Студопедия — 12 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

12 страница






Рўзадорнинг ифтор маҳалда айтадиган дуоси.

176 - (1) [ذهب الضمأ وابتلت العروق وثبت الأجر إن شاء الله]

Маъноси: "Чанқоқлик кетди, томирлар нам бўлди, иншааллоҳ савоб ҳам собит бўлди".

Изоҳ: Бу дуо Пайғамбар алайҳиссаломдан собит бўлгандир. Шунинг учун мана шу лафз билан дуо қилса, суннатга мувофиқ иш қилган бўларди. Ундан кейин эса ҳоҳлаган дуосини ўқийди. Чунки ифтор маҳали дуо ижобат қилинадиган маҳалдир. Абдуллоҳ ибн Амрдан келган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом мўъмин учун ифтор маҳалида қайтарилмайдиган дуоси бор деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ривоятда эса мўъмин учун рўзаси туфайли икки хурсандчилик бор. Бири ифтор вақтида иккинчиси Раббисига йўлиққан вақт деганлар.

177 - (2) [اللهم إني أسألك برحمتك التي وسعت كل شيء أن تغفر لي]

Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман".

 

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Аби Мулайка Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қиладилар. У зот ифтор маҳали Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман! –дер эканлар. Имом Аҳмад "муснад"ларида Имом Термизий, Насоий ва Ибн Можалар "сунан"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: Адолатли раҳбар, рўзадор ҳатто рўзасини очгунча ва мазлумнинг дуоси, Оллоҳ таоло уни қиёмат куни булутларга яқин кўтаради ва у учун осмон эшиклари очилади. Ва Оллоҳ таоло унга иззатимга қасамки, албатта сенга ёрдам берурман, гарчи кейинроқ бўлса ҳам! –Дейди";.

 

69 - الدعاء قبل الطعام;

Овқатдан аввал ўқиладиган дуо.

178 - (1) [إذا أكل أحدكم طعاما فليقل بسم الله فإن نسي في أوله فليقل بسم الله في أوله وآخره[

Маъноси: Агар бирингиз овқатланса бисмиллаҳ десин! Агар эсидан чиқиб қолган бўлса:Аввалида ҳам охирида ҳам " бисмиллаҳ – Оллоҳнинг исми биландир - десин".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда хабар беришларича бебисмиллоҳ ейилган овқатга шайтон шерик бўлар экан, агар бу дуони овқатланишнинг ўртасида ёки охирида эслаб қолиб, дарҳол зикр қилиб олинса, шайтон еган таомини қусиб юборар экан. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда у зот айтадиларки: "Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда овқатлансак, Пайғамбар алайҳиссалом бошламагунларича қўлларимизни таомга чўзмас эдик. Бир марта у зот билан бир дастурхонда таомланиб турган эдик. Тўсатдан бир кичкина қизча келиб қолди. Гўёки уни бир киши ортидан туртиб келаётгандек елиб келди. У бизга яқин келиб овқатга қўлини чўзмоқчи бўлган эди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол уни қўлидан ушлаб олдилар. Бир оздан сўнг бир аъробий –чўллик- киши келиб қолди, уни ҳам гўё ортидан биров туртиб келаётгандек бўларди. Пайғамбар алайҳиссалом уни ҳам қўлидан ушлаб олдилар. Кейин эса шундай дедилар: Шайтон таомга йўл топиш пайида Оллоҳнинг исмини зикр қилдирмасликка ҳарис бўлади. Шунинг учун аввал мана бу қизчани югуртириб олиб келди. Мен уни қўлидан ушлаб қолдим, сўнг бу кишини шоштириб олиб келди. Мен бу кишини ҳам қўлидан ушлаб қолдим. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу икковиларнинг қўлларини ушлаганимда шайтоннинг қўли ҳам бирга ушланди. Унинг қўли уларнинг қўллари билан эди". Бу ҳадисда эътиқод ва одоб-ахлоққа тааллуқли бир қанча масалалар мавжуддир албатта. Ўшалардан бири: Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларини исбот этувчи мўъжиза ва у мўъжиза шайтоннинг мақсадини Оллоҳнинг иродаси ила сезиб қолиб, унинг қўлидан ушлаб олганликларидир. Бу ҳам бўлса, у зотнинг чинакам Пайғамбар эканликларига далил бўлади. Одобга таааллуқлиларидан эса таомланиш пайтида катта киши бошламагунча овқатга қўл чўзмаслик лозим. Шунингдек мусулмон киши нафақат ўзининг таомидаги баракани йўқотмасликка харис бўлибгина қолмай, балки биродарларининг таомларидаги баракадан уларни маҳрум қилиб қўйишга ҳам сабаб бўлмаслиги керак экан.

