Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

10 страница




Доверь свою работу кандидату наук!
Поможем с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой

Демак Рафиқ калимаси ҳамроҳ деган мазмунни англатади. Уламолардан бошқа бири эса бу ҳадисдаги Рафиқдан мурод жаннатдир –дейди. Яна бирлари эса етти осмонларнинг устидаги ўриндир ва у ўрин жаннатдир валлоҳу аълам! ваҳоказо. Оиша онамиздан бўлган ривоятда "Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимларидан аввал бошларини кўкрагимга суяб эй Илоҳим! –деб манашу дуони айтганлари эшитдим! -дедилар. Бошқа ривоятда Оиша онамиз бу калима энг охирги нутқлари бўлган эди! –деган эканлар. Яна бу калиманинг изоҳида ҳамроҳлик ҳосил бўладиган ўринни ҳам айтишган. Яъни Жаброил, Исрофил, Мекоил каби улкан малоикалар билан жаннатнинг энг олий мақомларида бўладиган Пайғамбарлар жамоаси назарда тутилган! –дейдилар. Албатта Оллоҳ таоло бандаларига ҳамроҳ ва уларга яқиндир. Солиҳ бандаларини суяди, уларни ўзига яқин тутади ва улардан рози бўлиб амалларини қабул қилади. Уларга эҳсон, мулойимлик ва раҳм ила муомала қилади. Оллоҳга қарши бўлган осий бандаларини эса тавба қилишларига ва иймон келтиришларига чақиради. Оллоҳ ҳамма бандаларига ишларини осон қилувчидир, дуоларини ижобат қилгувчидир. Шоядки улар Оллоҳга инобат қилсалар. Унинг Росулига итоат қилсалар. У Оллоҳ ошкор сирда эҳсон қилгувчи Ҳамроҳдир. Унинг неъматлари комил, ҳикмати эса етук зотдир. Мўъмин бандаларини ўзининг неъмати ва раҳмати ила сарҳисоб қилгай. Кофирларни эса ўзининг адолати ва ҳикмати ила сарҳисоб қилгай".

151 - (2) [جعل النبي صلى الله عليه وسلم عند موته يدخل يديه في الماء فيمسح بهما وجهه ويقول: لا إله إلا الله إن للموت لسكرات]

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом ўлим пайтларида қўлларини сувга ботириб, кейин қўлларини юзларига суртир эдилар. Ва Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! албатта ўлимнинг сакаротлари – хушни йўқотадиган ҳоллари-бор! –дер эдилар.

Изоҳ:Риёзус-солиҳин китобининг муаллифи айтадиларки: "Бу дуо ҳаётидан умидини узган кишининг дуоси. Ҳаётдан умидсиз бўлишни фақатгина ўлими келган кишигина сезади. Аммо бундан олдин банда ҳар қанча касал бўлмасин, ўлими яқинлашганини билмайди. Чунки қанча-қанча инсонлар борки касали қаттиқлашиб, ҳатто унинг аҳли аёллари кафан хушбўй атр каби маййитга тааллуқли нарсаларни ҳозирлаб қўйганларида, тўсатдан бу касал ўзига кела бошлаган. Кейин эса бутунлай касалидан шифо топиб яна аллақанча умр кўрган. Дунёда сафарида ўлим хавф-хатарини ўз-кўзи билан шоҳиди бўлиб, сўнг Оллоҳнинг мадади ила офият топганлар оз эмаслар. Бунга бир мисол Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: "Оллоҳ бандасининг тавбасидан шунчалик хурсанд бўладики, худди бир чўлда маркабини таоми ва суви бирла йўқотиб қўйиб, сўнг уни ахтариб топа олмагандан кейин, бир дарахтнинг остида ўлимини кутиб ётган пайтда тўсатдан маркаби ўтлаб юриб шу дарахт остига келиб қолади. Шунда у дарҳол юганни олиб туясини боғлаб олади. Кейин хурсанд бўлганидан эй Илоҳим! Сен менинг бандамсан, мен эса сенинг Раббингман! –деган аъробийнинг хурсанд бўлганидек. Аслида шу сўзнинг аксини айтмоқчи бўлади. Лекин қаттиқ хурсандчиликдан адашиб кетади". Бу одам ҳам ҳаётидан умидини узди. Лекин ҳақиқий умидсизлик эмас бу, балки нисбийдир. Яъни кўз ўнгида кўриб турган аҳволига нисбатандир. Аммо ҳақиқий умидсизлик руҳ ҳалқумга ҳозир бўлгандадир. Ана шундай пайт келганда бу дуони ўқиш тавсия қилинади.

