Студопедия — 6 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

6 страница






Маъноси: "Ислом фитратида – яъни динида - ихлос калимасида – яъни калимаи шаҳодатда - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом динларида ва бобомиз Иброҳим алайҳиссалом, -зеро у зот чин мусулмон эдилар, мушриклардан бўлмаган эдилар- динларида бўлган ҳолда тонг оттирдик.

Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бобомиз Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатлари тавҳиддир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг динлари эса Оллоҳ таоло тарафидан олиб келган сўз, амал ва эътиқоддир. Калиматул-ихлос эса шаҳодати ан-ла-илаҳа иллаллоҳдир. Ислом фитрати эса Оллоҳ бандаларининг қалбига жойлаб қўйган Раббиларига бўлган муҳаббат ва унга шерик келтирмай ибодат қилишларидир. Ҳамда унга ҳокисор бўлиб рағбату-раҳбат ила бўйинсунишларидир. Мана шу ҳақиқий тавҳиддир кимики бундан бош тортса, у энг тубан инсон бўлади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръонда шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮀ البقرة: ١٣٠ - ١٣١.

Иброҳимнинг динидан фақат енгилтакларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан дунёда уни танлаб олдик ва у Охиратда шубҳасиз солиҳ (яқинларимиздан)дир. 131. Эсланг: Парвардигори унга: «Бўйинсун!» — деганида: «Бутун оламлар эгасига бўйинсундим», деди.";.

91 - [سبحان الله وبحمده] (مائة مرة)

Бу зикрни юз марта айтилади.

Маъноси: "Оллоҳга тасбеҳ ва ҳамдлар бўлсин".

Изоҳ: Абу Заръ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Абу Заръ айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам: "Сенга Оллоҳга энг суюкли бўлган сўзни айтайми?-дедилар. Мен ҳа! ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! -дедим. Шунда у зот Оллоҳга энг суюкли сўз "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" –дедилар". Бошқа ривоятда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан Оллоҳга энг сукли сўз нима? -деб сўрашадилар. Шунда У зот Оллоҳ ўзининг малоикаларига ва бандаларига танлаб олган "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" дир! –Дедилар". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики "Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи" ни юз марта айтса, ҳамма гуноҳлари кечирилади, гарчи гуноҳлари денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам". -деб марҳамат қиладилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: "Кимики субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса унга жаннатда бир дарахт экилади". Имоми Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида эса Пайғамбар алайҳиссалом иккита калима бор тилларга енгил Раҳмонга маҳбуб тарозуда эса вазминдир. У икки калима "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" – "субҳаналлоҳи алъазим"дир". –деб марҳамат қиладилар.

92 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير] (عشر مرات) أو (مرة واحدة عند الكسل)

Ушбу дуони эса ўн марта айтилади, чарчаб турган бўлса, бир марта айтиш билан кифояланиши ҳам мумкин.

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".

Изоҳ: Имоми Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Абу Аюб Ал-ансорийдан Ривоят қилинади у зот Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кимда ким бу дуони ўн марта ўқиса Исмоил алайҳиссаломнинг фарзанддидан ўнтасини қулликдан озод қилгандек бўлади". Яъна бир саҳиҳ ҳадисда келишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилган эканлар: "Имом Насоийнинг ал-явм вал-лайла деб номлаган китобларида икки саҳобадан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Кимики ушбу дуони ихлос билан қалбидан ўқиса, Оллоҳ таоло осмонни очади-да кейин шу дуони айтган бандага назар солади. Оллоҳ назар солган банданинг дуоси ижобат бўлиши аниқдир";.

93 - [لا إله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير] (مائة مرة إذا أصبح)

Бу дуони эса тонг оттирган маҳал юз марта айтади.

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".

Изоҳ: Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ тўплам" ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кимики бу дуони бир кунда юз марта айтса, унга ўнта қулни озод қилганни савобини берилади. Ва унга юзта ҳасана ёзилади, ва ундан юзта гуноҳ кечирилади ва шайтондан ўша куни омонда бўлади то кеч киритгунича. Бирон киши ундан афзал амал қилган бўлмайди магар бир киши шу дуони кўпроқ айтган бўлсагина афзал бўлади". Яъна Имоми Бухорий Убодату ибн Сомитдан ривоят қилишларича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Кимики кечаси уйғониб кетиб ушбу дуони ўқиса:

: لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ، الحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ الله ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَالله أَكْبَرُ ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِالله

Сўнг Эй Илоҳим! гуноҳларимни мағфират қилгин! -деса ёки дуо қилса, унга ижобат бўлгай! Агар таҳорат олиб, кейин намоз ўқиса, намози ҳам қабул бўлгай";.

94 - [سبحان الله وبحمده: عدد خلقه ورضا نفسه وزنة عرشه ومداد كلماته] (ثلاث مرات إذا أصبح)

Бу дуони уч марта айтилади.