179 - (2) [من أطعمه الله الطعام فليقل: اللهم بارك لنا فيه وأطعمنا خيرا منه ومن سقاه الله لبنا فليقل اللهم بارك لنا فيه وزدنا منه]

Маъноси: Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу – сутдан - янада кўпроқ насиб эт".

 

Изоҳ: Бу ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан имом Термизийнинг сунанларида ривоят қилингандир. Ибн Аббос айтадиларки: "Мен ва Холид ибн Валид Пайғамбар алайҳиссалом билан биргаликда Маймуна онамизнинг ҳузурларига кирдик. У киши бизларга бир идишда сут олиб чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сутдан ичдилар. Мен у зотнинг ўнг тарафларида Холид эса чап тарафларида эдик. Пайғамбар алайҳиссалом менга ичиш сенинг навбатингда, агар рухсат берсанг Холидга берсам! –деди. Мен сизнинг сўлагингизни ҳеч бировга ўтқазиб юбормасман! –дедим. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: "Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу –сутдан- янада кўпроқ насиб эт". Яна айтадиларки: "Таом билан сувнинг ўрнини сутдан ўзгаси боса олмас";.

70 - الدعاء عند الفراغ من الطعام

Таомланиб бўлгач ўқиладиган дуо.

180 - (1) [الحمد لله الذي أطعمني هذا ورزقنيه من غير حول مني ولاقوة]

Маъноси: "Менга бу таомни инъом қилган, менинг кучим ва қудратимсиз ризқлантирган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин".

 

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиснинг давомида кимики шундай деса, унинг ўтмиш гуноҳлари кечирилишини хабар қилган эканлар.

181 - (2) [الحمد لله حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه غير [مكفي ولا] مودع ولا مستغنى عنه ربنا]

Маъноси: "Оллоҳ таолога чексиз, муборак ҳамдлар бўлсин. Раббимиз ҳеч кимга муҳтож эмас, у – дуода - тарк этилмас ва ундан беҳожат ҳам бўлинмас".

Изоҳ: Бу ҳадисни имом Бухорий Абу Умомадан ривоят қиладилар. Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: "Албатта Оллоҳ таоло бандасига инъом қилгувчидир. Унинг шериги йўқ. Балки махлуқлардаги барча неъматлар Оллоҳникидир. Банданинг саодати Оллоҳ таолога тўла-тўкис муҳтож эканлигини сезиб, унинг тақозосига кўра амалга кириши ила ҳосил бўлади. Масалан бир киши молу давлатидан айрилиб, ундан айрилганидан хабари бўлмаса, кўнгли хотиржам бўлиб юраверади. Лекин уни йўқ бўлганидан хабардор бўлиб қолса, ҳоли бошқача бўлиб қолади. Шунингдек жамики халойиқ Оллоҳ таолога муҳтождирлар. Аммо кофир ва мунофиқлар бундан ғафлатдадирлар. Унинг тақозосига кўра амалга киришмасдирлар. Аммо мўъмин эса буни яхши англаб, доимо охират тадорукида бўлади";.

71 - دعاء الضيف لصاحب الطعام;

Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси.

182 - [اللهم بارك لهم فيما رزقتهم واغفر لهم وارحمهم]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қилгин ва уларни мағфират этиб, раҳм айлагин".

