Студопедия — 7 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

7 страница






Маъноси: "Эй! Илоҳим! Етти осмонлару, буюк аршнинг ва бизларнинг Раббимиз! Ҳамда ҳамма нарсанинг Раббиси! Дону дунни ёриб, ундирувчиси! Таврот, Инжил ва фурқонни нозил қилгувчиси! Мен сендан менга ҳамма нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни илтижо қиламан! Сен ҳамма нарсанинг пешонасидан тутгувчидирсан! Эй Илоҳим! Сен аввалсанки, сендан аввал ҳеч нарса бўлмаган. Сен охирсанки, сендан кейин ҳеч нарса йўқ! сен зоҳирсан, сендан устун ҳам ҳеч нарса йўқ, сен ботинсан, сендан остда ҳеч нарса йўқ. Бизларнинг қарзларимизни ўзинг адо эт! Ва бизларни камбағалликдан озод қил".

108 - [الحمد لله الذي أطعمنا وسقانا وكفانا وآوانا فكم ممن لا كافي له ولا مؤوي]

Маъноси: "Бизларни таомлантириб, суғорган ва бизларга жой бериб, ҳар ишимизда мададкор бўлган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Қанча-қанчалар борки, уларни жой билан таъминловчи ва ҳар ишларида мададкор бўлувчи ҳомий йўқ".

Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим "Саҳиҳ"ларида Абу Довуд "Сунан"ларида ривоят қилганлар. Уламолар бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: "Бизларга ризқ бериб ва уни истеъмол қилишга имкон яратган ва бизларни бу неъматлардан фойдалантирган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ва осмондан сувлар нозил қилиб, ердан булоқлар чиқариб, бизларни суғорган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамма ёмонликдан асраб бизларга иссиқ ва совуқдан сақлайдиган, бизлар учун бошпана масканлар таёрлаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бу неъматлар барчаси фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзидандир.

109 - [اللهم عالم الغيب والشهادة فاطر السموات والأرض رب كل شيء ومليكه أشهد أن لا إله إلا أنت أعوذ بك من شر نفسي ومن شر الشيطان وشركه وأن أقترف على نفسي سوءا أو أجره إلى مسلم]

Маъноси: "Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки - унинг тузоғига тушиб қолишдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман".

Изоҳ: Имоми Бухорийнинг "Халқу Афъолил Ибод" -деб атаган китобларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у зот айтадиларки: "Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломга ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! менга бир нарсани ўргатсангиз! мен уни тонг оттирганимда ҳам кеч киритганимда ҳам ўқиб юрсам! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дегин деб шу дуони айтишни васият қилдилар. Сўнг бу дуони тонг оттирганингда ҳам ўқи, кеч киритсанг ҳам ўқи ва тўшагингга ётганингда ҳам ўқигин! –дедилар.

110 - [يقرأ ﮁ ﭑ ﮀ تنزيل السجدة وتبارك الذي بيده الملك]

Сажда ва мулк яъни таборак сураларини ўқийди.

Изоҳ: Доримий, Термизий, Ибн Мардавайҳи Товусдан ривоят қилишган ҳадисда бу икки сурани қуръондаги барча суралардан олтмиш баробар афзаллигини баён қилганлар. Ибн Умардан бу икки сура қуръондаги суралардан олтмиш даража афзал! -деган лафз билан ривоят қилинган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Жобир айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом бу икки сурани ўқимасдан аввал ухламас эдилар";.

111 - [اللهم أسلمت نفسي إليك وفوضت أمري إليك ووجهت وجهي إليك وألجأت ظهري إليك رغبة ورهبة إليك لا ملجأ ولا منجا منك إلا إليك آمنت بكتابك الذي أنزلت وبنبيك الذي أرسلت]

Маъноси: "Эй Илоҳим! мен ўзимни сенга таслим қилдим. Ишимни сенга топширдим. Юзимни сенга юзлатдим.- Савобингни умид қилиб, азобингдан қўрқиб - Сенга суяндим. Сенинг – ғазабингдан паноҳ топиш ва илтижо қилиш ҳам- фақат ўзингга қайтиш иладир. Сен нозил қилган китобга ва сен юборган пайғамбарга иймон келтирдим".

Изоҳ: Баро ибн Озибдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир кишига агар жойинга ётмоқчи бўлсанг, ушбу дуони ўқигин! -деб васият қиладилар. Кейин эса агар бу дуони ўқиб ётсанг! сўнг ўша кеча вафот қилсанг! фитратда –яъни ислом динида вафот қилган бўласан! –дедилар.

