмайди

.

83 - دعاء من رأى مبتلى;

Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо.

194 - [الحمد لله الذي عافاني مما ابتلاك به وفضلني على كثير ممن خلق تفضيلا]

 

Маъноси: "Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин".

Изоҳ: Ибн Можанинг "сунан" ларида ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кимки мусибатланган кишини учратиб қолса, дарҳол Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! –деса ким бўлишидан қатиий назар албатта бу балодан омонда бўлади". Абу Жаъфардан ривоят қилишларича у зот агар балоланган кишини кўрсалар, унинг мусибатидан Оллоҳ паноҳ беришини у одамга эшиттирмай, ичларида сўрар эканлар- Термизий ривоятларидан. Мусибатнинг моддий ёки маънавий бўлишининг эътибори йўқ. Банданинг мусибати ҳар қанча катта бўлмасин, албатта дунёда ўзидан ҳам мусибатлироғини учратади. Ана шундайларни кўрганда ўзи ҳам ҳамд айтсин. Оллоҳ таоло ҳар қандай ҳолларда ҳам унга ҳамд айтилишини ҳоҳлайди, шоядки бу шукр сабр ва ҳамдлар сабабли бандаларининг даражалари юксалса!

84 - ما يقال في المجلس;

Мажлис-давраларда ўқиладиган дуо.

195 - عن ابن عمر قال: كان يعد لرسول الله صلى الله عليه وسلم في المجلس الواحد مائة مرة من قبل أن يقوم [رب اغفرلي وتب علي إنك أنت التواب الغفور]

Маъноси: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки: "Бир мажлиснинг ўзида Пайғамбар алайҳиссалом туриб кетишларидан аввал юз марта Раббим! Мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ҳамда кечирувчи зотсан". дер эдилар.

 

Изоҳ: Дастлаб зикрнинг фазли ҳақида баҳс юритганимизда бир жамоат бир ерга ўтириб у ерда Оллоҳни зикр қилмасалар, бу улар учун интиқом бўлишини ифода этадиган ҳадисларнинг талайгинаси билан танишган эдик. Бу ҳадисларни бизларга таълим қилган зот ҳаммадан ҳам кўра амал қилгувчироқ эдилар. Баъзи ривоятларда мен ҳар кунида Оллоҳга етмиш марта истиғфор айтаман! -деган эдилар. Баъзи саҳобаларга эса тилинг Оллоҳнинг зикри билан нам бўлсин. Асло толмасин! –деб васият қилган эдилар. Суютий раҳматуллоҳ фатво китобларида ансорий саҳобаларнинг биридан ривоят қилишларича, у киши Пайғамбар алайҳиссаломни чошгоҳ намози ўқиётиб Раббим! Мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ҳамда кечирувчи зотсан! –деб дуо қилганликларини ҳатто бу дуони юз мартага етказганликларини кўрган экан.

85 - كفارة المجلس;

Мажлис каффорати.

196 - [سبحانك اللهم وبحمدك أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك]

Маъноси: "Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан".

 

Изоҳ: Ҳоким "Мустадрак"ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар. Оиша онамиз айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом қандай мажлисдан турсалар, албатта Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –дер эдилар. Мен у кишига Ё Росулуллоҳ! Жойингиздан турганингизда бу калималарни намунча кўп айтасиз! –дедим. Шунда у зот бу калималарни кимики ўрнидан турган заҳоти ўқир экан, албатта манашу мажлисда қилган гуноҳлари учун мағфират бўлгай! –дедилар". Ҳаким ибн Башир Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоят"да Амр айтадики: "Наср сураси нозил қилинганда, Пайғамбар алайҳиссалом Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –деган дуони кўпайтириб юбордилар". Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом хутбадан сўнг саҳобаларга қарата Оллоҳ бир солиҳ бандасига дунёда қолиш билан Оллоҳнинг ҳузурига боришни ўз ихтиёрига берган эди. Бу солиҳ банда Оллоҳнинг ҳузурини маъқул билди! –дедилар. Шунда Абу Бакр йиғлаб юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом бир солиҳ кишининг ҳолини гапириб берсалар, Абу Бакр нима учун йиғлайдилар! –деб бизлар ҳайрон бўлиб турар эдик. Абу Бакр бизларнинг энг олимимиз эдилар". Ибн Аббос бу сурани Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотлари яқинлигидан хабарувчи сурадир! –дейдилар.