 

Изоҳ: Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида Буср розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаалом маркабнинг жиловини ушлаганларида ҳақимизга дуо қилинг деган эканлар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ушбу дуони айтган эканлар. Баззорнинг сунанларида эса ҳадис батафсилроқ ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Буср ал-Суламий айтадилар:" Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом отамнинг олдиларидан хачир миниб ўтиб қолдилар. Отам дарҳол хачирнинг жиловидан ушлаб ё Росулуллоҳ! Бизникида меҳмон бўласиз! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом меҳмон бўлиб тушдилар. Отам ҳайс –бу калимани аввалда шарҳи ўтди- олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан танавул қилдилар. Сўнг отам ҳурмо олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан ҳам ея бошладилар. Ҳурмони еб унинг данагини бармоқ учига қўйиб улоқтирар эдилар. Ровийлардан Шўъба исмлик киши икки бармоқларини бир-бирига ёпиштириб кўрсатиб бердилар. Сўнг отам шароб-сув олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сувни ичиб бўлиб, ўнг томонларидаги кишига бердилар. Кейин эса ушбу дуони айтдилар";.

 

72 - الدعاء لمن سقاه أو إذا أراد ذلك

Сув ичирган ёки ичирмоқчи бўлган кишига айтиладиган дуо.

183 - [اللهم أطعم من أطعمني واسق من سقاني]

Маъноси: "Парвардигоро! Менга таом берган кишини ўзинг таомлантир ва сув ичирган кишини ҳам ўзинг сув ичиргин".

Изоҳ: Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Миқдод ибн ал-Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Мен икки ўртоғим билан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келдим. Биз жуда ҳам оч қолган эдик. Одамларга ўзимизни меҳмон қилишармикан деб рўпара қилдик. Ҳеч ким бизга илтифот қилмади. Кейин эса Пайғамбар алайҳиссалом бизларни уйларига олиб кетдилар. У зотнинг тўрта эчкилари бор экан. Менга эй Миқдод! Буларнинг сутини тўрт қисмга бўлиб олиб кел! –дедилар. Мен ана шундай қила бошладим. Бир кеча Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кеч қолдилар. Мен Пайғамбар алайҳиссалом бирор бир ансорийнинг уйида меҳмон бўлиб тўйиб овқатланиб, сувдан ҳам қониб ичиб олгандирлар! –деб ўйладим-да у зотнинг сутдан улушларини ичиб қўйсаммикан! –дедим. Шундай ўйимда бўлавердим, ҳатто ўрнимдан туриб сутнинг олдига яқинлашдим, кейин ичиб қўйдим. Сўнг қадаҳни оғзини маҳкамлаб қўйдим. Қилар ишни қилиб бўлганимдан кейин, мени у зот келиб қолсалар нима бўлар экан деган ваҳима босди. Пайғамбар алайҳиссалом оч келсалар ҳеч вақо топа олмайдилар деб қўрқиб кетиб, устимни ўраб ётиб олдим. Ётган ҳолимда ҳам фақат ўша ўй билан машғул бўлдим. Тўсатдан Пайғамбар алайҳиссалом кириб келдилар. Уйғоқ киши эшитса бўладиган, ухлаётган эшитмайдиган паст овозда салом бердилар. Кейин эса қадаҳ олдига келиб унинг оғзини очган эдилар. Унинг ичида ҳеч нарса кўринмади. Кейин эса Парвардигоро! Менга таом берган кишини, ўзинг таомлантир ва сув берган кишини ҳам ўзинг сув ичиргин! –дедилар. Мен бу дуони ғанимат билиб дарҳол ўрнимдан туриб, катта пичоқни олдим. Сўнг эчкилар олдига бориб улар орасидан семизини излай бошладим. Қарасам уларнинг ҳар бирининг йилини сутга тўлиб кетибди. Уларни соғиб қадаҳни тўлдириб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига олиб келдим. Кейин ё Росулуллоҳ! Ичинг –дедим. У зот бошларини кўтариб, менга нима иш қилиб қўйдинг? қани айтчи! –дедилар. Мен аввал ичинг кейин айтаман! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом тўйиб ичдилар. Сўнг менга ҳам бердилар, мен ҳам ичдим. Кейин эса қани бўлган ишни айтчи! –дедилар. Мен ҳамма ҳодисани айтиб бердим. Шунда у зот бу осмондан тушган барака! Эртароқ айтмабсанда? қолган икки соҳибимизга ҳам сут ичирардик! –дедилар. Мен сиз билан менга барака насиб қилинган бўлса, бошқаларга етиши мен учун муҳим эмас! –дедим.