29 - الدعاء إذا تقلب ليلا;

Кечаси ётган ўрнида у ёндан бу ёнга ағдарилганда ўқиладиган дуо.

112 - [لاإله إلا الله الواحد القهار رب السموات والأرض ومابينهما العزيز الغفار[

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Оллоҳ яккаю ягона, Қаҳҳор – ҳамма нарсага қудрати етадиган зотдир. Осмонлару, ер ва бу иккисининг ўртасидаги жамики мавжудодларнинг Раббисидир. У Азиз ва Ғаффор – жуда ҳам кечирувчи - зотдир".

30 - دعاء الفزع في النوم ومن بلي بالوحشة

Уйқусида чўчиб кетиб, ваҳима босган киши ўқийдиган дуо.

113 - [أعوذ بكلمات الله التامات من غضبه وعقابه وشر عباده ومن همزات الشياطين وأن يحضرون]

Маъноси: "Оллоҳнинг мукаммал калималари ила унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва шайтонларни менга келишларидан паноҳ тилайман".

Изоҳ: Имом Молик "Мувотто"ларида ривоят қилишларича, Холид ибн Валид Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга мен уйқумда қўрқаман! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай дегин! -деб шу дуони ўргатган эканлар. Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Валид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбар алайҳиссаломга мен қўрқув сезаман! -дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга агар жойингга ётсанг! -деб сўнг мана шу дуони таълим қилдилар. Кейин эса Шайтон сенга ҳеч зарар бера олмайди ва яқин ҳам келмайди! -дедилар. Амр инб Шуайб оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бизларга уйқу вақтида чўчисак нима дейишимиз кераклигини таълим қилардилар! -деб сўнг шу дуони зикр қилдилар. Яна бошқа бир ривоятда шу дуони ўқиганларга шайтонлар асло зарар бера олмайди! -деб марҳамат қилганлар. Имоми Термизий "Сунан"ларида ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Амр бу дуони фарзандларидан балоғатга етганларига талқин қилар эканлар. Ҳали балоғатга етмаганларига эса бу дуони қоғозга ёзиб, бўйнига илиб қўяр эканлар.

31 - مايفعل من رأى الرؤيا أو الحلم

Ёмон туш кўрган киши нима қилиши керак.

114 - (أ) [ينفث عن يساره](ثلاثا)

Аввало чап тарафига уч марта тупуради –яъни оз миқдорда сўлак аралаш ҳаво пуфлайди.

(ب) [يستعيذ بالله من الشيطان ومن شر ما رأى](ثلاث مرات)

Кейин эса уч марта шайтоннинг ёмонлигидан ва у тушида кўрган нарсаларнинг ёмонлигидан Оллоҳдан паноҳ тилаб истиъозони –айтади. –Яъни аъузу биллаҳи минашшайтониррожим! -дейди.

(ج) [لا يحدث بها أحدا]

Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди.

(د) [يتحول عن جنبه الذي كان عليه]

Ётган томонини алмаштиради масалан чап ён боши билан ётган бўлса, энди ўнг ён бошини босиб ётади.

115 - (ز) [يقوم يصلي إن أراد ذلك]

Агар ҳоҳласа ўрнидан туриб нафл намоз ўқийди. – Чунки Оллоҳ таоло "Раъд" сурасининг йигирма саккизинчи оятида шундай дейди:

ﮁ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﮀ الرعد: ٢٨

" Огоҳ бўлингизким, Оллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур".

Шак-шубҳасиз намоз Оллоҳ таолога қилинган зикрларнинг энг улуғидир. Бу ҳақда ҳам Оллоҳ таоло "анкабут" сурасининг қирқ бешинчи оятида шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﮀ العنكبوت: ٤٥

Аниқки, Оллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир.

Яъни намоз ўқиб Оллоҳ таолони зикр этиш, энг улкан зикрдир.

32 - دعاء قنوت الوتر;

Витр намозида ўқиладиган қунут дуолари.

