Студопедия — 17 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

17 страница






 

252 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أقرب ما يكون العبد من ربه وهو ساجد فأكثروا الدعاء]

Маъноси: "Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол у саждада бўлган ҳолатидир. Саждада дуони кўпайтиринглар. дедилар".

Изоҳ: Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган экан. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кўп сажда қилгин, чунки сажда туфайли Оллоҳ даражангни кўтариб гуноҳингни кечиргай". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:"Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, шайтон четга чиқиб йиғлар экан. Ва ҳолимга вой бўлсин! Одам фарзанди сажда буюрилганда сажда қилди. Ва жаннатга киришга ҳақли бўлди. Мен ҳам саждага буюрилдим. Лекин мен бош тортдим. Дўзахга кирдим". Яна Имом Муслим Рабиа ибн Каъбдан ривоят қиладилар. Каъб айтадиларки:"Мен Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга тунаб, у зотга таҳорат сувларини олиб келиб берардим. У зот бир куни менга тилагингни сўра дедилар. Шунда мен жаннатда сиз билан бирга бўлишни ҳоҳлайман! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом бундан бошқасини тиламайсанми?-дедилар. Мен йўқ! фақатгина манашу истагимдир! –дедим. Шунда у зот ундай бўлса кўп сажда қилгин! –дедилар.

253 - وقال صلى الله عليه وسلم: [إنه ليغان على قلبي وإني لأستغفر الله في اليوم مائة مرة]

Маъноси: Пайғамбар алайҳисслом дедилар: " Гоҳида мени қалбимни ғафлат қоплаб қолади. Шунда бир кунда юз марта истиғфор айтаман".

 

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар айтадиларки: "Биз Пайғамбар алайҳиссаломдан бир мажлиснинг ўзида Раббим мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ва ғаффор зотдирсан! –деган сўзни юз марта айтганликларини шоҳиди бўлар эдик. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом зикрни Оллоҳга яқинлаштиргувчи қурбатлардан -деб билиб, уни канда қилмас эдилар. Агар оз-моз машғул бўлиб қолсалар, буни ғафлат -деб номлаб, дарҳол Оллоҳнинг зикрига киришар эдилар".

 

130 - فضل التسبيح والتحميد والتهليل والتكبير

Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазилати.

254 - [قال صلى الله عليه وسلم من قال: سبحان الله وبحمده في يوم مائة مرة حطت خطاياه ولو كانت مثل زبد البحر]

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: " Кимики, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳини –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳ бўлсин! калимасини-бир кунда юз марта айтса, унинг гуноҳлари кечирилади, гарчи у гуноҳлар денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам".

Изоҳ: Бошқа ривоятда кимики тонг оттирганда ва кеч киритганда ушбу дуони юз марта ўқиса, қиёмат кунида ундан кўра афзалроқ амал қилган киши бўлмайди. Магар бир кишики манашу дуони зиёдароқ айтган бўлса, афзал бўлади";.

255 - وقال صلى الله عليه وسلم: [من قال لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير عشر مرار كان كمن أعتق أربعة أنفس من ولد إسماعيل]

Маъноси: Пайғамбар алайҳисалом айтадиларки: "Кимда ким Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! -деган калимани ўн марта айтса, гўё у Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидан тўрта жонни қулликдан озод қилгандек бўлади".

 

Изоҳ: Уламолар бу калима устида бир қанча амаллар бино қилинади! –дейдилар. Ўшалардан баъзиларини мисол тариқасида зикр қилиб ўтамиз: Саодат ва бахтсизлик шу калимага бўлган иймон сабаблидир. Шу калима сабабли номаиаъмол ўнг ёки сўл қўлдан берилади. Бу калима яқинлар ўртасини узоқ қилади. Шу калима сабабли дунё ва охират, жаннат ва дўзах яратилди. У диннинг асл илдизи. У калима сидқ ишончдир. У калима сабаб қиличлар қинидан суғирилди.

256 - وقال صلى الله عليه وسلم: [كلمتان خفيفتان على اللسان ثقليتان في الميزان حبيبتان إلى الرحمن: سبحان الله وبحمده سبحان الله العظيم]

Яна у зот айтдиларки:"Иккита калима бор тилларга енгил, тарозуда оғир, Раҳмонга эса суюкли, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳу алъазимдир! –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Улуғ Оллоҳ ҳамма айб-нуқсондан покдир".

257 - وقال صلى الله عليه وسلم: [لأن أقول سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر أحب إلي مما طلعت عليه الشمس]

Маъноси: Яна у зот дедилар: "Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир".