 

73 - الدعاء إذا أفطر عند أهل البيت

Бир хонадонда ифтор қилган киши шу хонадон аҳлига айтадиган дуоси.

184 - [أفطر عندكم الصائمون وأكل طعامكم الأبرار وصلت عليكم الملائكة]

Маъноси: "Хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин! таомларингизни солиҳ кишилар танавул қилсин! ҳамда малоикалар сизларга салавотлар айтсин".

 

Изоҳ: Бу дуо талайгина ҳадис китобларда зикр қилинган бўлиб, жумладан Абу Довуднинг "сунан"ларида ҳам Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Саъд ибн Убоданинг хонадонига келдилар. Саъд нон билан суюқ ёғ олиб келдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундан танавул қилиб сўнг, хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин! таомларингизни солиҳ кишилар танавул қилсин! ҳамда малоикалар сизларга салавотлар айтсин! –деб дуо қилдилар.

 

74 - دعاء الصائم إذا حضر الطعام ولم يفطر

Таом келтирилиб, ундан танавул қилмаган рўзадор дуоси.

185 - [إذا دعي أحدكم فليجب فإن كان صائما فليصل وإن كان مفطرا فليطعم] ومعنى فليصل أي فليدع

Маъноси: "Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин".

 

Изоҳ: Ибн Ҳиббоннинг "саҳиҳ"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! –дедилар. Абу Ҳотим айтадиларки: " мезбонга салавот йўлласин деган калиманинг маъноси улар ҳақига дуо қилсин демакдир. Оллоҳ таоло қуръони каримда Пайғамбар алайҳиссаломга шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮀ التوبة: ١٠٣

Албатта бу оятдаги салавотдан мурод улар ҳақига дуо қилишдир". Умдатул-қори китобида Исроил Аъмашдан у зот Абу Воилдан Абу Воил эса Абдуллоҳдан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:" Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса, мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! Бошқа ривоятда агар ҳоҳласа таомлансин, агар ҳоҳласа овқатланмасин. Имом Аҳмадда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир яҳудий Пайғамбар алайҳиссаломни арпа нони ва исланиб қолган эски ёғ билан меҳмон қилди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг чақириғига ҳам ижобат қилдилар". Абу ҳурайрадан бошқа ривоятда келишича Пайғамбар алайҳиссалом тўй зиёфатларининг энг ёмони унга бойларнигина чақириб, ундан камбағалларни манъ қилинганидир. Кимики чақириққа ижобат қилмаса, Оллоҳга ва унинг Росулига осий бўлгайдир". Имом Бағавий айтадиларки: "Лекин кимнинг узри бўлса ёки йўл узоқ бўлиб машаққат чекадиган бўлса, бормаса зарари йўқ. Тобиинлардан Ато раҳматуллоҳдан ривоят қилинишича у зот Ибн Аббосни таомга чақирадилар. Ибн Аббос ҳожиларга сув таёрлаш билан машғул эдилар. Шунда у киши олдиларида қавмга қараб сизлар боринглар! Мендан унга салом денглар! Ва унга мени машғуллигимни айтиб қўйинглар"-дедилар. Имом Бағавий тўйнинг зиёфатидан бошқа зиёфатларга бориш ҳукми суннат, вожиб эмас!-дейдилар. Умдатул Аҳкомнинг шарҳи Итҳофул киром соҳиби айтадиларки: "Лекин ижобат қилмаслиги ора бузилишига олиб борадиган бўлса, рўзадор бўлса ҳам рўзасин очиб зиёфатга бориб таомлангани аълодир";.

