Студопедия — 15 страница. Маъноси: Яъна у зот айтадиларки: "Бахил киши шундай одамки, унинг олдида мен зикр қилинсам менга салавот айтмаган кишидир".
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

15 страница. Маъноси: Яъна у зот айтадиларки: "Бахил киши шундай одамки, унинг олдида мен зикр қилинсам менга салавот айтмаган кишидир".






 

Маъноси: Яъна у зот айтадиларки: "Бахил киши шундай одамки, унинг олдида мен зикр қилинсам менга салавот айтмаган кишидир".

 

Изоҳ: Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Мени исмим унинг олдида зикр қилинганда, менга салом айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин". Термизий бу ҳадис ҳасан даражасидадир! –дейдилар. Мулла Али қори айтадиларки:"Кимики у зотга салавот ва салом айтмаса, ўз нафсига бахиллик қилган бўлиб, ўзини тарозуда тўла турган неъматдан маҳрум қилгай, натижада ундан кўра бахилроқ кимса бўлмагай".

222 - وقال صلى الله عليه وسلم: [إن لله ملائكة سياحين في الأرض يبلغوني من أمتي السلام]

Маъноси: Яна айтадиларки: "Оллоҳ таолонинг ерда кезиб юрувчи малоикалари бор, улар умматимнинг саломини менга етказиб турадилар".

 

Изоҳ: Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Пайғамбарларнинг жонларини олингандан сўнг, руҳларини ўзларига қайтарилади. Улар Оллоҳ таолонинг наздида тирикдирлар";.

223 - وقال صلى الله عليه وسلم: [ما من أحد يسلم علي إلا رد الله علي روحي حتى أرد عليه السلام]

Маъноси: Яна у зот: "Кимики менга салом йўллар экан албатта Оллоҳ таоло менга руҳимни қайтариб беради, сўнг мен унга саломини қайтараман". –дедилар.

 

Изоҳ: Авс ал-Ансорийдан ривоят қилинади, айтадиларки: " Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Кунларнинг энг афзали жума кунидир. Ўша куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга рўпара қилингай. Саҳобалар ё Росулуллоҳ! Қандай қилиб салавотларимиз сизга рўпара қилингай? ваҳоланки сизнинг суякларингиз у пайт чириб тупроққа айланган бўлади-ку?–дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ ерга пайғамбарларнинг жисмларини ейишни ҳаром қилгандир! –дедилар. Ҳадисни Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилгандирлар.

 

108 - إفشاء السلام;

Саломни кенг ёйиш.

224 - قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: [لا تدخلوا الجنة حتى تؤمنوا ولا تؤمنوا حتى تحابوا أولا أدلكم على شيء إذا فعلتموه تحاببتم أفشوا السلام بينكم]

 

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар мўъмин бўлмагунларингча жаннатга кира олмайсизлар! Мўъмин ҳам бўла олмайсизлар то бир бирларингизга муҳаббатли бўлмагунингларча, мен сизларни ўрталарингизда муҳаббатни пайдо қиладиган ишга йўллаб қўймайми? Ўрталарингизда саломни кенг тарқатинглар".

 

Изоҳ: Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Сизларга аввалгиларнинг касаллиги: ҳасад ва нафрат эмаклаб кириб келди. У динни қириб ташлагувчидир, сочни эмас. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, комил мўъмин бўла олмайсизлар, то бир-бирларингизга муҳаббатли бўлмагунларингча. Мен сизларни бир амалга йўллаб қўяймайми? Агар уни қилсангизлар бир-бирларингга муҳаббатли бўласизлар! Ораларингизда саломни кенг ёйинглар". Ҳадис Байҳақийнинг "Сунан ал-Кубро"ларида ривоят қилинган.

225 - [ثلاث من جمعهن فقد جمع الإيمان: الإنصاف من نفسك وبذل السلام للعالم والإنفاق من الإقتار]

Маъноси: "Уч нарса бор, кимики уни жамласа, иймони комил бўлибди: Киши ўзидан ҳам ўзгаларга –гарчи ўзига зарар бўлсада- инсоф қилиши, бутун мусулмонлар учун салом бермоқлиги ҳамда танглик вақтларда ҳам инфоқ қилишидир".