258 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أيعجز أحدكم أن يكسب كل يوم ألف حسنة] فسأله سائل من جلسائه كيف يكسب أحدنا ألف حسنة ؟ قال: [يسبح مائة تسبيحة فيكتب له ألف حسنة أو يحط عنه ألف خطيئة]

Маъноси: Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Саҳобаларга қарата: "Бирингиз ҳар куни мингта ҳасанот жамлашдан ожизми? -дедилар. Ўтирганлардан бири қандай қилиб биримиз бунча ҳасанот йиғиши мумкин? -деди. Шунда айтдиларки: Юзта тасбеҳ айтади унга мингта ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳ кечирилади".

 

259 - [من قال: سبحان الله العظيم وبحمده غرست له نخلة في الجنة]

Маъноси: "Кимики субҳаналлоҳил-аъзим ва биҳамдиҳи деса, унга жаннатда бир хурмо кўчати экилади".

 

Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ айтадиларки: "Уламолар бунинг сабаби ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Бу калима Оллоҳга таслим бўлиш ва ишларни Оллоҳга топшириш, унга бўйинсуниш ва ундан ўзга яратувчини тан олмаслик, унинг амри қайтарилмаслиги! Банда ҳеч нарсага қодир эмаслигини! эътироф этиш каби қулчиликни изҳор этувчи маъноларни англатганлиги учун мўъмин киши мана шундай неъматга эришади";.

 

260 - وقال صلى الله عليه وسلم: [يا عبدالله بن قيس ألا أدلك على كنز من كنوز الجنة ؟] فقلت: بلى يارسول الله قال: [قل لاحول ولاقوة إلا بالله]

Маъноси: Яна бир ҳадисда келишича:"Эй! Абдуллоҳ ибн Қайс сени жаннатнинг хазиналаридан бир хазинага йўллаб қўймайми? -дедилар. У Саҳоба ҳа! албатта! Ё! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! -дедилар. Шунда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дегин" -дедилар.

261 - وقال صلى الله عليه وسلم: [أحب الكلام إلى الله أربع: سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر لايضرك بأيهن بدأت]

Маъноси: "Оллоҳга сўзларнинг энг яхшиси тўртадир: Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллоҳ вала ила иллаллоҳ, валлоҳ акбар калимасидир. Қайси бирини аввал бошласанг зарари йўқ! –дедилар".

 

Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: "Бу афзалият мутлақо эмас, чунки қуръондан афзал калом йўқ албатта, шунинг учун қуръон ўқиш мутлоқ тасбеҳ ва таҳлиллардан афзал бўлади. Аммо бир вақтга қайд қилинган зикрлар келсак, қуръон ўқишдан кўра ўша зикрларни ўқимоқ афзалдир". Ҳанафий уламолари ҳам қуръон ўқишни зикрдан афзал биладилар. Шунинг учун намозда узоқ сажда ёки рукуъ қилиб унда зикрни кўпайтиргандан кўра, қиёмда туриб узун қироат қилгани афзалдир! –дейдилар. Чунки тасбеҳ ва таҳлил кишининг каломи бўлса, қуръон Оллоҳ талолонинг каломидир";.

 

262 - جاء أعرابي إلى رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال: علمني كلاما أقوله: قال: [لا إله إلا الله وحده لا شريك له الله أكبر كبيرا والحمد لله كثيرا سبحان الله رب العالمين لا حول ولا قوة إلا بالله العزيز الحكيم] قال فهؤلاء لربي فما لي ؟ قال: [قل: اللهم اغفر لي وارحمني واهدني وارزقني]

Маъноси: "Бир чўллик киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, айтдики: Менга бир калимани ўргатиб қўйинг, мен уни айтиб юрай! Шунда унга Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз ва шериги йўқдир! Оллоҳ жуда улуғдир. Барча ҳамду санолар унгадир. Оламларнинг Раббиси Оллоҳ ҳамма айбу нуқсондан покдир. Куч-қудратнинг ҳаммаси улуғ ва ҳаким Оллоҳдадир! –дедилар. Чўллик киши, булар бари Оллоҳ учундир. Менгачи? –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом "Эй! Илоҳим! Мени мағфират қил! раҳм айла, ҳидоят қил ва мени ризқлантиргин! –дегин! –дедилар".

 

263 - كان الرجل إذا أسلم علمه النبي صلى الله عليه وسلم الصلاة ثم أمره أن يدعو بهؤلاء الكلمات [اللهم اغفر لي وارحمني واهدني وعافني وارزقني]

Маъноси: Агар биров ислом динини қабул қилса, дарҳол Пайғамбар алайҳиссалом унга намозни ўргатиб, сўнг мана бу калималар билан Оллоҳ таолога дуо қилишини буюрар эдилар. У калималарЭй! Илоҳим! Мени кечиргин, менга раҳм қил, менга ҳидоят ва офият бер ва менга ризқ ато қил".

