Студопедия — 14 страница. Оллоҳ сизга барака берсин
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

14 страница. Оллоҳ сизга барака берсин






Оллоҳ сизга барака берсин! -деган кишига жавоб.

204 - [وفيك بارك الله]

Маъноси: "Сизга ҳам Оллоҳ барака ато этсин".

 

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки" Агар Фиравн менга Оллоҳ сизга барака берсин! -деганда мен ҳам сизга ҳам барака берсин деган бўлардим". Яъни мўъмин киши кофирга ҳам ташаккур билдирмоғи лозим, кофир унга яхшилик қилса. Лекин аввалдан уларга салом бериш жоиз эмас. Чунки салом фақатгина мўъминларга хосдир. Аммо саломни лафзини айтмай сизларга ҳам деб қайтариш мумкин.

94 - دعاء كراهية الطيرة;

Шумланиш ва ундан қутилиш дуоси.

205 - [اللهم لاطير إلا طيرك ولاخير إلا خيرك ولا إله غيرك]

Маъноси: "Парвардигоро! Сен ёмонликка нишона қилган нарсагина ёмонликдир, сен яхшиликка нишона қилган нарсагина яхшиликдир ва сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир". – яъни қушнинг ўнг ёки чап тарафга учиши бирор бир хуш хабар ёки кўнгилсиз воқеага нишона деб билиш шариатга зид эътиқоддир.

95 - دعاء الركوب;

От-улов, кема, ёки замонавий транспорт воситаларини минилганда ўқиладиган дуо.

206 - بسم الله الحمد لله;

Бисмиллаҳ алҳамдулиллаҳ -деб сўнг ушбу оятни ўқийди:

{ سبحان الذي سخر لنا هذا وما كنا له مقرنين * وإنا إلى ربنا لمنقلبون } [الحمد لله الحمد لله الحمد لله الله أكبر الله أكبر الله أكبر سبحانك اللهم إني ظلمت نفسي فاغفر لي إنه لا يغغفر الذنوب إلا أنت]

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз»

96 - دعاء السفر;

Сафар дуоси.

207 - الله أكبر الله أكبر الله أكبر

Уч марта Оллоҳу акбар дегандан сўнг ушбу оятни ўқийди:

 

ﮁ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الزخرف: ١٣

Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз»

Кейин эса ҳадис шарифда келган ушбу дуони ўқийди:

[اللهم إنا نسألك في سفرنا هذا البر والتقوى ومن العمل ما ترضى اللهم هون علينا سفرنا هذا واطو عنا بعده اللهم أنت الصاحب في السفر والخليفة في الأهل اللهم إني أعوذ بك من وعثاء السفر وكآبة المنظر وسوء المنقلب في المال والأهل] وإذا رجع قالهن وزاد فيهن: [آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون]

Маъноси: "Парвардигоро! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, амаллардан эса ўзинг рози бўладиганини насиб этишингни сўраймиз! Парвардигоро! Бизларга бу сафаримизни енгил қилгин! Узоқлигини яқин қил! Парвардигоро! Сен сафаримизда йўлдош, аҳлимизда эса халифасан! Парвардигоро! Мени сафар машаққатларидан, сафарда қайғули кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишидан ва молу аҳлимга зиён захмат етишидан ўзинг асрагин".

Сафардан қайтаётганда ҳам худди шу дуони ўқийди ваохирида "Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи, ҳамда ҳамдлар айтгувчидирмиз". дейди.

Изоҳ: Эътибор қилсангиз дуода сафарга чиқиш пайт сафар машаққатларидан паноҳ сўрашдан ҳам аввал бу сафарда тақво каби Оллоҳни рози қиладиган амалларга тавфиқ беришини тиланмоқда. Чунки инсон ўзининг юртидан узоқлашса, борган юртда яқинлари бўлмаси у учун маъсиятга қўл уриш осон бўлади. Уламолар Юсуф алайҳиссаломни Миср шаҳрида яъни ўзга юртда, бегона ҳеч ким танимайдиган бўлсаларда маъсиятга чақирилганда бош тортиб Оллоҳдан қўрқаман деган эдилар! –дейдилар. Албатта бу Оллоҳ таолонинг у зотга берган тавфиқидандир. Шунинг учун Оллоҳ таолодан тавфиқ сўрашда мудом бўлмоқ лозим.