Маъноси: "Оллоҳга, унинг махлуқотларининг саноғича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду санолар бўлсин".

Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим ва тўрта сунан соҳиблари ривоят қилган эканлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир куни онамиз Жувайрия бинти Ал-Ҳориснинг ҳузурларидан чиқиб кетадилар. Онамиз эса масжидда ўтириб қоладилар. Кейин Пайғамбар алайҳиссалом кун анча кўтарилгандан сўнг яна масжидга қайтиб келадилар. Қарасалар Жувайрия онамиз ҳали ҳам масжидда –зикр қилиб- ўтирган эканлар. Шунда у кишига қарата мен масжиддан чиқиб кетганимдан бери ўтирибсанми? –дедилар. Онамиз ҳа! –деб жавоб қилдим! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Мен тўрта калимани уч марта такрор қилдим, агар ўша калималарни сенинг ҳозиргача айтган зикринг билан тарозуда ўлчанса ўша мен айтган калималар оғир келади". -дедиларда сўнг ўша калималарни ўргатиб қўйдилар.

95 - [اللهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيبا وعملا متقبلا] (إذا أصبح)

Бу дуо тонг вақтида айтилади.

Маъноси: "Илоҳим! мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва қабул бўладиган амал – қилишимни- сўрайман".

Изоҳ: Бу ҳадис Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган онамиз ҳадиснинг давомида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳар бомдод намозидан сўнг ўқишларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.

96 - [أستغفر الله وأتوب إليه](مائة مرة في اليوم)

Ушбу дуони бир кунда юз маротаба ўқилади.

Маъноси: "Оллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан".

Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: "Оллоҳга истиғфор айтинглар! Ва унга тавба қилинглар! Мен Оллоҳга бир кунда юз мартадан кўп тавба қиламан". Саҳобалар ҳам биз битта мажлиснинг ўзида Пайғамбар алайҳиссаломни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қилганликларини ҳисобига етганмиз! -дейдилар. Маълумки бутун оламда ўзининг хожаси бўлган Оллоҳдан беҳожат бўлган биронта ҳам махлуқ йўқ! Худди Оллоҳ таоло билан бирор махлуқнинг ўртасида тоатдан бошқа ҳеч қандай алоқа бўлмаганидек. Кимики Оллоҳга бошқалардан кўра итоаткорроқ бўлар экан, албатта у Оллоҳнинг наздида бошқалардан кўра мукаррам, Оллоҳга алоқаси мустаҳкам ва Оллоҳга яқинроқдир. У фалончи ёки фалончининг фарзанди бўлишидан қатиий назар.

97 - [أعوذ بكلمات الله التامات من شر ماخلق] (ثلاث مرات إذا أمسى)

Бу дуони эса кечки вақт уч бор ўқилади.

Маъноси: "Оллоҳнинг калималаридан, яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман".

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бир кишини чаён чақиб олар экан. У киши кечаси билан ухламай чиқади. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломга бу кишини чаён чақиб кечаси ухламаганлигини хабар қилишади. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам кеч киритганда мана бу дуони ўқимабдими? Агар ўқиганда тонг оттиргунча чаённинг чаққани зарар бермасди! -дедилар. Шунга яқинроқ яна бир ривоят саҳобалардан бири мен Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васалламнинг олдиларида ўтирган эдим. Тўсатдан бир киши келиб ё Росулуллоҳ! Мени бу кеча чаён чақиб олди, кейин субҳга қадар ухламай чиқдим! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима? у одам чаён! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам агар сен кеч кирганда ушбу дуони ўқиганингда, тонг оттиргунингча Оллоҳнинг изни ила сенга бирор нарса ҳам ҳеч қандай зарар бера олмасди! –дедилар. Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики бир ерга тўхтаб у ерда шу дуони ўқир экан, бу ердан кетгун қадар унга ҳеч қандай нарса зарар бермайди! -деб марҳамат қилганлар.

98 - [اللهم صل وسلم على نبينا محمد] (عشر مرات)

Бу дуони ўн марта ўқилади.

Маъноси: "Парвардигоро! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар ҳамда саломлар йўллагин".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўллашнинг фазилати ва унга бериладиган ажру савобларнинг кўплиги ҳақида аввалда сўзладик. Дуоларнинг сўнгида салавот ва салом айтиш дуоларнинг ижобат бўлишига катта таъсири бор албатта. Шунинг учун муаллиф ҳам салавот ва салом айтишни кундузги ва кечки зикрларнинг охирида келтирган бўлсалар керак.

28 - أذكار النوم;

Ухлашдан аввал ўқиладиган дуолар.