 

75 - مايقول الصائم إذا سابه أحد

Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби.

186 - [إني صائم إني صائم]

Маъноси: "Мен рўзадорман! мен рўзадорман".

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Оллоҳ таоло айтадики: "Одам фарзандининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Фақатгина рўза мен учундир. Мен ўзим унинг мукофитини бераман". Ҳадиснинг давомида рўза қалқондир! –яъни гуноҳлардан паноҳдир- агар бирингиз рўзадор бўлса, фаҳш сўзларни нутқламасин! Овозини ҳам баланд кўтармасин! -гарчи оддий сўзлар билан бўлса ҳам рўзанинг ҳурмати учун- жоҳиллик қилмасин! –яъни бировларни ҳақоратламасин ва урушмасин- Агар биров у билан сўкишиб қолса ёки жанжаллашса мен рўзадорман!-десин. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келадиган бўй Оллоҳнинг наздида мискнинг бўйидан ҳам афзал!-чунки оғзидан анқиётган бўй рўза туфайлидир. Имом Аҳмад, Насоий ва Муслим ривоятларида рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири ифтор қилган пайт, иккинчиси эса Раббисига йўлиққан замон! –деб Пайғамбар алайҳиссалом башорат қиладилар. Ҳоким Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Рўза фақат еб-ичишдан сақланиш дегани эмас, балки лағвдан –бефойда, беъмано сўз айтиш ва ана шундай ишлар қилишдан- ва рафасдан –рафасдан уят сўзлар ва амалларни бажаришдан- тийилмоқдир. Агар сени биров ҳақоратласа ёки сенга нодонлик қилса, мен рўзадорман дегин". Ҳоким бу ҳадисни саҳиҳ мартабасидадир дейдилар. Имом Бухорий, Насоий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Кимики ёлғон шаҳодат беришни ёки шу ишни ўзини қилишни ва жоҳиллик қилишни ташламас экан, бошқа ривоят, рўзадор шу ишларни ташламас экан, таом ва шаробдан тийилишини Оллоҳ таолога кераги йўқ";.

76 - الدعاء عند رؤية باكورة الثمر

Янги пишган мевани кўрганда ўқиладиган дуо.

187 - [اللهم بارك لنا في ثمرنا وبارك لنا في مدينتنا وبارك لنا في صاعنا وبارك لنا في مدنا]

Маъноси: "Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда – муд вазн ўлчов бирлиги - баракани ато этгин".

 

Изоҳ: Ҳадис Муслимнинг "саҳиҳ"ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра айтадиларки: " Одамлар биринчи пишган мева кўрсалар, дарҳол уни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб келардилар. Пайғамбар алайҳисссалом уни қўлларига олиб Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда баракани ато этгин! –дер эдилар. Эй Илоҳим! Иброҳим алайҳиссаломСенинг қулинг, Халилинг ва Пайғамбарингдир. Мен ҳам сенинг қулинг ва Пайғамбарингман. У Маккага дуо қилган эди. Мен ҳам Мадинага у Маккага дуо қилгани каби ва ундан ҳам бир баробар зиёда дуо қиламан! Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом мевани мева олиб келган одамнинг энг кичик фарзандига берардилар. Бошқа ривоятда эса ўша ерда турган болалардан энг кичигига берар эдилар! -деб ворид бўлган экан. Қози Иёоз бу ҳадисга шарҳ қилганларида айтадиларки: "Аҳлу мадина бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломдан дуо олиш ва меваларига барака кириши умидида қилишар эдилар. Бу ҳадисдан солиҳ кишиларни ҳурмат ва баракасини умид қилган ҳолда совғалар қилиш мумкинлиги келиб чиқади. Ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёш болаларга бўлган шавқат соҳиби эканликлари ҳамда умматдан ҳар бир тоифани риоя қилишлари аён бўлади. Ва бу ўз ўрнида у кишининг атбоъларига суннат бўлиб қолади. Баъзи уламолар эса Пайғамбар алайҳиссалом мевани энг кичик болага беришларидан мақсад эҳтимол унинг гуноҳи йўқлиги сабаблидир ва унинг қалбига хурсандчилик киритишдир. Чунки бола қанчалик кичкина бўлса шунчалик сабрсиз, эрка бўлади. Аммо катта бўлган сайин сабрга ўрганиб эркаклар табиатига ўтаверади. Имом айтадиларки: "Менинг ҳам бу борада фикрим бор. Менимча ёш бола тез ривожланиб тез улғайгани учун мевани ҳам ана шундай тез етишини тафоул қилинган бўлса ажаб эмас";.