97 - دعاء دخول القرية أو البلدة

Қишлоқ ёки шаҳарга кириш дуоси.

208 - [اللهم رب السموات السبع وماأظللن ورب الأرضين السبع وما أقللن ورب الشياطين وما أضللن ورب الرياح وما ذرين أسألك خير هذه القرية وخير أهلها وخير ما فيها وأعوذ بك من شرها وشر أهلها وشر ما فيها]

Маъноси: "Эй! Илоҳим! Етти осмонлару ва улар соя қилган нарсаларнинг Раббиси! Етти ер ва улар устиларидаги нарсаларнинг Раббиси! Шайтонлар ва улар адаштирганларнинг Раббиси! Шамоллар ва у шамоллар учирган нарсаларнинг Раббиси! Мен сендан бу қишлоқ – ёки - шаҳарнинг яхшилигини ва унинг аҳолисининг яхшилигини сўрайман. Ҳамда унинг ёмонлигидан ва аҳолисининг ёмонлигидан ва у қишлоқ – ёки - шаҳардаги ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".

98 - دعاء دخول السوق;

Бозорга кириш дуоси.

209 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو حي لا يموت بيده الخير وهو على كل شيء قدير]

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир".

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом кимики бозорга кириб Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! –деса унинг ҳақига бир миллион ҳасана, бир миллион саййиоти ўчирилади ва бир миллион даража кўтарилади. Бу ҳадис Имом Дорамий ривоятларидан бўлиб ҳадисни Албоний ҳасан даражасида деб баҳолаганлар.

99 - الدعاء إذا تعس المركوب;

Миниб олган маркаби тойилганда ўқийдиган дуо.

210 - [بسم الله]

Бисмиллаҳ! –яъни Оллоҳнинг исмини зикр этади.

 

100 - دعاء المسافر للمقيم;

Мусофирни муқим кишига айтадиган дуоси.

211 - [أستودعكم الله الذي لا تضيع ودائعه]

Маъноси: "Сизларни омонатлари ҳеч зое бўлмайдиган Оллоҳга топширдим".

 

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом агар сафарга чиқмоқчи бўлсанг, сен қолдириб кетаётган кишиларга Сизларни омонатлари ҳеч зое бўлмайдиган Оллоҳга топширдим! –дегин дедилар.

 

101 - دعاء المقيم للمسافر;

Муқимни мусофирга айтадиган дуоси.

212 - [أستودع الله دينك وأمانتك وخواتيم عملك]

Маъноси: "Сизнинг дину омонатингизни ва амалларингизнинг оқибатини Оллоҳга топширдим".

 

Изоҳ: Қосим ибн Муҳаммад Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида бўлганларида бир киши келиб сафар қилмоқчиман деган экан. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар шошма! Ҳозир сен билан Пайғамбар алайҳиссалом видолашгандек видолашаман! –деб ушбу дуони айтдилар". Хаттобий айтадиларки: "Бу дуода омонатлар қаторида динни ҳам зикр қилинди. Чунки аксар пайтларда сафар хавф-хатардан холи бўлмайди. Гоҳо мусофир молидан айрилиши каби захматлар чекканидек, чарчоқ ва машаққатлар каби баъзи диний вазифаларни тўла-тўкис бажара олмайди. Шунинг учун Оллоҳ бундай ҳоллардан сақлашини сўралмоқдадир.

213 - [زودك الله التقوى وغفر ذنبك ويسر لك الخير حيث ما كنت]

Маъноси: "Сизга Оллоҳ тақво берсин, гуноҳларингизни мағфират қилсин ва қаерда бўлсангиз ҳам сизга яхшиликни раво кўрсин".