152 - (3) [لا إله إلا الله والله أكبر لا إله إلا الله وحده لا إله إلا الله وحده لا شريك له لا إله إلا الله له الملك وله الحمد لا إله إلا الله ولا حول ولا قوة إلا بالله]

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Оллоҳ улуғдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Барча мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Куч-қудрат ҳаммаси ундадир".

Изоҳ: Албатта бу калималар иймонни собит қилгувчи, қазои қадарга рози қилгувчи, жаннатга эшигига калит бўлгувчи ва мусулмонлик аломати бўлган калималардир. Бу калималарнинг ана шундай оғир дамларда манфаати жуда катта бўлади.

52 - تلقين المحتضر

Ўлим талвасасида ётган одамга талқин қилинадиган калима.

153 - [من كان آخر كلامه لا إله إلا الله دخل الجنة]

Маъноси: "Кимнинг дунёдан чиқиб кетаётиб, охирги гапирган сўзи "ла илаҳа илаллоҳ" бўлар экан, албатта у жаннатга киради".

Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломдан ўликларингизга яъни ўлим талвасасида ётган одамга калимаи шаҳодатни талқин қилинглар! –деган ҳадис ривоят қилинган. Бу сўзларининг маъноси дунёдан чиқиб кетаётганда охирги нутқлаган сўзи калимаи шаҳодат бўлсин! Ва ана шундай бўлишига ҳарис бўлинглар! -демакдир. Талқин қилишнинг ҳукми суннатдир. Чунки уламолар ҳаммаларининг фикрлари шу ҳукмга иттифоқ бўлган. Лекин унга бу калимани кўп такрор қилишни макруҳ деб ҳисоблайдилар. Ҳатто бу оғир ҳолатдаги киши ножўя сўзларни гапириб юбормасин. Қачоники талқин қилинса, албатта унинг ортидан бошқа сўз қўшиш даркор. Ана бундан сўнг қайта талқин қилиш мумкин. Яъни ҳар бир талқин орасига бошқа сўз киритмоқ лозим -дейдилар. Чунки кимнинг дунёдан чиқиб кета туриб нутқлаган охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлар экан, албатта у жаннатда бўлгай". Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган".

53 - دعاء من أصيب بمصيبة

Мусибат кўрган киши ўқийдиган дуо.

154 - [إنا لله وإنا إليه راجعون اللهم أجرني في مصيبتي وأخلف لي خيرا منها]

Маъноси: « Албатта биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»Илоҳим! Бу мусибатим –сабабли- менга ажр-мукофотни насиб эт! Ва менга ундан –яъни ажралган нарсамдан- яхшироғини тақдир қилгин.