99 - [يجمع كفيه ثم ينفث فيهما فيقرأ فيهما: بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ – ٤

بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ الفلق: ١ – ٥

بسم الله الرحمن الرحيم ﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦

ثم يمسح بهما ما استطاع من جسده يبدأ بهما على رأسه ووجهه وما أقبل من جسده] (يفعل ذلك ثلاث مرات)

Ухлашдан аввал икки қўлини дуо қилаётган кишидек очади. Кейин эса бисмиллоҳни айтиб, ушбу сураларни қулҳуваллоҳу аҳадни, қулъаузу бироббил фалақни ва қулъаузу бироббиннасни ўқийди. Сўнг икки кафтига нафх уриб, кейин бу икки қўлини бош, юз ва олди тарафидан бошлаб, баданига қўли етганича суртади. Шу тарзда уч бор такрорлайди.

Сўнг бақара сурасидаги оятал курсийни ва суранинг охиридаги аманар-росул оятини ўқийди.

100 -ﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥

Бу оятал курсийнинг маъноси аввалда ўтди.

101 -ﮁ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﮀ البقرة: ٢٨٥ - ٢٨٦

Маъноси: 285. Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Оллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз», дедилар. 286. Оллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг буйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!

102 - [باسمك ربي وضعت جنبي وبك أرفعه فإن أمسكت نفسي فارحمها وإن أرسلتها فاحفظها بما تحفظ به عبادك الصالحين]

Маъноси: "Сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Ва уни сенинг номинг ила кўтараман. –яъни уйғонаман - Агар жонимни ушлаб қолсанг, -руҳимни жасадимга қайтармасанг - ўзинг раҳм айла! Агар уни қўйиб юборсанг, -жонимни қайтариб берсанг - уни солиҳ бандаларингни ҳимоя қиладиган нарса билан асрагин".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ривоятларда саҳобаларнинг бирига шу ҳадиснинг авваллида тўшагингни қоқиб ол, чунки тўшагингда нима нарсалар борлигини билмайсан деб, сўнг ушбу дуони таълим қилган эканлар. Мулла Али қори "Мушкотул Масобиҳ"нинг шарҳи "Мирқотул Мафотиҳ"да Тоййибийнинг бу ҳадисга қилган шарҳларини келтирадилар. Тоййибий айтадиларки: " Тўшакда нима нарса борлигини билмайсан! -деган сўзлари тупроқ, тош, ҳашаротлар каби зарар берадиган нарсалардан ҳазарда бўлиш учун огоҳ этишларидир". Имоми Нававийдан ҳам нақл қилишларича у зот шундай марҳамат қиладилар:" Бунинг маъноси тўшагига ётишидан аввал уни қоқиб олиши мустаҳаб бўлади. Чунки унинг ичида илон, чаён каби заҳарли ҳашаротлар кириб олган бўлиши мумкин, у уларни билмай ётиб олса, албатта зарар бериши муқаррар. Изорини бир четини ушлаб, изори билан тўшагини қоқсин яъни қўлини ҳам эҳтиёт қилмоғи лозим. Кейин эса ривоят қилинган дуони ўқисин.

103 - [اللهم إنك خلقت نفسي وأنت توفاها لك مماتها ومحياها إن أحييتها فاحفظها وإن أمتها فاغفر لها اللهم إني أسألك العافية]

Маъноси: "Илоҳим! сен менинг жонимни –яъни мени- яратдинг! Ва сен уни вафот эттирасан. Нафсимнинг ўлими ҳам ҳаёти ҳам сенгадир – яъни сенинг қўлингдадир - Агар унга умр ато қилсанг, уни ўзинг асра! Агар уни вафот эттирсанг, уни мағфират этгин. Илоҳим! мен сендан офият сўрайман".

Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар шундай марҳамат қиладилар: Нафсим, яъни руҳимни яратдинг. Уни ўлдириш ва қайта тирилтириш ҳам сенинг қўлингда, бунга сендан ўзга ҳеч ким қодир эмас. Сен ўлдиргувчи ва тирилтиргувчи ва ҳамма нарсага қодир зотсан. Агар жонимни ўлдирмай яна умр берган бўлсанг, уни ҳар қандай офату балолардан асрагин. Агар жонимни баданимдан жудо қилсанг, ўзинг мағфират қил. Сендангина офиятни сўрайман. Офият Оллоҳ таоло бандасини ҳар қандай касаллигу балолардан асраши демакдир.

104 - [اللهم قني عذابك يوم تبعث عبادك] (ثلاث مرات)

Бу дуони уч марта ўқилади.

Маъноси: "Парвардигоро! Мени, бандаларингни қайта тирилтирадиган кунда азобу уқубатингдан асрагин".

Изоҳ: Абу Довуд ва Насоиийнинг "Сунан"ларида Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у онамиз айтадиларки: "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ўнг яноқлари остига олардилар, сўнг ушбу дуони уч марта такрор этардилар";.