 

Изоҳ: Бу исломнинг олий одобларидан бўлмиш асар саҳиҳул Бухорийда Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Оллоҳ таоло ҳар бир нарсани ҳисоб-китоб қилгайдир. Роғиб айтадиларки: "Ҳисобчи калимаси араб тилида мукофоловчи маъносида қўлланади. Ҳадисда силаи раҳм яъни қариндош-уруғчилик балки жамики мусулмонлар орасида муҳаббат пайдо қилиш зарурлигига далил бордир! –дейди уламоларимиз.

226 - وعن عبدالله بن عمر رضي الله عنهما: أن رجلا سأل النبي صلى الله عليه وسلم أي الإسلام خير قال: [تطعم الطعام وتقرأ السلام على من عرفت ومن لم تعرف]

Маъноси: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –деб сўради". Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: "таом едиришинг! -яъни бева бечораларга хайр-эҳсонлар қилиб туришинг - танигану танимаганга салом беришинг! –дедилар".

 

Изоҳ: Саҳиҳ Бухорий ва саҳиҳ муслимда ривоят қилинишича бир одам Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –яъни ислом амалларидан энг гўзалига мени йўллаб қўйинг! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом таом едирасан, танигану танимаганга салом берасан! –дедилар. Уламолар бу ҳадис мусулмонлар орасида саломни кенг ёйишга далил бўлиб, мусулмон киши саломни фақатгина таниган кишиларга чегаралаб қўймаслиги лозим. Ривоят қилишларича Абдуллоҳ ибн Умар бозорга кетаётиб, биз бозорга одамларга салом бериш учун борамиз! –дер эканлар";.

109 - كيف يرد السلام على الكافر إذا سلم

Агар кофир киши мусулмонга салом берса, қандай жавоб қилади.

227 - [إذا سلم عليكم أهل الكتاب فقولوا: وعليكم]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Агар аҳли китоблар сизларга салом берадиган бўлсалар, сизлар уларга ва алайкум –сизларга ҳам- деб жавоб қилинглар".

Изоҳ: Саҳиҳул Бухорийда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир яҳудий киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтиб қолди. Шунда у ассому алайкум! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ва алайка! –дедилар. Кейин айтдиларки: "Бу нима деганини билдингларми? Саҳобалар йўқ! –дейишди. Сизларга ўлим бўлсин! –деди. Саҳобалар уни ўлдирмаймизми?-дедилар. Йўқ! агар аҳли китоблар сизларга салом берсалар ва алайкум деб жавоб қилинглар! –дедилар Пайғамбар алайҳиссалом". Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳу Муслимда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Яҳудлардан бир тоифа Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб у зотга ассому алайкум! –дедилар. Оиша айтадилар мен буни англаб қолиб уларга ҳам ва алайкум ва лаънат! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом шошма эй Оиша! Оллоҳ рафиқдир ҳамма ишда рифқни –яъни юмшоқликни суяди дедилар. Мен айтдимки ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима деганларини эшитмадингизми?Пайғамбар алайҳиссалом ҳа эшитдим, шунинг учун ва алайкум –сизларга ҳам- деб жавоб қилдим! –дедилар." Пайғамбар алайҳиссалом Оиша онамизнининг лаънат ҳам бўлсин! –деган сўзларини ёқтирмадилар. Чунки бу уларнинг ҳақоратидан ортиқча бўлиб қолади. Оллоҳ таоло адолатли зотдир ва ҳар бир ишда адолатга буюради.

 

110 - دعاء صياح الديك ونهيق الحمار

Хўроз қичқирганда ва эшак ҳанграганда айтиладиган дуолар.

228 - [إذا سمعتم صياح الديكة فاسألو الله من فضله فإنها رأت ملكا وإذا سمعتم نهيق الحمار فتعوذوا بالله من الشيطان فإنه رأى شيطانا]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки:"Агар хўрозларнинг қичқириғини эшитсаларингиз Оллоҳнинг фазлидан тиланглар, чунки у фариштани кўрганда қичқиради. Агар эшакни ҳанграшини эшитсангизлар шайтондан Оллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки у шайтонни кўрганда ҳанграйди".