Изоҳ: Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қилади: " Пайғамбар алайҳиссалом бизларга мусибат вақтида нима? дейишимиз кераклигини таълим қилдилар. Ва бу калимани мусибат кўрган киши учун, панагоҳ қилиб бердилар. Мусибатлар бир-биридан тафовутли бўлиб, энг даҳшатлиси киши динида мусибатланиши яъни динидан воз кечиши ёки сустлашишидир. Оллоҳ барчаларимизни ўзи асраб, сабр ва матонатли қилсин. Банда мусибат вақтида бу дуони ихлос билан ўқиса, кейин сабр қилиб, бунга Оллоҳдан савобни умид қилса, албатта Оллоҳ мусибатга рози қилдириб қўяди ва қиёматда эса ажру савобларга муяссар қилади. Шу билан у шайтоннинг ёмон умидини пучга чиқаради. Чунки шайтон бандани Оллоҳга шак келтиришига жуда ҳарисдир. Аммо банда мусибат келганда нодонлар каби жазавага тушиб, Оллоҳнинг қадарига рози бўлмаса, осий бўлади, ўзига жабр қилади холос". Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи тафсирларида шундай марҳамат қиладилар: " Бу ҳадисда Оллоҳ таолонинг сабр қилгувчиларга башорат –суюнчилик- хабарини беринг! Деган оятига ишора бор. Ё бу мусибатга эваз берилади. Худди Умму Салам розияллоҳу анҳога берилгандек. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг эри вафот қилганда уни Пайғамбар алайҳиссалом ўз никоҳларига олган эдилар. Ёки охиратда улкан савоб берилади. Ёки Оллоҳ таоло бандага икки неъматни ҳам насиб қилади".

54 - الدعاء عند إغماض الميت

Ўликни кўзини юмиб қўйишда ўқиладиган дуо.

155 - [اللهم اغفر لفلان (باسمه) وارفع درجته في المهديين واخلفه في عقبه في الغابرين واغفر لنا وله يارب العالمين وافسح له في قبره ونور له فيه]

Маъноси: "Эй Илоҳим! фалончи бандангни-уни исмини ёдга олиб-мағфират қил!-дейди.Сўнг, Унинг мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолган -аҳл-аёллари ва фарзандларига- ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин". –дейди.

Изоҳ:Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот қилганда унинг хотини Умму Саламага оғир ботди. Умму Салама айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар Абу Саламанинг кўзи очилиб қолган эди. Кўзини юмиб қўйдилар. Кейин айтдиларки:" Агар руҳ олинса, кўз унга қараб қолади. Шу пайт уйдаги аҳл аёллар овозларини кўтариб йиғлаб юбордилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларингизга фақат яхши дуо қилинглар! Чунки Малоикалар айтган сўзларингизга шоҳид бўлиб қоладилар! –деб сўнг Эй Илоҳим! Абу Саламни мағфират қил!Ва мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолганларига ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин". –дедилар. Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Бу ҳадисдан мусулмон киши аҳли аёли ва фарзандларига Оллоҳдан тавфиқ, рушд-ҳидоят, салоҳият, офиятни ҳамда улар дунё ва охират ишларида унга кўмакчи бўлишларини ёлвориб сўраши кераклиги аён бўлади. Закариё алайҳиссаломнинг дуоларига боқинг! У зот Оллоҳдан солиҳ фарзанд ва пок зурриёт тиладилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Анас розияллоҳу анҳуга унинг молини фарзандларини кўпайтиргин ва унга барака ато қил! –деб Оллоҳга дуо қилдилар".

55 - الدعاء للميت في الصلاة عليه

Маййитга жаноза намозида ўқиладиган дуолар.

156 - [اللهم اغفر له وارحمه وعافه واعف عنه واكرم نزله ووسع مدخله واغسله بالماء والثلج والبرد ونقه من الخطايا كما نقيت الثوب الأبيض من الدنس وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله وزوجا خيرا من زوجه وأدخله الجنة وأعذه من عذاب القبر [وعذاب النار]

Маъноси: "Парвардигоро! Уни мағфират қилиб, раҳм айлагин! Ва унга офият бериб, уни афв этгин! Жойини мукаррам этиб, киришини осон қил! Ва оппоқ кўйлакни кирдан тозалангандек, уни ҳам сув, қор, дўл билан ювиб, гуноҳлардан поклагин. Унга, унинг ҳовлисидан гўзалроқ ҳовли, аҳлидан кўра яхшироқ аҳл, аёлидан кўра яхшироқ аёл насиб этгин! Ва жаннатга киргизгин, қабр ва дўзах азобидан сақлагин".