86 - الدعاء لمن قال غفر الله لك

Оллоҳ сизни мағфират қилсин деган кишига қандай жавоб қилинади.

197 - [ولك]

Маъноси: "Сизни ҳам мағфират қилсин".

87 - الدعاء لمن صنع إليك معروفا

Сизга яхшилик қилган кишига айтадиган дуоингиз.

198 - [جزاك الله خيرا]

Маъноси: "Оллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин".

Изоҳ: Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон Усома ибн Зайддан марфуъ ҳолатда ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Кимга биров яхшилик қилса, сўнг яхшилик кўрган одам яхшилик қилганга Оллоҳ сизга яхши мукофот берсин! –деса санода энг чўққига етган бўлади". Албатта Пайғамбар алайҳиссалом хабар қилганларидек Оллоҳ каби мукофот берадиган зот йўқ. Шунингдек мағфират ҳам унинг мағфиратидир. Яъни Оллоҳ кечирса бўлганидир. Умар ибн Хаттоб вафотлари келганда дунёдан тенгма-тенг ўтиб кетсам бўлгани яъни Оллоҳ кечирса бас! –деган эканлар.

 

88 - مايعصم الله به من الدجال;

Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар.

199 - [من حفظ عشر آيات من أول سورة الكهف عصم من الدجال]

Маъноси: "Кимики "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжолдан сақланади".

Изоҳ: Абу Дардоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: " Кимики "Каҳф" сурасидан аввалги ўн оятни ёд олса Дажжолдан омонда бўлади. Муслим айтадиларки: "Шўъба суранинг охиридан ёд олса дейди. Ҳамом эса суранинг аввалидан ёд олса дейдилар. Муновий бу оятларни ўқиш сабабли дажжолдан сақланиш ҳикматини баён қилиб айтадиларки: "Бунинг сабаби "Каҳф" сурасида ажойиб ва ғаройиб қиссалар тасвирланади. Албатта бундай қиссаларни ўқиб тасаввур қила олган киши дажжол ҳақида хабар қилинган ҳадисларни инкор этмайди. Балки бу ҳақиқатга астойдил таёргарлик кўра бошлайди. Охир ниҳоят унинг фитнасидан омонда бўлади. "Каҳф" сурасида ажойиб ва ғаройиб одам ақли бовар қилмайдиган мўжизалар бор. Тадаббур билан ўқиганлар албатта дажжолнинг фитнасидан сақланади. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Саид Худрий ривоят қилган ҳадисда бу сурани хусусан жума кунида ўқишга чорлаб айтадиларки: "Кимики "Каҳф" сурасини жума куни ўқиса иккинчи жумагача унга нур бўлгай";.

والاستعاذة بالله من فتنته عقب التشهد الأخير من كل صلاة

Маъноси: "Ҳар намознинг охирги ташаҳҳудидан сўнг, Дажжолнинг фитнасидан Оллоҳ паноҳ беришини тилаш ҳам ундан сақланишга олиб боргувчи омилдир".

 

Изоҳ: Бу ҳақда дастлаб Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз ушбу дуони ҳар намоз охирида айтганликларини ифодаловчи ривоят ўтди. Яъни у зот асла бу дуони қўймас эдилар.

89 - الدعاء لمن قال إني أحبك في الله

Сизни Оллоҳ йўлида яхши кўраман деган кишига қандай жавоб қилинади.

200 - [أحبك الذي أحببتني له]

Маъноси: "Мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин".