116 - [اللهم اهدني فيمن هديت وعافني فيمن عافيت وتولني فيمن توليت وبارك لي فيما أعطيت وقني شر ما قضيت فإنك تقضي ولا يقضى عليك إنه لا يذل من واليت [ولايعز من عاديت]تباركت ربنا وتعاليت]

Маъноси: "Парвардигоро! Мени, сен ҳидоят қилганлар қатори, ҳидоят қил! Ва офият ато қилганлар қатори, менга ҳам офият бер, ўзингга дўст тутганлар қатори, мени ҳам дўст тутгил! Ва менга берган неъматларингни, баракотли қил! Қазои ҳукмларингни ёмонларидан ўзинг мени асрагин! Албатта сен, -бутун коинот устидан - ҳукм қилгувчидирсан! Сенга биров – қаршингга - ҳукм қила олмас. Сен дўст тутган кимса, ҳаргиз хор бўлмас! Сен душман тутган кимса, ҳаргиз азиз бўлмас. Эй Раббимиз! сен баракотли ва олийдирсан".

Изоҳ: Бу ҳадис Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлиб, ҳадиснинг охирида шундай дейдилар: "Менга бобом Саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони ўргатиб қўйдилар". Ҳадиснинг шарҳида уламоларнинг изоҳларидан баъзиларини келтирамиз, улар айтадиларки: "Мени ҳидоятдагилар сафига киритгин, худди Сулаймон алайҳиссалом қилган дуодек у зот "Намл" сурасида мени раҳматинг ила солиҳ бандаларинг қаторига киритгин! -деган эдилар. Офиятни насиб қил ва офият ато қилганлар сафига қўш! Офият ҳар бир офату балодан саломат қилмоғидир. Валийларинг қатори мени ҳам валий яъни дўст тутгил! Ва менга ҳар бир берган нарсаларда баракани насиб қил!Бу баракани ҳар бир менга ато қилган саломатликми, молу давлатми, илму маърифатми жамики менга насиб қилган неъматларингда баракани инъом этгил! Ва ҳар қандай хатар ва ёмонликлардан ҳар кунида нозил қилаётган зарарлардан ўзинг асра! Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа бир ҳадисда қадарни фақатгина дуо қайтаради, умрни эса фақатгина яхшилик узоқ қилади! –деб марҳамат қиладилар. Оллоҳ Сен барча нарсани қазои қадарини белгиловчисидирсан. Сенинг қазо ва ҳукмларингни ҳеч ким қайтара олмас. Сен дўст тутган киши азиз бўлиб, уни ҳеч ким хор қила олмас. Кимда ким Оллоҳга душман бўлса, у ҳаргиз азиз бўлмас, гарчи дунёда унга бир оз бойлик ва қулайлик берилган бўлсада абадий ва ҳақиқий иззатга мушарраф бўлмайди. Чунки ҳақиқий иззат тоат ила топилади. Сен Муборак ва олийдирсан! Албатта бу дуони Оллоҳ таолодан ўзгага айтилмайди. Ва лойиқ ҳам эмас. Бу ҳадис жавомиул калим етук балоғатли бўлган ҳадислар туркумига киради. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳуга ўргатган сўзларнинг аввалги бештаси дуо, кейинги тўртаси эса Оллоҳ таолога санодир".

117 - [اللهم إني أعوذ برضاك من سخطك وبمعافاتك من عقوبتك وأعوذ بك منك لا أحصي ثناء عليك أنت كما أثنيت على نفسك]

Маъноси: "Эй!Парвардигоро! Мен ризолигинг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман, офиятинг ила азобингдан паноҳ тилайман, мен сендан, менга бўладиган – ғазабингдан – паноҳ беришингни сўрайман. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан".

Изоҳ: Имоми Муслимнинг "саҳиҳ" тўпламларига бўлган шарҳлардан бирида Имом Абу Сулаймон Хаттобийнинг бу ҳадисга берган изоҳларини келтирилади. У зот айтадиларки: "Бу дуода гўзал маъно бор. У маъно шундан иборатки Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ таолодан Унинг ризолиги ила ғазабидан паноҳ беришини, офияти ила азобидан паноҳ беришини тиладилар. Ваҳоланки ризо билан ғазаб бир-бирига қарама-қарши нарсадир. Шунингдек офият билан азоб ҳам бир-бирига зиддир. Оллоҳнинг ўзидан паноҳ сўрашга келганда эса, унинг ҳеч қандай тенгги бўлмаганлиги учун, Оллоҳнинг ўзидангина паноҳ тиладилар. Дуода ибодатларни тўла-тўкис бажара олмаганликдан истиғфор айтилмоқда. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман яъни бунинг уддасидан чиқа олмайман, тоқат ҳам қила олмайман. Молик раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Сенинг неъмат ва эҳсонларингни ва сен ҳақли бўлган саноларнинг ҳисобига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан! Яъни банда бу сўзи билан ўзининг қосирлигини, санонинг ниҳоясига ета олмаслигини тан олади. Шунинг учун буни Оллоҳнинг ўзига топширади. Чунки ҳар қанча Оллоҳга санолар, мақтовлар ва ҳамдлар айтилмасин унинг ниҳоясига ҳаргиз етиб бўлмайди";.