 

Изоҳ: Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб мен сафарга чиқмоқчи эдим, менга васият қилсангиз! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом сенга Оллоҳдан тақво қилишни, йўлингда ҳар тепаликка етганингда такбир айтишни васият қиламан! –дедилар. Киши йўлга тушгач Пайғамбар алайҳиссалом унинг ортидан эй Илоҳим! Унга сафарини яқин ва енгил қил! –деб дуо қилиб қолдилар.

102 - التكبير والتسبيح في سير السفر

Сафарда кетаётиб такбир ва тасбеҳлар айтиш.

214 - قال جابر رضي الله عنه: [كنا إذا صعدنا كبرنا وإذا نزلنا سبحنا]

Маъноси: Жобир розияллоҳ анҳу айтадиларки: "Агар сафарда бир тепаликка кўтарилсак такбир айтар эдик. Агар пастликка тушсак тасбеҳ айтар эдик".

 

Изоҳ: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбар алайҳиссалом ҳаж ва умрадан ёки ғазотдан қайтсалар, йўлда баландликка етиб келсалар, унинг устида такбирлар айтар эдилар. Пастликларда эса тасбеҳлар айтар эдилар! –деган мазмунда ривоят қилинади. Муҳаллаб айтадиларки: "Баландликда такбир айтишдан бўлган ҳикмат Оллоҳ таолонинг барчадан олий эканлигини эслаш ва тасаввур қилиш бўлса керак. Пастликларда тасбеҳ айтишдан бўлган ҳикмати эса Юнус алайҳиссаломнинг қиссаларидан олиниши мумкин. Чунки у зот балиқнинг қорнида туриб тасбеҳ айтган эдилар. Яъни денгиз тубида балиқнинг қорни ост қисмида Оллоҳга тасбеҳ айтдилар. Оллоҳ таоло қуръони каримда у зот ҳақида тасбеҳ айтганликлари сабаб қутқарганини баён қилади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом шу тасбеҳни пастликларда Оллоҳ таоло у зотни ундан нажотда қилишини ва душман етиб олмаслигини умид қилиб ижро қилгандирлар. Бошқа бирлари эса пастликларда тасбеҳ айтишларининг сабаби Оллоҳ олий бўлганлиги учун уни поклаш ниятида пастликларда тасбеҳ айтган бўлсалар керак! –дейди. Бу шарҳлар "Фатҳул борий"дан олинди.

103 - دعاء المسافر إذا أسحر;

Мусофирни саҳар вақтида ўқийдиган дуоси.

215 - [سمع سامع بحمد الله وحسن بلائه علينا ربنا صاحبنا وأفضل علينا عائذا بالله من النار]

Маъноси: "Оллоҳга айтган ҳамду саноларимизни ва унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди ва шоҳид бўлди. Парвардигоро! Сафаримизда бизларга ўзинг ҳамроҳ бўлгин! Ва бизларга фазлу карамингдан инъом қил! Оллоҳ таоло бизларни дўзахдан асрашини тилаймиз".

 

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом агар сафарда бўлганларида саҳар вақтларида Оллоҳга айтган ҳамду саноларимизни ва унинг бизга қилган яхшиликларини эшитувчи эшитди ва шоҳид бўлди. Парвардигоро! Сафаримизда бизларга ўзинг ҳамроҳ бўлгин! Ва бизларга фазлу карамингдан инъом қил! Оллоҳ таоло бизларни дўзахдан асрашини тилаймиз! –дер эдилар";.

104 - الدعاء إذا نزل منزلا في سفر أو غيره

Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир ерга тушса айтиладиган дуо.

216 - [أعوذ بكلمات الله التامات من شر ما خلق]

Маъноси: "Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман".

