Студопедия — 16 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

16 страница






ﮁ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮀ البقرة: ١٥٨

Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир.

Изоҳ: Ҳаж қилиш — ҳар йили Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунлари иҳром (махсус кийим) билан Каъбани зиёрат. қилиш, Арафот тоғида туриб тавба-тазарру ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш — йилнинг хоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкони бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амаллардандир.

Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликии ният қилса, бас, албатта Оллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир.

Изоҳ: Яъни бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қилса, Оллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади.

119 - الدعاء يوم عرفة;

Арафа кунида айтиладиган дуо.

237 - [خير الدعاء دعاء يوم عرفة وخير ماقلت أنا والنبيون من قبلي[

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Арафа кунда айтиладиган дуоларнинг энг яхшиси ва афзали мен ва мендан аввал ўтган пайғамбарлар айтган дуодир". Ва у қуйидаги дуодир:

 

]لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير[

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".

Изоҳ: Термизийнинг "Сунан"ларида Абдулллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Қиёмат куни умматимдан бир кишини бутун халойиқлар олдида олиб келиниб, унга тўқсон тўққизта саҳифа очилади, ҳар бир саҳифа кўз етар етмас даража узун бўлади. Сўнг унга булардан биронтасини инкор қила оласанми? –дейилади. У йўқ! эй Раббим! –дейди. Унга сенинг узрларинг ёки ҳасанотларинг борми?-дейилади. Бу киши қўрқиб йўқ! –деб жавоб қилади. Шунда унга ҳа! бизнинг ҳузуримизда сенинг ҳасанотинг бор. Сенга зулм қилинмас! –дейилади. Кейин унга бир битоқа-гувоҳнома чиқарилади. Унда лаилаҳа иллаллоҳу ва анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу! –деган ёзув бўлади. Бу банда эй Раббим! Бу битоқа бу саҳифаларнинг муқобилида нима бўларди! –дейди. Унга сен зулм кўрмайсан! –дейилади-да, сўнг саҳифаларни тарозунинг бир палласига, битоқани эса иккинчи палласига қўйилади. Битоқа саҳифалардан вазмин келади";.

120 - الذكر عند المشعر الحرام;

Машъарил ҳаром -Муздалифа еридаги зикрлар ҳақида.

238 - [ركب صلى الله عليه وسلم عليه القصواء حتى أتى المشعر الحرام فاستقبل القبلة (فدعاه وكبره وهلله ووحده) فلم يزل واقفا حتى أسفر جدا فدفع قبل أن تطلع الشمس]

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Қасво исмли туяларига миниб, Машъарил ҳаромга етиб келдилар, сўнг қиблага юзланиб, такбир, таҳлила, тавҳидлар айтиб дуо қилдилар. Дуода кўп турдилар ҳатто кун ёришиб кетишига оз қолганда, қуёш чиқишидан аввал мино томон жўнаб кетдилар.

 

Изоҳ: Ҳадиснинг давомида ровий шундай деб марҳамат қилади: Пайғамбар алайҳиссалом Муздалифага келиб у ерда шом ва хуфтан намозини бир азон ва икки иқомат билан ўқидилар. Бу икки намоз орасида ҳеч қандай намоз ўқимадилар. Сўнг ён бошлаб ётдилар. То тонг ҳам отди. Кейин эса бомдод намозини бир азон ва бир иқомат ила ўқидилар. Кейин маркабга миниб "Машъарил Ҳаром"га –Муздалифадаги бир тоғнинг олдига- келдилар. У ерда қиблага юзланиб такбир таҳлил айтиб дуолар қилдилар. У ерда бу дуолар ила то осмон ёришгуча турдилар. Лекин қуёш чиқишидан олдин Мино томон тушиб кетдилар". Бу Пайғамбар алайҳиссалом қилган ибодат айнан қуръондаги Оллоҳ таолонинг мана бу буйруғи эди:

ﮁ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮀ البقرة: ١٩٨

Энди Арафотдан (Макка яқинидаги тоғ) тушганингиздан кейин Машъар-ул-ҳаромда Оллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни — гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да — ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам у зотни эсланг — зикр қилинг!»