111 - دعاء نباح الكلاب بالليل;

Кечасида итлар ҳуруганда ўқиладиган дуо.

229 - [إذا سمعتم نباح الكلاب ونهيق الحمير بالليل فتعوذوا بالله منهن فإنهن يرون ما لا ترون]

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам айтадиларки: "Агар кечаси итларни ҳуруганини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангизлар улардан Оллоҳ таоло паноҳ беришини тиланглар, чунки улар сизлар кўрмайдиган нарсаларни кўрадилар".

Изоҳ: Қози Иёоз айтадиларки: "Бу дуода даъват этилаётган нарса малоикалар каби солиҳ махлуқлар ҳозир бўлганда, бу пайтни ғанимат билиб дуолар қилиб олмоқ ва шайтон ҳозир бўлганда ғафлатда бўлмай дарҳол унинг ёмонлигидан паноҳ тиламоқдир. Чунки малоикалар мўъминнинг дуосига омин дейдилар. Уларнинг дуоларидан маҳрум бўлиб қолмасликка ҳарис бўлмоқ даркор. Шайтонлар эса мўъминни тўғри йўлдан оздирадилар. Уларнинг васвасасидан қочмоқ керак. Саҳиҳ ибн Ҳиббонда шуниндек Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишларига кўра хўрозни сўкманглар чунки у намозга чақиради деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар. Бунинг маъноси ҳақиқатан ҳам намозга одамларни уйғотиш учун эмас, балки одатан тонг маҳал айни намози бомдод бўлганда қичқиради. Бу эса мўъминлар учун манфаатлидир. Ибодатга сабаб бўлган ҳар қандай нарсани ҳақоратлашдан манъ қилинади". Бу изоҳлар Айнийнинг "Фатҳул Борий" китобидан ва Имом Нававийнинг "Саҳиҳ Муслим"га қилган шарҳидан олинди.

112 - الدعاء لمن سببته;

Сиз ҳақоратлаган кишининг ҳақига айтадиган дуо.

230- قال صلى الله عليه وسلم: [اللهم فأيما مؤمن سببته فاجعل ذلك له قربة إليك يوم القيامة]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом яна марҳамат қиладилар: "Эй! Парвардигоро! Қайсики мўъминни ҳақоратлаган бўлсам, бу ҳақоратимни унинг учун қиёматда сенга яқинлаштиргувчи қилгин".

Изоҳ: Тобароний "Кабир" да Аҳмад "Муснад"да ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Қайсики кишини ҳақоратлаган бўлсам ёки лаънатлаган бўлсам. Мен ҳам Одам фарзандиман улар каби ғазабланаман. Мени Оллоҳ бутун оламларга раҳмат қилиб юборган. Эй Илоҳим! Уни улар учун қиёмат куни салот қилгин". Оиша онамиздан келган ривоятда у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига икки киши кириб, бир нарса деган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни сўкиб лаънатлаб юбордилар. Улар чиқиб кетишгач мен бу ишни айтдим. Шунда у зот Раббим билан шартлашган нарсамни билмайсизми? Мен эй Илоҳим мен башардирман! Қайсики мусулмонни лаънатлаб қўйсам, уни унга закот ва ажр қилиб бергин! деганман –дедилар";.

113 - ما يقول المسلم إذا مدح المسلم

Мусулмон киши биродарини мақтаганда нима дейиши керак.

231 - قال صلى الله عليه وسلم: [إذا كان أحدكم مادحا صاحبه فليقل: أحسب فلانا والله حسيبه ولا أزكي على الله أحدا أحسبه - إن كان يعلم ذاك - كذا وكذا]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: " Агар бирингиз биродарини иложсиз мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай -деб ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар ундан мана шундай сифатларни билса".

Изоҳ: Ибн Абу Бакра оталаридан ривоят қиладилар: Бир киши бир одамни Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида мақтаб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом қайта-қайта ҳолинг вой бўлгур! Биродарингни бўйнини узиб юбординг-ку! –деб сўнг, агар бирингиз бир одамни мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар унда мана шундай сифатларни билса";.