Изоҳ: Авф инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот айтадиларки:" Бир марта Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намози ўқиганларида, мен у зотдан мана бу дуо ўрганиб олган эдим! –деб ушбу дуога ишора қиладилар. Сўнг айтадиларки: "Ҳатто мен анашу маййит бўлганимда эди! -деб орзу қилиб қолдим!-дейдилар. Яъни бу саҳоба дуонинг гўзаллиги ва дуо қилаётган кишининг дуоси ижобатлигидан шундай орзуга борганлар. Уламолар айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони умматга дарс бўлсин учун қилган эдилар. Яъни бу фақатгина саҳобаларга хос эмас. Балки жамики қиёматгача келадиган мусулмонлар учундир. Агар дуо маййитга наф бермаганда эди. Унга жаноза намози ҳам ўқилмаган бўларди. Шунингдек ўлгандан кейин ҳам дафндан кейин ҳам дуо қилинмаган бўларди. Ҳадисларда хабар қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга маййитга сабот сўранглар! -деб буюрар эдилар. Гоҳида Эй Илоҳим! Уни дунё ва охиратда собит сўз билан қўллагин. Гоҳида эса учрашувда собит қил! -дер эдилар. Қабристонни зиёрат қилгувчига дуо қилиш жоизлиги ҳам маййитни бу дуодан манфаатланиши мумкинлигига далилдир. Шунинг учун "Саҳиҳ Бухорий" ва "Саҳиҳ Муслим"да келишича Пайғамбар алайҳиссалом мана бу қабрлар зулуматга тўладир. Оллоҳ мени уларга қилган дуоим туфайли бу қабрларни мунаввар қилиб туради! –деган эдилар. "Саҳиҳ Муслим"да қайсики мусулмон вафот қилса, унинг жанозасига Оллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмайдиган қирқта эркак иштирок этса, албатта Оллоҳ таоло уларни унга шафоатчи эътиборида уларнинг дуоларини қабул қилгай! –деб марҳамат қиладилар".

157 - [اللهم اغفر لحينا وميتنا وشاهدنا وغائبنا وصغيرنا وكبيرنا وذكرنا وأنثانا اللهم من أحييته منا فأحيه على الإسلام ومن توفيته منا فتوفه على الإيمان اللهم لا تحرمنا أجره ولا تضلنا بعده]

 

Маъноси: "Эй Илоҳим! Бизларни тирикларимиз ва ўликларимизни, шоҳид ва ғоибларимизни, кичик ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни мағфират қилгин! Эй Илоҳим! Бизлардан тирик қолганларни исломда қил! ўлганларни эса иймонда ўтказ! Эй Илоҳим! Унинг –ўликнинг- ажр-савобидан бизларни маҳрум этмагин! Ва ундан кейин, бизларни адаштирмагин ҳам".

 

Изоҳ: Ибн Ҳажар Маккий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: "Кичик бола учун ҳам дуо қилинишидан мақсад унинг гуноҳларини мағфират қилиш учун эмас, балки даражасини кўтариш мақсадидадир". Шоҳидлардан мурод шу жанозага ҳозир бўлганлардир. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Мана бу тўрта тоифаларни –тириклар ва ўликлар, шоҳид ва ғоиблар, кичик ва катталар, эркак ва аёллар- зикр қилинишидан мақсад жамики мусулмон эркак ва аёлларни қасд қилинмоқда". Мулла Али қори айтадиларки:" Ўлим муқаддима бўлганлиги учун ҳам маййитларни иймон ва исломда ўлдиргин дейилмоқда".

158 - [اللهم إن فلان بن فلان في ذمتك وحبل جوارك فقه من فتنة القبر وعذاب النار وأنت أهل الوفاء والحق فاغفر له وارحمه إنك أنت الغفور الرحيم]

Маъноси: "Парвардигоро! Фалончининг ўғли фалончи, сенинг зиммангдадир ва паноҳ арқонингдадир. Уни қабр фитнасидан, дўзах азобидан асра! Сен вафо ва ҳақ эгасидирсан. Унинг гуноҳларини мағфират қил! ва уни раҳмтингга ол! Албатта сен кечирувчи ва раҳмли зотдирсан".