105 - [باسمك اللهم أموت وأحيا]

Эй Илоҳим! сенинг исминг ила ўламан –яъни ухлайман - ва сенинг исминг ила тириламан. – яъни уйғонаман!.

Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Мўъмин киши ухлашидан аввал гўё ўзини ўлимга кириб кетаётгандек ҳис қилиб, барча гуноҳлардан тавба қилган ҳолда таҳоратли бўлиб, зикрлар қилиб, юзини худди қабрда қиблага юзлангандек юзлатиб, ўнг тарафи билан ён бошлаб ётмоқлиги лозим";.

106 - [سبحان الله (ثلاثا وثلاثين) والحمد لله (ثلاثا وثلاثين) والله أكبر (أربعا وثلاثين)]

Субҳаналлоҳни ўттиз уч марта, алҳамдулиллаҳни ўттиз уч марта, Оллоҳ акбарни эса ўттиз тўрт марта айтади.

Изоҳ: Саҳиҳул Муслимда ва бошқа ҳадис тўплам китобларида ҳам ривоят қилинишича Фотима онамиз Мусулмонлар кўп ерларни фатҳ қилиб қўлларида қуллардан иборат бўлган хизматчилар кўпайиб қолганда, Али розияллоҳу анҳуни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан хизматчи талаб қилиб у зотнинг ҳузурларига жўнатган эдилар. Чунки Фотима онамиз Пайғамбардек зотнинг қизи бўлсаларда, ҳеч қандай хизматкорлари бўлмаган эди, шунинг учун ўз қўллари билан буғдойни тегирмонда янчар эдилар. Ҳатто бундай ишларни кўп қилганликларидан қўллари ҳам ёрилиб кетган эди. Бир кеча Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига кириб келдилар. Фотима онамиз турмуш ўртоғи Али розияллоҳу анҳу билан эндигина тўшакларига ётган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг олдиларига келганларида у икковилари ўринларидан турмоқчи бўлдилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қимирламанглар! –деб уларнинг ўрталарига ўтирдилар. Сўнг мен сизларга ходимдан ҳам яхшироқ нарсани бераман! -дедилар. Кейин айтдиларки: "Агар тўшакларингизга ётсангизлар, ўттиз уч марта субҳаналлоҳ, ўттиз уч марта алҳамдулиллаҳ, ўттиз тўрт марта Аллоҳу акбар –бошқа бир ривоятда ўттиз уч марта Аллоҳу акбар- дейсизлар! Манашу сизларга ходимлардан афзалдир". Ривоят қилишларича Али розияллоҳу анҳу бу дуони асло ташламаган эканлар, ҳатто катта, оғир жангларда Жамал ва Сиффин каби маъракаларда ҳам ушбу тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни айтишни қўймаган эканлар. Чунки бу дуо бандага дунё машаққатларидан оро бағишлайди. Камбағалликка чек қўяди. Охиратда эса ҳасанотлар тарозусини оғир қилади.

107 - [اللهم رب السموات السبع ورب العرش العظيم ربنا ورب كل شيء فالق الحب والنوى ومنزل التوراة والإنجيل والفرقان أعوذ بك من شر كل شيء أنت آخذ بناصيته اللهم أنت الأول فليس قبلك شيء وأنت الآخر فليس بعدك شيء وأنت الظاهر فليس فوقك شيء وأنت الباطن فليس دونك شيء اقض عنا الدين وأغننا من الفقر]







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 867. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

Кардиналистский и ординалистский подходы Кардиналистский (количественный подход) к анализу полезности основан на представлении о возможности измерения различных благ в условных единицах полезности...

Обзор компонентов Multisim Компоненты – это основа любой схемы, это все элементы, из которых она состоит. Multisim оперирует с двумя категориями...

Виды нарушений опорно-двигательного аппарата у детей В общеупотребительном значении нарушение опорно-двигательного аппарата (ОДА) идентифицируется с нарушениями двигательных функций и определенными органическими поражениями (дефектами)...

Особенности массовой коммуникации Развитие средств связи и информации привело к возникновению явления массовой коммуникации...

Тема: Изучение приспособленности организмов к среде обитания Цель:выяснить механизм образования приспособлений к среде обитания и их относительный характер, сделать вывод о том, что приспособленность – результат действия естественного отбора...

Мотивационная сфера личности, ее структура. Потребности и мотивы. Потребности и мотивы, их роль в организации деятельности...

Классификация ИС по признаку структурированности задач Так как основное назначение ИС – автоматизировать информационные процессы для решения определенных задач, то одна из основных классификаций – это классификация ИС по степени структурированности задач...

Внешняя политика России 1894- 1917 гг. Внешнюю политику Николая II и первый период его царствования определяли, по меньшей мере три важных фактора...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.01 сек.) русская версия | украинская версия