 

Изоҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтиб қолди. У зотнинг ҳузурларида бир қанча одамлар бор эди. Улардан бири мен шу одамни Оллоҳ учун яхши кўраман! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга билдириб қўйганмисан? –дедилар. У йўқ! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бор унга билдириб қўй! –дедилар. Сўнг унга бориб уни яхши кўришини хабар қилди. У мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин! –деди. Ҳадис Имом Аҳмад ривоятларидан бўлиб, ҳадисга Имом Заҳабий саҳиҳлик ҳукмини берганлар";.

90 - الدعاء لمن عرض عليك ماله;

Мол-мулкини сизга бермоқчи бўлган кишига қандай дуо қилинади.

201 - [بارك الله لك في أهلك ومالك]

Маъноси: "Оллоҳ таоло сизнинг аҳлингизга ҳам, молингизга ҳам барака берсин".

Изоҳ: Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Анас айтадиларки: "Абдурраҳмон ибн Афв Мадинага келганда Пайғамбар алайҳиссалом у билан Саъд ибн Рабиъни ўртасини улфатлаб тутишган ини қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга биродарим мен Мадинада моли дунёси кўпларданман. Молимни ярмини олгин ва иккита хотиним бор уларга боқ! Қайси бири сенга ёқса, мен уни талоқ қилиб берай! –деди. Шунда Абдуррамон ибн Афв Оллоҳ молингизга, аҳлингизга барака берсин. Мени бозорга йўллаб қўйсангиз! –деди. Уни бозорга йўллаб қўйишган эди. У бозорга бориб савдо-сотиқ билан шуғулланиб оз-моз фойда қилиб, уйга сариёғ ва пишлоқ кўтариб келди. Бир қанча вақт ўткач эса, устида совут кийим ва бошқа нарсаларга эришган ҳолда келади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳай-ҳай нима бу? –деб таажжубланадилар. Яъни тез орада Оллоҳ унинг ишларига барака бериб, бой бўлиб кетган эди". Оллоҳ учун катта молдан воз кечканлиги учун Оллоҳ унинг эвазини дунёдаёқ кўрсатади. Дарҳақиқат саҳобаларнинг иймонлари биродари учун ярми молидан ва хотинидан ҳам воз кечишгача тарбиялаб қўйган эди. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра айтадиларки: "Ансорлар Пайғамбар алайҳиссаломга бизлар билан Муҳожир биродарларимиз ўртасида хурмо дарахтларини тақсимлаб беринг! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундай қилманглар! –дедилар. Ундай бўлса, улар бизларга ҳаражатларни кўтаришда кўмакчи бўлсалар, биз ҳосилни ўртамизда тенг иккига бўламиз! –дейишди. Муҳожирлар розимиз! –дедилар.

91 - الدعاء لمن أقرض عند القضاء

Қарзни тўлаётган вақт, қарз бериб турган кишига айтиладиган дуо.

202 - [بارك الله لك في أهلك ومالك إنما جزاء السلف الحمد والأداء]

Маъноси: "Оллоҳ сизнинг аҳлингизга ва молингизга барака берсин! Албатта қарзнинг мукофоти мақтовлар ҳамда чиройли адо қилмоқдир".

 

Изоҳ: Имом Насоий ҳамда Ибн Можа ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Аби Рабиадан қирқ минг қарз оладилар. Қарзни адо этган вақт унга Оллоҳ сизнинг аҳлингизга ва молингизга барака берсин! Албатта қарзнинг мукофоти мақтовлар ҳамда чиройли адо қилмоқдир! –дедилар. Суннатданки кишига биров яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги баробарича яхшилик қайтармоғлиги Оллоҳ таоло қуръон каримда:

ﮁ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﮀ النساء: ٨٦

"Агар сизларга салом берилса, сизлар ундан кўра афзолроқ салом ёки ўша саломни қайтаринглар";