114 - ما يقول المسلم إذا زكي;

Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак.

232 - [اللهم لا تؤاخذني بما يقولون واغفر لي ما يقولون [واجعلني خيرا مما يظنون]

Маъноси: "Парвардигоро! Улар айтган – мақтовлар - сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган - мақтовлардаги камчиликларимни - мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин".

Изоҳ: Имом Ғазолий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Мақталган киши ниҳоятда даражада кибру ҳаво, ўзига бино қўйиш каби иллатлардан эҳтиёт бўлмоғи даркор. Бундай балолардан фақатгина ўзини англаб тушунган, охир оқибатнинг ёмонлигини идрок қилган, риёнинг каттаю кичигини билган банда қутилгайдир. Чунки бу ҳолдаги инсон ўзида бировлар кўрмай турган амалларни яхши билади. Агар унинг сирлари ошкор бўлса мақтовчилар мадҳларидан тилларини тийиб қоладилар. Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом агар мақтовчиларни кўрсанглар, уларнинг юзига тупроқ сепинглар деган эканлар". Ибн Ҳажар ал-Асқалоний баъзи салафлардан нақл қилишларича агар биров уларни юзига қараб мақтаб қолса, Парвардигоро! Улар айтган –мақтовлар- сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган –мақтовларда мени мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин! –дейишар экан";.

 

115 - كيف يلبي المحرم في الحج أو العمرة

Муҳрим –эҳромдаги киши ҳажда ва умрада қандай талбия айтади.

233 - [لبيك اللهم لبيك لا شريك لك لبيك إن الحمد والنعمة لك والملك لا شريك لك]

Маъноси: "Лаббай сенга эй! Илоҳим! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқдир! Лаббай сенга, ҳамду санолар ва ҳамма неъматлар сенга хосдир. Ва барча мулк ҳам сеникидир. Сенинг шеригинг йўқдир".

 

Изоҳ: Мавсилий "Ихтиёр" деб аталмиш китобларида Ҳажнинг энг афзали овоз кўтариб талбия айтилгани ва қон тўкиб қурбонлик қилингани деган ҳадиснинг шарҳидан сўнг, бу талбия калималарини бузиб қўймасдан айтмоғи лозим. Чунки бу жамики ровийларнинг иттифоқи ила ворид бўлган. Лекин баъзи саҳобалар ва тобиинлардан ворид бўлган баъзи лафзларни қўшиб айтса жоиз. Масалан лаббай сен эй Оллоҳ!...... яхшилик сенинг қўлингдадир! Бутун халойиқ Илоҳи! Гуноҳларни мағфират этгувчи! Ваҳоказо.

 

116 - التكبير إذا أتى الركن الأسود

Қора тош бурчагига етиб келганда такбир айтиш.

234 - [طاف النبي صلى الله عليه وسلم بالبيت على بعير كلما أتى الركن أشار إليه بشيء عنده وكبر]

Маъноси: "Пайғамбар алайҳиссалом байтуллоҳни туя устида туриб, тавоф қилдилар. Ҳар гал рукнга етиб келсалар, унга қўлларидаги нарса билан ишора қилиб такбир айтар эдилар".

Изоҳ: Ҳар гал қора тошга етиб келса, уни бўса қилмоғи ёки қўлидаги нарсани тошга тегизиб, сўнг ўша нарсани бўса қилмоғи суннат бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бир кичик таёқча билан унга ишора қилиб сўнг ўша таёқчани бўса қилган эканлар.

 

117 - الدعاء بين الركن اليماني والحجر الأسود

Қора тош билан рукн ал-Ямоний ўртасида ўқиладиган дуо.