Изоҳ: Ҳожилар Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидаги иккинчи ярмида Арафот тоғида тўпланиб, Парвардигорга дуо ва тавбалар қилиб турганларидан кейин тушиб Муздалифа тоғининг этагида Машъар-ул-ҳаром деган жойда тун бўйи дуо-такбир, тавба-тазаррулар билан Тангрига муножотлар қиладилар, ҳақ йўлга ҳидоят қилгани учун шукроналар айтадилар.

121 - التكبير عند رمي الجمار مع كل حصاة

Жамаротда тош отишда ҳарбир тош отилганда такбир айтишлик ҳақида.

239 - [يكبر كلما رمى بحصاة عند الجمار الثلاث ثم يتقدم ويقف يدعو مستقبل القبلة رافعا يديه بعد الجمرة الأولى والثانية أما جمرة العقبة فيرميها ويكبر عند كل حصاة وينصرف ولا يقف عندها]

Маъноси: "Ҳожи киши учта тош отиш ўрнига келиб, ҳар тош отганда такбир айтади, сўнг олдинроққа бориб, қиблага юзланган ҳолда, икки қўлини кўтариб, дуолар қилади. Бу дуо қилиши фақат икки кичик ва ўрта жамаротда рухсат берилади. Аммо учинчи яъни катта жамаротда эса, такбир айтиб тош отади-да, кейин у ерда тўхтаб дуо қилмайди, балки тош отиб бўлгандан сўнг дарҳол кетаверади".

Изоҳ: Чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳажларини баён қилгувчи ҳадисларда мана шундай қилганликларини қайд қилинган.

122 - دعاء التعجب والأمر السار

Ажабланарли ёки хурсандчилик иш содир бўлганда айтиладиган дуо.

240 - [سبحان الله]

Маъноси: "Субҳаналлоҳ! –Оллоҳ ҳамма нарсадан покдир".

 

Изоҳ: Бу Оллоҳнинг ҳар бир нуқсонликдан покловчи ва унга ҳеч нарса ўхшамайдиган мисли йўқ эканлигини англатувчи зикр калимаси гоҳида таажжубланиш маъносида ҳам ишлатилади. Чунки ҳайратланарли нарсани ёки ишни кўрганда киши, дарҳол Оллоҳ таолонинг буюклигини ва поклигини ёдига олиб бу калимани нутқ қилади. Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳиссалом бу калимани шу маънода бир неча ўринларда ишлатган эдилар. Ўшалардан бири Саҳобалардан бири Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга қўл ушлашиб кетаётиб, секингина у зотга сездирмаган ҳолда кўздан ғойиб болади. Сўнг яна қайтиб келади. Пайғамбар алайҳиссалом қаерга? ғойиб бўлиб қолдинг!-деб сўраганларида у ё Росулуллоҳ! Мен жунуб ҳолатида эдим! –деб жавоб қилади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом субҳаналлоҳу! мўъмин нажас бўлмайди! –дедилар.

241 - [الله أكبر]

Маъноси: "Оллоҳу акбар! –Оллоҳ! ҳаммадан улуғдир".

 

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга шаҳарлар фатҳи башорат қилинганда, Оллоҳ Акбар!-дер эдилар. Масалан хайбар ғазотида Оллоҳу Акбар! харибат хайбар! Яъни хайбар ери фатҳ бўлди! –деб хурсанд бўлган эдилар. Бундай ҳолларда такбирлар айтиш кишини ўзига бино қўйишидан ёки мағрурланиб қолишидан асрайди! –дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим.

 

123 - مايفعل من أتاه أمر يسره;

Хуш хабар келганда нима дейиш лозим.

242 - [كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا أتاه أمر يسره أو يسر به خر ساجدا شكرا لله تبارك وتعالى]

Маъноси: "Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эдилар".