Лекин гоҳида яхшиликнинг қайтара олмайдиган ҳолатлар учрайди унда нима қилади? Ундай ҳолларда унинг ҳақига дуолар қилиб барака тилайди. Абу Довуд Насоий ва Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом агар сизларга яхшилик қилинса, унга қайтаринглар! Агар қайтара олмасанглар, Оллоҳ мукофитингизни берсин! -денглар деб таълим қилганлар. Яъни Оллоҳдан қайтсин. Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишларича Муҳожирлар ё Росулуллоҳ! Ансор биродарларимиз ҳамма ажрни йиғиб кетдилар. Кўпликда улардан кўра чиройли инфоқ қилгувчини кўрмадик. Озликда ҳам ҳамжиҳатлик қилишда улардан яхшироғини кўрмадик! –дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом сизлар улар қилган маъруфга миннатдорчилик билдириб улар ҳақига дуолар қилаяпсизларми? –дедилар. Муҳожирлар ҳа албатта! –дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом Шу кифоядир! –дедилар";.

92 - دعاء الخوف من الشرك;

Ширк келтириб қўйишидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.

203 - [اللهم إني أعوذ بك أن أشرك بك وأنا أعلم وأستغفرك لما لا أعلم]

Маъноси: "Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ширкнинг қалбга кириб бориши ўта махфий ва сезилмас бўлганлиги учун уни қоронғу тунда сип-силлиқ ва қоп-қора тошнинг устида ўрмалаб кетаётган чумолига ўхшатиб саҳобаларга хабар қилганларида. Абу Бакр ё Росулуллоҳ! Ундай бўлса қандай қилиб ундан нажот топамиз?-дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бир калима ўргатиб қўяман, агар ун айтсанг! ширкнинг каттаю-кичигидан омонда бўласан! –дедилар. Сўнг Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман! –деб дуо қил! –дедилар. Умар ибн Хаттоб эй Илоҳим! Амалларимнинг ҳаммасини ўзинг учун холис ва солиҳ қилгин ва у амалларда биров учун насиб қилмагин! –дер эканлар.

 

93 - الدعاء لمن قال بارك الله فيك







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 740. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

ТЕОРЕТИЧЕСКАЯ МЕХАНИКА Статика является частью теоретической механики, изучающей условия, при ко­торых тело находится под действием заданной системы сил...

Теория усилителей. Схема Основная масса современных аналоговых и аналого-цифровых электронных устройств выполняется на специализированных микросхемах...

Логические цифровые микросхемы Более сложные элементы цифровой схемотехники (триггеры, мультиплексоры, декодеры и т.д.) не имеют...

Кран машиниста усл. № 394 – назначение и устройство Кран машиниста условный номер 394 предназначен для управления тормозами поезда...

Приложение Г: Особенности заполнение справки формы ву-45   После выполнения полного опробования тормозов, а так же после сокращенного, если предварительно на станции было произведено полное опробование тормозов состава от стационарной установки с автоматической регистрацией параметров или без...

Измерение следующих дефектов: ползун, выщербина, неравномерный прокат, равномерный прокат, кольцевая выработка, откол обода колеса, тонкий гребень, протёртость средней части оси Величину проката определяют с помощью вертикального движка 2 сухаря 3 шаблона 1 по кругу катания...

Примеры решения типовых задач. Пример 1.Степень диссоциации уксусной кислоты в 0,1 М растворе равна 1,32∙10-2   Пример 1.Степень диссоциации уксусной кислоты в 0,1 М растворе равна 1,32∙10-2. Найдите константу диссоциации кислоты и значение рК. Решение. Подставим данные задачи в уравнение закона разбавления К = a2См/(1 –a) =...

Экспертная оценка как метод психологического исследования Экспертная оценка – диагностический метод измерения, с помощью которого качественные особенности психических явлений получают свое числовое выражение в форме количественных оценок...

В теории государства и права выделяют два пути возникновения государства: восточный и западный Восточный путь возникновения государства представляет собой плавный переход, перерастание первобытного общества в государство...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.013 сек.) русская версия | украинская версия