264 - [إن أفضل الدعاء الحمد لله وأفضل الذكر لا إله إلا الله]

Маъноси: Дуоларнинг энг афзали: "Алҳамдулиллаҳ! –дир. Зикрларнинг энг яхшиси эса Лаилаҳа иллаллоҳ! –дир.

Изоҳ: Бу калиманинг фазли нақадар буюклиги ҳақда дастлаб сўз ўтди. Такрор бўлсада ўша сўзлардан баъзиларини айтиб ўтамиз. Уламолар айтадиларки: "Бу калима тавҳиддир. Тавҳидга ҳеч бирор нарса тенг эмас. Бу калима ботил билан ҳақнинг, иймон билан куфрнинг ўртасини ажратувчидир. Бу калима шайтонни қувиб нафсни покловчидир";.

 

265-[الباقيات الصالحات: سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله]

Маъноси: Боқий қолгувчи солиҳотлар: "Субҳаналлоҳ валҳаҳмдулиллоҳ валаилаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар валаҳавла валақувват илла биллаҳдир".

 

Изоҳ: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом боқиёт ва солиҳотларни кўпайтиринглар! –дедилар. Шунда улар нималардир? дейишди. У миллатдир!-дедилар. Бошқа ривоятда эса у такбир, таҳлил, тасбеҳ, ҳамд ва лаҳавла валақувват илла биллаҳдир! –деб жавоб қилган эканлар. Саид ибн Жубайр, Масруқ ва Иброҳим "боқиёт ва солиҳотлар" беш маҳалги намозлардир! –дейдилар. Ибн Аббосдан ҳам шу маънода нақл қилинади. Яна бошқа ривоятда эса Ибн Аббос ва Қатода солиҳ амаллардир! –деган эканлар";.

131 - كيف كان النبي صلى الله عليه وسلم يسبح ؟

Пайғамбар алайҳиссалом қандай тасбеҳ айтар эдилар.

266 - عن عبدالله بن عمرو رضي الله عنهما قال: [رأيت النبي صلى الله عليه وسلم يعقد التسبيح بيمينه]

Маъноси: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломни ўнг қўллари билан тасбеҳни санаганликларини кўрдим".

 

Изоҳ: Шарҳловчи уламолардан бирлари Пайғамбар алайҳиссалом бунинг сирини бошқа ривоятда баён қилган эканлар. Яъни бу бармоқлар гувоҳ бўлиб қолар экан. шунинг учун бармоқ билан санаш тасбеҳ ва тошларни ишлатишдан кўра афзалдир. Гарчи тасбеҳ ишлатиш жоиз бўлса ҳам! –дейдилар.

 

132 - من أنواع الخير والأداب الجامعة

Яхшиликнинг турлари ва ҳамма гўзалликларни ўз ичига қамраб олган одоблардан:

267 - [إذا جنح الليل - أو أمسيتم - فكفوا صبيانكم فإن الشياطين تنتشر حينئذ فإذا ذهب ساعة من الليل فخلوهم وأغلقوا الأبواب واذكروا اسم الله فإن الشيطان لايفتح بابا مغلقا وأوكوا قربكم واذكروا اسم الله وخمروا آنيتكم واذكروا اسم الله ولو أن تعرضوا عليها شيئا وأطفئوا مصابيحكم]

Маъноси: "Агар кеч кирса, ёки кеч киритсанглар! Болаларингизни ташқарига чиқармай тутиб туринглар. Чунки шайтонлар шу вақт тарқаладилар. Агар кечадан озгина вақт ўтса уларни қўйиб юбораверинглар. Эшикларни Оллоҳни исмини зикр қилиб беркитинглар. Чунки шайтон берк эшикни оча олмайди. Мешларингизни оғзини ҳам Оллоҳнинг исмини айтиб боғланглар, идишларингизни устини ҳам Оллоҳнинг исмини зикр қилиб, ёпинглар, лоақалли унинг устига бир нарса ташлаб қўйинглар, чироқларни ҳам ўчиринглар".

Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: "Бу ҳадис дунё ва охират одобларидан гўзал одобларни ўз ичига олгандир. Бунда шайтоннинг азиятларидан омонлик бор. Шайтон Оллоҳнинг исми ила беркитилган эшикларни, Оллоҳнинг исми ила усти ёпилган идишларни Оллоҳнинг исми ила оғзи беркитилган мешларни ҳаргиз оча олмайди";.

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين...والحمد لله رب العالمين...