77 - دعاء العطاس;

Акса урганда айтадиган дуо.

188 - [إذا عطس أحدكم فليقل الحمد لله وليقل له أخوه أو صاحبه: يرحمك الله فإذا قال له: يرحمك الله فليقل: يهديكم الله ويصلح بالكم]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:"Агар бирингиз акса урса, алҳамдулиллоҳ! –яъни Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! -десин! Унинг биродари ёки соҳиби унга ярҳамукаллоҳ! – яъни Оллоҳ сени раҳматига олсин! -десин! Агар шундай деса акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилсин".

Изоҳ: Биринчи бўлиб акса урган киши Одам алайҳиссалом бўладилар. Оллоҳ таоло Одамни лойдан яратиб, ҳали руҳни Одам танасига тўла киритмай туриб туришга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун Одам фарзандлари ҳам шошқалоқ бўладилар деб Пайғамбар алайҳиссалом хабар қиладилар. Кейин эса чучкиради, кейин нима дейишларини таълим қилинади. Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳи "зодул маъод" номли китобларида чучкини ошқозондан димоғга етиб борган ва у ерда қолиб кетиши зарарли бўлган буғдир! –дейдилар. Демак чучки Оллоҳ таолонинг неъматларидан бир неъмат бўлиб, унга ҳамд айтмоқ лозим бўлади. Шуниндек яқинида турган биродари унга Оллоҳ сизни раҳматига олсин дейиш керак. Акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилиши даркор. Аммо акса уриб ҳамд айтмаган киши эса бундай марҳаматга ҳақли эмас! -дейди уламоларимиз.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 708. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Обзор компонентов Multisim Компоненты – это основа любой схемы, это все элементы, из которых она состоит. Multisim оперирует с двумя категориями...

Композиция из абстрактных геометрических фигур Данная композиция состоит из линий, штриховки, абстрактных геометрических форм...

Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

ТЕОРЕТИЧЕСКАЯ МЕХАНИКА Статика является частью теоретической механики, изучающей условия, при ко­торых тело находится под действием заданной системы сил...

Классификация потерь населения в очагах поражения в военное время Ядерное, химическое и бактериологическое (биологическое) оружие является оружием массового поражения...

Факторы, влияющие на степень электролитической диссоциации Степень диссоциации зависит от природы электролита и растворителя, концентрации раствора, температуры, присутствия одноименного иона и других факторов...

Йодометрия. Характеристика метода Метод йодометрии основан на ОВ-реакциях, связанных с превращением I2 в ионы I- и обратно...

Экспертная оценка как метод психологического исследования Экспертная оценка – диагностический метод измерения, с помощью которого качественные особенности психических явлений получают свое числовое выражение в форме количественных оценок...

В теории государства и права выделяют два пути возникновения государства: восточный и западный Восточный путь возникновения государства представляет собой плавный переход, перерастание первобытного общества в государство...

Закон Гука при растяжении и сжатии   Напряжения и деформации при растяжении и сжатии связаны между собой зависимостью, которая называется законом Гука, по имени установившего этот закон английского физика Роберта Гука в 1678 году...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.012 сек.) русская версия | украинская версия