 

Изоҳ: Ибн Можа, Ҳокми Дору Қутний, Абу Довуд ҳамда Термизийлар Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича "Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эканлар". Яна шу зотдан Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида ворид бўлишича, у зот Пайғамбар алайҳиссаломни Оиша онамизнинг ҳужраларига бошларини киргизиб турган пайтда аскарларининг душманга қилган ҳужумида ғалабага эришгани хабари етиб келганда у зот ўрниларидан туриб саждага бош қўйганликларини шоҳиди бўлган эканлар" Ибн Можанинг "Сунан"ларида Абдуллоҳ ибн Аби Авфодан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломга Абу Жаҳлни ўлими хабари келганда икки ракаат намоз ўқиган эканлар". Баззор ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом фатҳ қилинган кун ва Абу Жаҳлнинг бошини олиб келинган онда икки ракаат намоз ўқиган эканлар". Валлоҳу аълам.

 

124 - مايقول من أحس وجعا في جسده

Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак.

243 - [ضع يدك على الذي تألم من جسدك وقل: بسم الله ثلاثا وقل سبع مرات: أعوذ بالله وقدرته من شر ما أجد وأحاذر]

Маъноси: Пайғабар алайҳиссалом айтдиларки: "Жасадингдан оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман!–дегин".

 

Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида Усмон ибн Аби ал-Осдан ривоят қиладилар. Усмон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига исломга кирганларидан бери жасадларида бўлиб келган касалликдан шикоят қилиб келадилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом жасадингдаги оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман! –дегин дедилар". Пайғамбар алайҳиссалом баъзи аҳлларига дам солсалар, ўнг қўллари билан силаб шундай дер эдилар: "Эй одамларнинг Раббиси! Мусибатни кетказ! Шифо ато эт! сендирсан шифо бергувчи, сенинг шифоинг касалликни қолдирмайдиган ҳақиқий шифодир". Ҳадис Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятидандир.

 

125 - دعاء من خشي أن يصيب شيئا بعينه

Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак.

244 - [إذا رأى أحدكم من أخيه أو من نفسه أو من ماله مايعجبه [فليدع له بالبركة] فإن العين حق]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Агар биронтангиз биродарида ёки ўзида ёки молида уни ҳайратлантирадиган нарсани кўрса, дарҳол унга баракани тиласин, чунки кўз тегиши ҳақдир".

 

Изоҳ: Имом Аҳмад Омир ибн Рабиадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида ҳайратли нарсани кўрса, унга баракани тиласин! Чунки кўз тегиши ҳақдир". Бу масалада уламоларимиз шундай дейдилар: "Кўз тегиши гоҳида беқасд ҳам ҳосил бўлади. Масалан киши ўзининг фарзандига ёки хотинига ёки маркабига кўзи тегиши мумкин. Кимики кўзидан қўрқса дарҳол "Машааллоҳ! Оллоҳумма борик! –десин! Оллоҳ таоло "Каҳф" сурасида:

ﮁ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮀ الكهف: ٣٩

39. Сен боғингга кирган пайтингда: «Оллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Оллоҳ биландир», десанг эди!

-деб кўз тегишнинг олдини олиш чорасини баён қилиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом кўзи билан биродарини касал қилиб қўйган саҳобага барака айтсанг бўлмасмиди? –деган эдилар";.

126 - ما يقال عند الفزع;

Қўрқув ҳолатида нима дейиш керак.

245 - [لا إله إلا الله]

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!"

 

127 - ما يقول عند الذبح والنحر

Ҳайвон сўйишда айтиладиган зикр.

246 - [بسم الله والله أكبر [اللهم منك ولك] اللهم تقبل مني]

Маъноси: " Оллоҳнинг исми ила сўяман, Оллоҳ улуғдир! Парвардигоро! Бу сендан ва сенгадир! Илоҳим! мендан бу –қурбонликни- ўзинг қабул қилгин".

 

Изоҳ: Абу Довуд Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом қурбонлик куни иккита шохлик, семиз, бичма қўй сўйдилар. Уларни қиблага юзлатган пайт ушбу оятни ўқидилар:

ﮁ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮀ الأنعام: ٧٩

Кейин эса Илоҳим! бу сендан ва сенгадир уни Муҳаммад ва унинг уммати жонибидан қурбон қилдим, бисмиллаҳ валлоҳу Акбар! –деб сўнг сўйдилар";.