118 - [اللهم إنا نستعينك ونستغفرك ونؤمن بك ونتوكل عليك ونثني عليك الخير ونشكرك ولانكفرك ونخلع ونترك من يفجرك اللهم إياك نعبد ولك نصلي ونسجد وإليك نسعى ونحفد نرجوا رحمتك ونخشى عذابك إن عذابك بالكفار ملحق]

Маноси: "Эй! Илоҳим! Биз фақат Сендан ёрдам сўраймиз ва Сендан мағфират тилаймиз. Сенга иймон келтирамиз, Сенга таваккул қиламиз, Сенга яхши санолар айтамиз, Сенга шукр қиламиз, Сенга кофир бўлмаймиз, Сенга бўйин эгамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз, Илоҳим! Биз Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиб, сажда қиламиз ва Сенгагина сайи ҳаракатлар қилиб, Сен томон ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан эса қўрқамиз. Албатта азобинг, кофирларга етгувчидир.

Изоҳ: Бу ваъдага чуқурроқ эътибор беринг! Ҳар кеча Эй Оллоҳ мен фақатгина сендан ёрдам сўрайман ва сенгагина истиғфор айтаман деб сўнг бошқага ибодат қилса киши ёки бошқадан ёрдам сўраса, яъни Оллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган ишларда ундан ўзгасидан ёрдам сўраса ёки бошқасига иймон келтирса, бошқасини мақтаб унга мадҳлар ўқиса, неъматлар соҳиби унитилиб бошқаларга миннатдорчилик билдирилса, ва ҳақ зотга ношукурлик қилинса, қолган ваъдаларни ҳам ҳар куни кечаси айтиб, сўнг бу ваъдага хилоф қилиб юрилса, ва кимга ваъда берилганига ҳам парво қилинмаса, кулгили ҳолат эмас бу? Оллоҳ ўзи ҳидоят берсин ва бундай ваъдавозликдан ўзи асрасин.

33 - الذكر عقب السلام من الوتر

Витр намозини ўқиб бўлиб, салом берилгач ўқиладаиган дуо.

Витрдан сўнг салом бериб бўлиб қуйидаги дуони уч марта айтади. Учинчисида овозини баланд кўтаради ва чўзиб ўқийди:

119 - [سبحان الملك القدوس] ثلاث مرت والثالثة يجهر بها ويمد بها صوته يقول [رب الملائكة والروح]

Маъноси: " Бутун оламлар подшоси Қуддус зотга тасбеҳлар бўлсин!У барча Малоикаларнинг ҳамда Жаброил алайҳиссаломнинг Раббисидир".

34 - دعاء الهم والحزن;

Ташвиш ва хафалик ҳолларда ўқиладиган дуолар.

120 - [اللهم إني عبدك ابن عبدك ابن أمتك ناصيتي بيدك ماض في حكمك عدل في قضاؤك أسألك بكل اسم هو لك سميت به نفسك أو أنزلته في كتابك أو علمته أحدا من خلقك أو استأثرت به في علم الغيب عندك أن تجعل القرآن ربيع قلبي ونور صدري وجلاء حزني وذهاب همي]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Мен сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам сенинг қўлингдадир. – яъни мен сенинг ҳукминг остидадирман- Ҳукминг менинг –устимда - жорийдир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Сен ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бировга билдирган, ёки сенинг ҳузурингда, ғайб илмингда беркитиб қўйган ҳар бир исмларинг билан сендан қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, ва хафалигимни жилови, ғамимни аритгувчи қилишингни сўрайман".