 

Изоҳ:Баъзи уламолар айтадиларки:"Жоҳилия даврида араблар ичида бир-бирларини талон-тарож қилиш, йўл-тўсарлик қилиш жуда авж олган эди. Шунинг учун сафарга чиқмоқчи бўлган киши сафаридан аввал борадиган макондаги қабиланинг саййидидан омонлик оларди, сўнг сафарга чиқарди. Кейин ўша ернинг ҳудудларидан чиқиб кетгунча бемалол юрарди. Мана шуни ҳаблул-живор яъни паноҳ арқони ёки омонлик деб номаланар эди". Албатта қабр азобидан ва дўзах оташидан сақлагувчи, мағфират қилиб, раҳм қилгувчи Оллоҳнинг ўзидир. Ундан ўзга бунга қодир эмас.

159 - [اللهم عبدك وابن أمتك احتاج إلى رحمتك وأنت غني عن عذابه إن كان محسنا فزد في حسانته وإن كان مسيئا فتجاوز عنه]

Маъноси: "Парвардигоро! Қулинг, чўрингнинг ўғли раҳматингга муҳтож бўлди. Сен уни азоблашдан беҳожатдирсан. Агар у яхши бўлса ҳасанотларини зиёда қил. Агар у ёмон бўлса ёмонликларини афв этгил".

Изоҳ: Оллоҳ таоло "Моида" сурасида Ийсо алайҳиссалом қавмлар ҳақида Оллоҳ таолога қилган дуоларини қисса қилади. Ийсо алайҳиссалом Оллоҳга мана шундай дуо қилган эдилар:

ﭽ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﭼ المائدة: ١١٨

118. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан».

56 - الدعاء للفرط في الصلاة عليه

Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар.

160 - (1) [اللهم أعذه من عذاب القبر]

Маъноси: "Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин". Ёки мана бундай деса ҳам яхши:

Изоҳ:Абу Довуд "Сунан"ларига шарҳ бўлмиш Авнул Маъбуднинг муаллифи айтадиларки: "Бу дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Саид ибн Мусаййаб айтадиларки: " Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг орқаларида ҳеч бир гуноҳ қилмаган гўдак болага жаноза намози ўқиган эдим. У зот ўшанда Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин! –деган эдилар. Эҳтимол Абу Ҳурайра Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис эшитган бўлсалар керакки, шунинг учун азобул қабр каттаю кичикка умумий деб эътиқод қилгандирлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар банда қабрга қўйилса ва одамлар қайтишса, у уларнинг кавушларининг товушини эшитиб турган вақтдаёқ, унинг олдига иккита малоика кириб келади. Кейин эса уни ўтқизиб, унга мана бу одам ҳақида бирор нарса биласанми? -деб савол берадилар. Агар бу маййит мўъмин бўлса, дарҳол шаҳодат келтириб, у Оллоҳнинг қули в Росулидир! –дейди. Улар унга дўзахдаги ўрнингга қара! Оллоҳ сенга уни ўрнига жаннатни алмашлаб берди! –дейдилар. У икки ўринни ҳам кўради. Аммо мунофиқ ёки кофир бўлсачи, икки малоика унга мана бу киши ҳақида нима эътиқод қилардинг! –дейдилар. У эса ҳеч нарса билмайман, одамлар айтган нарсани мен ҳам айтиб юрардим! –дейди. Сўнг унга ҳеч нарса билмабсан ва тиловат ҳам қилмабсан!-ёки ҳақ йўлга эргашмадинг! –дейдилар. Кейин эса уни темир болғалар билан урилади".