128 - ما يقول لرد كيد مردة الشياطين

Ёвуз шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан сақланиш учун ўқиладиган дуо.

247 - [أعوذ بكلمات الله التامات التي لا يجاوزهن بر ولا فاجر من شر ما خلق وبرأ وذرأ ومن شر ما ينزل من السماء ومن شر ما يعرج فيها ومن شر ماذرأ في الأرض ومن شر ما يخرج منها ومن شر فتن الليل والنهار ومن شر كل طارق إلا طارقا يطرق بخير يا رحمن]

Маъноси: "Яхши-ю ёмон хатлаб ўтиб кета олмайдиган, Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг, ўстириб таратганларининг ва осмондан тушадиган, осмонга кўтариладиган, ерда унган ва ундан чиққан нарсаларнинг ёмонлигидан, ҳамда кечаю кундузнинг фитналаридан ва эшик қоқиб келадиган ҳар бир нарсанинг ёмонлигидан паноҳланаман магар яхшиликни олиб келувчи бундан мустаснодирэй! Раҳмон".

 

Изоҳ: Абу Таййоҳдан ривоят қилинишича бир одам Абдурраҳмон ибн Ханбашдан Пайғамбар алайҳиссалом нима қилган эдилар жинлар у зотга яқин келишганда деб сўради. Шунда у зот айтдиларки: "Ҳа дарҳақиқат жинлар тоғлару водийлардан Пайғамбар алайҳиссалом томон тушиб келган эдилар. Уларнинг ичида шайтон ҳам ўт кўтариб Пайғамбар алайҳиссаломни куйдирмоқчи бўлган эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларни кўрган заҳоти қўрқиб кетдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб Эй Муҳаммад! Айтинг! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом нима дейман! –дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу дуони айтишларига тавсия қиладилар. Натижада шайтонлар ўти ўчиб Оллоҳ уларни мағлуб қилади.

129 - الاستغفار والتوبة;

Истиғфор айтиш ва тавба қилиш.

248 - قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: [والله إني لأستغفر الله وأتوب إليه في اليوم أكثر من سبعين مرة]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Оллоҳга қасамки, мен бир кунда Оллоҳ таолога етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қиламан".

 

Изоҳ: Имом Муслим Абу Аюб ансорийдан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар сизларнинг Оллоҳ кечирадиган гуноҳларингиз бўлмаганда эди. Оллоҳ бошқа бир қавмни келтирарди. Улар гуноҳ қилишарди, кейин эса Оллоҳ уларни мағфират қилган бўларди..

249 - وقال صلى الله عليه وسلم: [يا أيها الناس توبوا إلى الله فإني أتوب في اليوم إليه مائة مرة]

Маъноси: Яна айтадиларки:" Эй! Одамлар Оллоҳ таолога тавба қилинглар. Мен Оллоҳга бир кунда юз марта тавба қиламан".

 

Изоҳ: Банда қачоники маъсиятга қўл урса дарҳол тавбага шошмоғи лозим. Гуноҳлар қанчалик кўп бўлмасин албатта тавба эшиги то ғарғара келгун қадар ёки қиёмат қоим бўлгун қадар беркилмасдир.Оллоҳ таоло қуръони каримда шундай дейди:

 

ﮁ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮀ آل عمران: ١٣٥

135. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Оллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Оллоҳгина мағфират қилур, билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир.

250 - وقال صلى الله عليه وسلم: [من قال أستغفر الله العظيم الذي لا إله إلا هو الحي القيوم وأتوب إليه غفر الله له وإن كان فر من الزحف]

Маъноси: У зот яна бир ҳадисда марҳамат қиладиларки: "Кимики, улуғ ундан бошқа илоҳ бўлмаган, мангу тирик, қайюм зотга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан деса, албатта Оллоҳ таоло уни мағфират қилади, агарчи у жанг майдонидан қочган бўлса ҳам".