Изоҳ: Баъзи шарҳловчи уламолардан: "Мен сенинг қулингман! қулингни ўғлиман ва чўрингни ўғлиман! -деган сўз ниҳоятда даражада ўзини қул эканлигини эътироф этиш демакдир. Чунки қулингман! -деб кифояланмади, балки ота ва онасини ҳам қуллар эканлигини, ўзини эса ўша қулларнинг фарзанди эканлигини тан олаяпти, албатта бу ўта ҳокисорликдир. Пешонам сенинг қўлингдадир! –деган сўзи, ҳукминг менинг устимда жорий деган маънодар киноядир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Яъни адолат сенинг сифатинг бўлганлиги учун, фақатгина адолат билан ҳукм қиласан. Адолатнинг асл маъноси эса ҳар нарсани ўз ўрнига қўймоқдир. Зулм эса унинг зидди бўлиб қўйиш лозим бўлган ўриндан бошқа ўринга қўймоқдир. Дуо одобларидан банда агар дуо қилмоқчи бўлса аввало ўзининг қул эканлигини изҳор этади, чунки бундай ҳол дуони ижобат бўлиши учун асосий сабаблардан бири бўлади. Оллоҳ таоло карим меҳрибон зотдир, агар банда унга ўзини ҳокисор қилиб дуосида ёлвориб тиланар экан, албатта унинг дуосини ижобат қилади". Дуонинг охирида Оллоҳ таолонинг исмларини васила қилиб ҳожатини сўрайди. У исмлар билан Оллоҳ таоло ўзини номлаганми ёки китобида нозил қилганми ёки қайсидир Пайғамбарга билдирганми ёки бандаларидан кимгадир билдирганми ёки ҳеч кимга билдирмай уни ғайб илмида сақлаб олиб, уни ўзидан бошқа биров билмайдиган бўладими, хуллас барча исмларини васила қилиб банда ҳожатини ўташини тилайди. Қуръонни банданинг қалбига баҳор қилиб бериши яъни қалбига хурсандчилик киритгувчи балки шодликни аритмайдиган бўлишидир. Киши баҳорда бошқа фаслларга қараганда очилиб сочилиб, шоду хуррам бўлади ва ғаму ғуссалардан қутулади. Чунки юракнинг ёзилиши сабаб инсондан сиқилишлар кетади. Қалбнинг нурафшон бўлиши ҳам унинг ёзилишига боғлиқдир. Кейин эса бутун хафачилигини кетказишини сўрайди. Бошқа ривоятларда келишича ҳадиснинг охирида агар шундай дуо қилса, Оллоҳ таоло унинг барча хафачилигини кетказади ва унинг ўрнига хурсандчиликлар ато қилади! –деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар";.

121 - [اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن والعجز والكسل والبخل والجبن وضلع الدين وغلبة الرجال]

Маъноси: "Парвардигоро! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетиши ва кишиларни нг менга ғолиб бўлишларидан паноҳ беришингни тилайман".

Изоҳ: Имоми Бухорийнинг "Саҳиҳ ҳадислар тўплами" да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага хайбарга бормоқчиман менга йўлда хизмат қиладиган болалардан ахтариб кўрчи! –дедилар. Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олдилар. Ўшанда мен балоғат ёшига яқинлашиб қолган эдим. Кейин Пайғамбар алайҳисссаломга хизмат қилиб йўлга чиқдим. У зот қачон бир ерга тўхтасалар ўша ерда мана бундай дер эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ ، وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 802. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Функция спроса населения на данный товар Функция спроса населения на данный товар: Qd=7-Р. Функция предложения: Qs= -5+2Р,где...

Аальтернативная стоимость. Кривая производственных возможностей В экономике Буридании есть 100 ед. труда с производительностью 4 м ткани или 2 кг мяса...

Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

ОПРЕДЕЛЕНИЕ ЦЕНТРА ТЯЖЕСТИ ПЛОСКОЙ ФИГУРЫ Сила, с которой тело притягивается к Земле, называется силой тяжести...

СПИД: морально-этические проблемы Среди тысяч заболеваний совершенно особое, даже исключительное, место занимает ВИЧ-инфекция...

Понятие массовых мероприятий, их виды Под массовыми мероприятиями следует понимать совокупность действий или явлений социальной жизни с участием большого количества граждан...

Мотивационная сфера личности, ее структура. Потребности и мотивы. Потребности и мотивы, их роль в организации деятельности...

Классификация ИС по признаку структурированности задач Так как основное назначение ИС – автоматизировать информационные процессы для решения определенных задач, то одна из основных классификаций – это классификация ИС по степени структурированности задач...

Внешняя политика России 1894- 1917 гг. Внешнюю политику Николая II и первый период его царствования определяли, по меньшей мере три важных фактора...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.008 сек.) русская версия | украинская версия