Хотима

Оллоҳ таолонинг фазли ва карами ила мусулмон қўрғони деб аталмиш ушбу китобнинг қисқача изоҳли таржимаси тамомига етди. Оллоҳ таолога бениҳоя ҳамду санолар бўлсин! Бу изоҳда иложи борича буюк олимларнинг шарҳларини келтиришга чегараланиб, улар айтган сўзларни ўз манбааларидан нақл қилдик. Агар бир масалада уламоларнинг кўпчиликлари бир хил фикр билдирган бўлсалар, ёки озчиликнинг фикри бўлиб, унга мухолифни топмаган бўлсак, уларнинг исмларини зикр қилмай "уламолар айтадилар" –деб мутлоқ уламоларга нисбатладик. Қуръон оятлари таржималарида эса Шайх Аловиддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаландик. Сўзимизнинг охирида Оллоҳ таолодан бу изоҳда қилган камчилик ва хатоларимизни авф этишини ва барчаларимизни мана шундай мустаҳкам қўрғонда мудом қолдиришини умид қиламиз! Оллоҳнинг маҳбуб Росулига ва у зотнинг аҳли байтларига, саҳобаи киромларга ҳамда у зотга эҳсон билан эргашган барча мўъмин мусулмонларга Оллоҳнинг салоту ва саломлари бўлсин! Амин.


Мундарижа

 


А

Агар кофир киши мусулмонга салом берса, қандай жавоб қилади.................... 202

Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак................................ 207

Ажабланарли ёки хурсандчилик иш содир бўлганда айтиладиган дуо............... 216

Азон дуолари......................................................................................... 26

Акса урганда айтадиган дуо..................................................................... 170

Арафа кунида айтиладиган дуо................................................................ 212

Б

Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар......................................... 126

Беморни зиёрат қилиш фазилати.............................................................. 128

Бир қавмдан қўрққанда ўқийдиган дуо...................................................... 112

Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо......................................... 176

Бир хонадонда ифтор қилган киши шу хонадон аҳлига айтадиган дуоси............ 165

Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби.......................... 168

Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак............. 219

Бозорга кириш дуоси.............................................................................. 189

Бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуолар................................................... 102

В

Витр намозида ўқиладиган қунут дуолари.................................................... 94

Витр намозини ўқиб бўлиб, салом берилгач ўқиладаиган дуо............................ 98

Ғ

Ғазаб келганда ўқиладиган дуо................................................................ 175

Г

Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар........................................................ 141

Гуноҳ қилиб қўйган киши нима дейиши ва қилиши керак............................. 120

Д

Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар............................................. 180

Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар.................................... 106

Душманга дуоибад қилиш....................................................................... 111

Ё

Ёвуз шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан сақланиш учун ўқиладиган дуо........... 221

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо................................................................. 155

Ёмғир тингач ўқиладиган дуо................................................................... 155

Ёмон туш кўрган киши нима қилиши керак................................................... 93

Ёш болаларга дам солиш......................................................................... 123

Ж

Жамаротда тош отишда ҳарбир тош отилганда такбир айтишлик ҳақида.......... 215

Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак........................................ 218

З

Зикрнинг фазилати................................................................................... 5

И

Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар........................................ 116







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 935. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Функция спроса населения на данный товар Функция спроса населения на данный товар: Qd=7-Р. Функция предложения: Qs= -5+2Р,где...

Аальтернативная стоимость. Кривая производственных возможностей В экономике Буридании есть 100 ед. труда с производительностью 4 м ткани или 2 кг мяса...

Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

Различие эмпиризма и рационализма Родоначальником эмпиризма стал английский философ Ф. Бэкон. Основной тезис эмпиризма гласит: в разуме нет ничего такого...

Индекс гингивита (PMA) (Schour, Massler, 1948) Для оценки тяжести гингивита (а в последующем и ре­гистрации динамики процесса) используют папиллярно-маргинально-альвеолярный индекс (РМА)...

Методика исследования периферических лимфатических узлов. Исследование периферических лимфатических узлов производится с помощью осмотра и пальпации...

Гидравлический расчёт трубопроводов Пример 3.4. Вентиляционная труба d=0,1м (100 мм) имеет длину l=100 м. Определить давление, которое должен развивать вентилятор, если расход воздуха, подаваемый по трубе, . Давление на выходе . Местных сопротивлений по пути не имеется. Температура...

Огоньки» в основной период В основной период смены могут проводиться три вида «огоньков»: «огонек-анализ», тематический «огонек» и «конфликтный» огонек...

Упражнение Джеффа. Это список вопросов или утверждений, отвечая на которые участник может раскрыть свой внутренний мир перед другими участниками и узнать о других участниках больше...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.01 сек.) русская версия | украинская версия