 

Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитдим. Айтдиларки: "Оллоҳ таоло айтади:"Эй Одам фарзанди сен менга дуо қилсанг мени умид қилсанг албатта сени кечираман қанчалик гуноҳкор бўлсанг ҳам! Парвойимга келтирмасман! Эй Одам фарзанди агар гуноҳларинг осмонга етиб сўнг мендан кечирим сўраб келсанг албатта кечирурман парво қилмасман. Эй Одам фарзанди агар менга ер тўла гуноҳлар ила келсанг! Сўнг ширк қилмасанг ер тўла мағфират қиламан". Тоййибий раҳматуллоҳ жанг майдонидан деган сўзга жангчиларнинг кўплигидан эмаклаб кетаётганга ўхшайди шунинг учун заҳф яъни эмаклаётганлар орасидан қочгандир. Музаффар раҳматуллоҳ айтадиларки: "Бу аскарларни душман қаршисида тўпланганидан иборатдир. У ўриндан қочиш мумкин эмас";.

 

251 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أقرب ما يكون الرب من العبد في جوف الليل الآخر فإن استطعت أن تكون ممن يذكر الله في تلك الساعة فكن]

Маъноси: Яна айтадиларки:"Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол кечасининг охирги қисмидир. Агар сен шу вақтда Оллоҳни зикр қиладиганлар қаторида бўлишни ҳоҳласанг шундай бўлгин".

 

Изоҳ: Саҳиҳул Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки:"Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Оллоҳ айтадики: "Кимики менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир газ яқинлашаман. Агар менга бир газ яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар мен юриб келса, мен унга югуриб келаман". Абу Умомадан қилинган ривоятда у зот ё Росулуллоҳ! Дуоларни қайси бир ижобатлироқ деганларида. Пайғамбар алайҳисслом кечанинг охирги қисмида ва фарз намозларнинг ортида деб жавоб қилдилар". Имом насоий ва Термизий ривоятлари бўлиб Термизий бу ҳасан ҳадисдир! –дейдилар". Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Оиша онамиздан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом кечалари туриб узун ибодатлар қилардилар, ҳатто кўп ибодат қилиб оёқлари ёрилиб кетарди. Нима учун бунчалар ибодат қилмасангиз?ахир Оллоҳ таоло ўтмиш ва келажак гуноҳларингизни мағфират қилган-ку!-дейилганда. Шукр қилгувчи банда бўлмайманми? Деб жавоб қилган эдилар";.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 842. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Функция спроса населения на данный товар Функция спроса населения на данный товар: Qd=7-Р. Функция предложения: Qs= -5+2Р,где...

Аальтернативная стоимость. Кривая производственных возможностей В экономике Буридании есть 100 ед. труда с производительностью 4 м ткани или 2 кг мяса...

Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

Этапы и алгоритм решения педагогической задачи Технология решения педагогической задачи, так же как и любая другая педагогическая технология должна соответствовать критериям концептуальности, системности, эффективности и воспроизводимости...

Понятие и структура педагогической техники Педагогическая техника представляет собой важнейший инструмент педагогической технологии, поскольку обеспечивает учителю и воспитателю возможность добиться гармонии между содержанием профессиональной деятельности и ее внешним проявлением...

Репродуктивное здоровье, как составляющая часть здоровья человека и общества   Репродуктивное здоровье – это состояние полного физического, умственного и социального благополучия при отсутствии заболеваний репродуктивной системы на всех этапах жизни человека...

Демографияда "Демографиялық жарылыс" дегеніміз не? Демография (грекше демос — халық) — халықтың құрылымын...

Субъективные признаки контрабанды огнестрельного оружия или его основных частей   Переходя к рассмотрению субъективной стороны контрабанды, остановимся на теоретическом понятии субъективной стороны состава преступления...

ЛЕЧЕБНО-ПРОФИЛАКТИЧЕСКОЙ ПОМОЩИ НАСЕЛЕНИЮ В УСЛОВИЯХ ОМС 001. Основными путями развития поликлинической помощи взрослому населению в новых экономических условиях являются все...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.013 сек.) русская версия | украинская версия