235 - [ربنا ءاتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار]

Маъноси: "Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қилгин, охиратда ҳам яхшиликни ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин"

 

Изоҳ: Ибн Аби Ҳотим Ибн Аббосдан келтирган ривоятда Ибн Аббос айтадиларки: "Араблардан бир қавм мавқифга келиб, Эй Илоҳ! Нажот, мўл-кўллик, туманбойлик, чиройли насл бер! деб дуо қилар эдилар. Лекин бу дуолари орасида охират яхшиликларидан бирон нарсани зикр қилмасдилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу қилмишлари ҳақида оят нозил қилиб, улар учун охиратда ҳеч қандай насиба бўлмаслигини ва дунё ҳамда охиратдан умидвор бўлиб дўзах азобидан паноҳ сўраган мўъминларга ажр-савоблар борлигини баён этди:

ﮁ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﮀ البقرة: ٢٠٠

Зотан одамлар орасида шундай кимсалар борки, «Эй Парвардигор, бизга мана шу дунёда бергин», дейди. Ҳолбуки, унинг учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ;.

ﮁﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﮀ البقرة: ٢٠١ - ٢٠٢

201. Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар.

118 - دعاء الوقوف على الصفا والمروة

Сафо ва марва тоғида турганда ўқиладига дуо.

236 - [لما دنا صلى الله عليه وسلم من الصفا قرأ { إن الصفا والمروة من شعائر الله } أبدأ بما بدأ الله به] فبدأ بالصفا فرقي عليه حتى رأى البيت فاستقبل القبلة فوحد الله وكبره وقال: [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير لا إله إلا الله وحده أنجز وعده ونصر عبده وهزم الأحزاب وحده ثم دعا بين ذلك قال مثل هذا ثلاث مرات] الحديث وفيه [ففعل على المروة كما فعل على الصفا]

Пайғамбар алайҳиссалом Сафо тоғига яқинлашганларида ушбу оятни ўқидилар:

ﮁ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮀ البقرة: ١٥٨

158. "Албатта Сафо ва Марва Оллоҳ (буюрган) маросимлардандир";.

Кейин эса Оллоҳ бошлаган нарса билан бошлайман деб Сафо тоғига бориб, то каъбатуллоҳ кўрингунча тепасига чиқдилар. Сўнг тоғ тепасида каъбага юзландилар ва Оллоҳга қуйидагича тавҳид ва такбир айтдилар: " Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Ваъдасига вафо қилди, қулига нусрат берди, ҳамма гуруҳ-тўпларни ўзи мағлуб қилди". Кейин бунинг орасида дуолар қилдилар. Ҳадисда Марвага ҳам бориб худди шундай қилдилар дейилган.

Изоҳ: Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тоғ бўлиб, ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун ислом келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тоғлар оралиғида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 922. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Кардиналистский и ординалистский подходы Кардиналистский (количественный подход) к анализу полезности основан на представлении о возможности измерения различных благ в условных единицах полезности...

Обзор компонентов Multisim Компоненты – это основа любой схемы, это все элементы, из которых она состоит. Multisim оперирует с двумя категориями...

Композиция из абстрактных геометрических фигур Данная композиция состоит из линий, штриховки, абстрактных геометрических форм...

Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

Основные структурные физиотерапевтические подразделения Физиотерапевтическое подразделение является одним из структурных подразделений лечебно-профилактического учреждения, которое предназначено для оказания физиотерапевтической помощи...

Почему важны муниципальные выборы? Туристическая фирма оставляет за собой право, в случае причин непреодолимого характера, вносить некоторые изменения в программу тура без уменьшения общего объема и качества услуг, в том числе предоставлять замену отеля на равнозначный...

Тема 2: Анатомо-топографическое строение полостей зубов верхней и нижней челюстей. Полость зуба — это сложная система разветвлений, имеющая разнообразную конфигурацию...

Образование соседних чисел Фрагмент: Программная задача: показать образование числа 4 и числа 3 друг из друга...

Шрифт зодчего Шрифт зодчего состоит из прописных (заглавных), строчных букв и цифр...

Краткая психологическая характеристика возрастных периодов.Первый критический период развития ребенка — период новорожденности Психоаналитики говорят, что это первая травма, которую переживает ребенок, и она настолько сильна, что вся последую­щая жизнь проходит под знаком этой травмы...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.012 сек.) русская версия | украинская версия