Изоҳ: Хавло бинту Ҳаким исмлик саҳоба аёл айтадиларки: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганман айтганларки: "Кимики бир манзилга тушса, сўнг у ерда Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман! –деса унга бу ердан кетгун қадар ҳеч нарса зарар бермайди". Ҳадис Имом Муслим ривоятларидан. Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: " Оллоҳнинг мукаммал калималарини Оллоҳ таоло аввалги жоҳилия давридаги ширкий калималарнинг ўрнига алмашлаб берди. Жоҳилия даврида мушриклар қаерга тушсалар, ўша ернинг жинларидан паноҳ сўрардилар. Оллоҳ таоло бу ишларини ширк эканлигини баён қилди ва мусулмонлар учун ўзининг калималарини паногоҳ қилиб олишларини рухсат берди. Қуртубий "муфҳам" исмли китобларида баъзилар бу мукаммал калималардан мақсад нуқсонлик ва айб кира олмайдиган калималардир!-десалар, бошқа бирлари кифоя қилгувчи ва шифо бўлгувчи калималар деб шарҳлайдилар! –дейдилар. Баъзилар эса у калималар қуръондир, чунки Оллоҳ қуръонни шифо ва ҳидоят деб марҳамат қилган –дейдилар.

 

105 - ذكر الرجوع من السفر;

Сафардан қайтишда айтиладиган дуо.

217 - [يكبر على كل شرف ثلاث تكبيرات ثم يقول لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو عل كل شيء قدير آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون صدق الله وعده ونصر عبده وهزم الأحزاب وحده]

Маъноси: Қачоники сафарида бир баландликка кўтарилса уч бор такбир айтади, сўнг ушбу дуони ўқийди:"Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи ҳамда ҳамду санолар айтгувчилардирмиз. Оллоҳ ваъдасига вафо қилди, бандасига нусрат берди ва ёлғиз ўзи бутун гуруҳ-тўпларни енгди".

 

Изоҳ: Дастлаб ўтганимиздек Пайғамбар алайҳиссалом агар ғазотдан ёки умра ва ҳаждан қайтсалар ушбу дуони айтар эдилар. Имом Бухорий бу дуони манашу учта ўринда айтилишини чегаралашларидан мақсад, чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг сафарлари манашу уч хил сафардан иборат эди! –деди буюк уламолардан бири Айний раҳматуллоҳ алайҳи шунинг бу уч тур сафардан бошқа сафардан қайтганда ҳам ўқиса бўлаверади. Балки ўқишга янада эҳтиёжлироқдир. Шофий раҳматуллоҳи алайҳи фақатгина тоат сафарида ўқиш керак деган эканлар. Лекин жумҳур уламолар бу дуони ўқишни бирор бир сафарга чеклаб қўймаганлар! –дейди Аллома Айний раҳматуллоҳ;.

 

106 - ما يقول من أتاه أمر يسره أو يكرهه

Хурсандчилик ёки кўнгилсиз воқеа бўлганда нима дейиш лозим.

218 - [كان صلى الله عليه وسلم إذا أتاه الأمر يسره قال الحمد لله الذي بنعمته تتم الصالحات]

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қиладиган иш содир бўлса, у зот мана бундай -дер эдилар: "Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар яъни яхшиликлар - баркамол бўлади".

[وإذا أتاه أمر يكرهه قال الحمد لله على كل حال]

Маъноси: Агар кўнгилсиз воқеа содир бўлса, мана бундай дер эдилар: "Ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин".

 

Изоҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом хушнид қилгувчи иш содир бўлса у зот дарҳол Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар баркамол бўлур! –дер эдилар. Агар кўнгилсиз иш содир бўлса, ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! –дер эдилар. Ҳалимий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Бу дуонинг тақозоси мўъмин киши ҳар ҳолатда ҳам Оллоҳнинг эҳсонини унитмай, доимо неъматлар унинг тарафидан эканлигини ҳамда бир бало берса ҳам унинг ҳикмати ила бўлишини тан олиб рози бўлмоқдир.

 

107 - فضل الصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم

Пайғамбар алайҳиссаломга салавотлар айтишнинг фазилатлари.

219 - قال صلى الله عليه وسلم [من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло шу салавоти сабабли, унга ўн марта салавот айтади".