وإن قال: [اللهم اجعله فرطا وذخرا لوالديه وشفيعا مجابا اللهم ثقل به موازينهما وأعظم به أجورهما وألحقه بصالح المؤمنين واجعله في كفالة إبراهيم وقه برحمتك عذاب الجحيم وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله اللهم اغفر لأسلافنا وأفراطنا ومن سبقنا بالإيمان] فحسن

Маъноси:"Эй Илоҳим! уни ота-онаси учун –охиратда- фарат –яъни захира ажр, дуоси мустажоб бўлган шафоатчи қилгин. Эй Оллоҳ! у туфайли ота-онасини савоб тарозуларини оғир қил! ва ажрларини катта қил! Уни солиҳ мўъминларга қўш ва Иброҳим алайҳиссаломнинг кафолатида қилгин ва раҳматинг ила жаҳаннам азобидан асрагин, унга унинг ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл насиб этгин. Парвардигоро! Салаф -Ўтмишларимизни, фаратларимизни ва бизлардан аввал иймон келтириб ўтиб кетганларни мағфират қил".

 

Изоҳ: Бу дуо ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мусаййаб ривоят қиладилар, айтадиларки: " Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга иқтидо қилиб, бир гўдакка жаноза ўқиганман! Шунда у зот мана шундай деган эдилар деб ушбу дуони зикр қиладилар. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: "Фақатгина мана шу дуони ўқиш шарт эмас, балки шу борада келган дуолардан бирини ўқиса кифоя қилади".

161 - (2) [اللهم اجعله لنا فرطا وسلفا وأجرا]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Уни бизлар учун фарат ва салафу ажр қилгин".

 

Изоҳ:Бу дуо Ҳасан басрий раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинган. У зот бир гўдак болага фотиҳа сурасини ўқиб, сўнг ушбу дуони ўқир эканлар. Қадимда араблар сафарга чиқсалар ва сувга муҳтож бўлсалар, улардан бири маркабини олдинга қараб чоптириб сув бор ерга етиб, сўнг карвон учун етарли миқдорда сув чиқариб олиб уларни кутиб турарди. Улар келганларида бемалол сувдан ичиб туяларини ҳам суғориб олардилар. Мана шу одамни фарат деб аташар эдилар. Ушбу ҳадисда фарат отасидан аввал вафот қилган, отаси унинг ўлимига сабр қилиб, Оллоҳнинг қазои қадарига рози бўлганлиги учун, Оллоҳ таоло унга ажр-савобларни улкан қилади. Гўё бу савоблар уни кутиб тургандир. Шунинг учун уни фарат-салаф ва ажр деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир ҳадисда айтадиларки:" Мен сизларнинг –яъни мўъминларнинг- ҳавз-кавсарда фаратингиз бўламан, яъни сизлардан аввал бориб у ерда сизларни кутиб тураман. Кавсар жаннатдаги ҳовуз бўлиб, ундан фақатгина мўминлар ичадилар. Ундан бир марта ичган одам асло чанқамайди. Ҳадиснинг давомида баъзилар мендан тўсилиб қолинадилар. Шунда мен булар менинг умматимдандирлар десам. Менга сиз дунёдан ўтканингиздан сўнг, булар нима ишлар қилганини билмайсиз! -дейилади. Ана шундай ҳолатга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар" –дедилар. Бу ҳадислардан Оллоҳ таолонинг бандаларига бениҳоя меҳрибончилигини ва унинг қонунлари жуда ҳам пухта, ҳукмлари ҳикмату манфаатдан асло холи эмаслигини англаб оламиз. Бандаси қандай мусибат чекмасин, албатта унинг ажр савобига эриштиргай. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир муборак ҳадисда кимда ким уч фарзандидан айрилган бўлса, у жаннатга киришга ҳақли бўлгай! –дедилар. Шунда бир аёл ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! агар икки фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки фарзандидан айрилса ҳам! -дедилар. Бир фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бир фарзандидан айрилган бўлса ҳам! –дедилар.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 732. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2022 год . (0.032 сек.) русская версия | украинская версия