 

Изоҳ: Абу Толҳа ал-Ансорийдан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бир куни тонгда очиқ чеҳра билан юзларида хурсандчилик аломатлари зоҳир бўлган ҳолда чиқдилар. Шунда Саҳобалар у зотга бугун хурсанд кўринасиз, юзингиз ёрқин ё Росулуллоҳ! –дейишди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечасида Раббим тарафидан бир элчи келиб айтдики: "Умматингиздан кимики сизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ унга ўн марта ҳасана ёзиб, ўнта саййиотни кетказар ва даражасини ўн марта олий қилар экан! –дедилар. Ҳадис Имом Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривоятларидан. Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадиларки: "Салавот айтиш энг юксак ибодатлардандир. Чунки Оллоҳ таоло ўзи ҳамда жамики малоикалари Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтган ва мўъминларни ҳам салавот айтишга буюрган. Бошқа ибодатларда эса бундай ҳол кўринмайди". Абу Сулаймон Доромий айтадиларки: "Кимики Оллоҳдан ҳожатини сўрамоқчи бўлса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўлласин, сўнг дуога киришсин. Дуони ҳам шу салавот ва саломлар ила якунласин. Чунки икки салавот ва салом орасида қилинган дуони Оллоҳ таоло қайтармайди. Саид ибн Мусаййаб Умар ибн Хаттобдан ривоят қилишларича у зот айтар эканлар: "Салавот айтилмагунча дуо йўли тўсилиб туради. Агар салавот айтилса дуо йўли очилади". Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики менга бир қоғозда салот ва салом йўлласа, -яъни ёзса- Малоикалар унга салот ва салом ўқийверадилар, модомики менинг исмим унда мавжуд экан";.

220 - وقال صلى الله عليه وسلم: [لا تجعلوا قبري عيدا وصلوا علي فإن صلاتكم تبلغني حيث كنتم]

Маъноси: Яъна у зот шундай марҳамат қиладилар: "Қабримни ҳайит қилиб олманглар! –Менга салавот айтаверинглар! Чунки қаерда бўлсангизлар ҳам менга салавотларингиз етаверади".

 

Изоҳ: Муновий ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолардан нақл қилиб айтадиларки: "Ҳайит қилиб олишнинг маъноси ҳар йили бир вақтда қабрга келишдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларини машаққатга қўймаслик мақсадида қаерда бўлсангизлар ҳам салавот айтаверинглар! Мени олдимга келиш зарур деб ўйламанглар ва ўзларингизга оғир қилиб олманглар. Дуо узоқда бўлса ҳам менга етгайдир! –дедилар.

 

221 - وقال صلى الله عليه وسلم: [البخيل من ذكرت عنده فلم يصل علي]







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 819. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

ТЕОРЕТИЧЕСКАЯ МЕХАНИКА Статика является частью теоретической механики, изучающей условия, при ко­торых тело находится под действием заданной системы сил...

Теория усилителей. Схема Основная масса современных аналоговых и аналого-цифровых электронных устройств выполняется на специализированных микросхемах...

Логические цифровые микросхемы Более сложные элементы цифровой схемотехники (триггеры, мультиплексоры, декодеры и т.д.) не имеют...

Ваготомия. Дренирующие операции Ваготомия – денервация зон желудка, секретирующих соляную кислоту, путем пересечения блуждающих нервов или их ветвей...

Билиодигестивные анастомозы Показания для наложения билиодигестивных анастомозов: 1. нарушения проходимости терминального отдела холедоха при доброкачественной патологии (стенозы и стриктуры холедоха) 2. опухоли большого дуоденального сосочка...

Сосудистый шов (ручной Карреля, механический шов). Операции при ранениях крупных сосудов 1912 г., Каррель – впервые предложил методику сосудистого шва. Сосудистый шов применяется для восстановления магистрального кровотока при лечении...

Огоньки» в основной период В основной период смены могут проводиться три вида «огоньков»: «огонек-анализ», тематический «огонек» и «конфликтный» огонек...

Упражнение Джеффа. Это список вопросов или утверждений, отвечая на которые участник может раскрыть свой внутренний мир перед другими участниками и узнать о других участниках больше...

Влияние первой русской революции 1905-1907 гг. на Казахстан. Революция в России (1905-1907 гг.), дала первый толчок политическому пробуждению трудящихся Казахстана, развитию национально-освободительного рабочего движения против гнета. В Казахстане, находившемся далеко от политических центров Российской империи...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.012 сек.) русская версия | украинская версия