Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

2 страница. Изоҳ: Уламолардан бири Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: " Аъзолар учун нур талаб қилишдан мақсад




Изоҳ: Уламолардан бири Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: " Аъзолар учун нур талаб қилишдан мақсад, ҳидоят, илму маърифат ва тоату ибодат нурларидир. Чунки шайтонлар бандани васваса қилишда олти тарафидан келадилар, шунинг учун анашу олти ўринларни нурлар билан тўлдирилса, шайтонлар йўллари беркилади".

13 - دعاء دخول المسجد

Масжидга киришда ўқиладиган дуолар:

20 - [أعوذ بالله العظيم وبوجهه الكريم وسلطانه القديم من الشيطان الرجيم]

"Улуғ Оллоҳ ва унинг карим юзи ва қадим салтанати ила менга тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ беришини сўрайман".

Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича агар киши масжидга киришда манашу дуони ўқиса, шайтон бугун кечгача мендан сақландинг! -дер экан.

[بسم الله والصلاة والسلام على رسول الله]

"Бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми ила кираман. Оллоҳнинг росулига салавоту-саломлар бўлсин".

Изоҳ: Албатта Пайғамбар алайҳиссаломга салавоту саломларни йўллашнинг фазилати жуда каттадир. Ўша фазилатлардан бири кимики Пайғамбаримизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтар экан, агар бир марта салом айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салом йўллар экан.

[اللهم افتح لي أبواب رحمتك]

"Парвардигоро! Менга раҳмат эшикларингни очгин".

14 - دعاء الخروج من المسجد

Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо:

21 - [بسم الله والصلاة والسلام على رسول الله اللهم إني أسألك من فضلك اللهم اعصمني من الشيطان الرجيم]

"Бисмиллаҳ- Оллоҳнинг исми билан чиқаман. Оллоҳнинг Росулига салавоту саломлар бўлсин! Эй Илоҳим, мен сендан фазли марҳаматингни сўрайман. Илоҳим мени тошбўрон қилинган шайтондан асрагин".

Изоҳ: Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Масжидга кирувчи кишига раҳматни тилашни, чиқишда эса фазлни сўрашликни қайд қилинишидан мақсад, назаримда масжидга кирган киши савоб ва жаннат умидида бўлганлиги учун раҳматни сўраса мақсадга мувофиқ бўлади. Чиққан вақтда эса ҳалол ризқ излашга машғул бўлади, шунинг учун Оллоҳнинг фазлини сўраса муносиб ҳол бўлади! Валлоҳу аълам!"

15 - أذكار الأذان

Азон дуолари:

22 - يقول مثل ما يقول المؤذن إلا في [حي على الصلاة وحي على الفلاح]فيقول: [لاحول ولاقوة إلا بالله]

Азон айтилаётган вақтда азон эшитаётган киши муаззин айтган лафзларни ўзгинасини қайтариб туради. Фақатгина –ҳаййа алассолаҳ ва ҳаййа алал фалаҳ- деганўринда –ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ- дейди.

Муаззин ташаҳҳуд калимасини айтиб бўлгандан сўнг азон эшитган киши қуйидаги дуони ҳам ўқиса яхши бўлади.

23 - [وأنا أشهد أن لاإله إلا الله وحده لاشريك له وأن محمدا عبده ورسوله رضيت بالله ربا وبمحمد رسولا وبالإسلام دينا]

Маъноси: "Мен ҳам гувоҳлик бераманки: "Илоҳ йўқ! магар Оллоҳгина бордир. У шериксиз ёлғиздир. Муҳаммад унинг қули ва Росулидир. Оллоҳни Раббим, Муҳаммадни унинг Росули, Исломни эса диним! -деб тан оламан"."

24 - [يصلي على النبي صلى الله عليه وسلم بعد فراغه من إجابة المؤذن]

Муаззиннинг нидосига жавоб қилиб бўлгач, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар йўллайди. Кейин эса, қуйидаги дуони ўқийди:

25 - يقول [اللهم رب هذه الدعوة التامة والصلاة القائمة آت محمدا الوسيلة والفضيلة وابعثه مقاما محمودا الذي وعدته [إنك لاتخلف الميعاد]

Маъноси: Эй! бу комил нидонинг ва ҳозир намознинг Раббиси бўлган Илоҳим! Муҳаммад алайҳиссаломга васийла ва фазийлани насиб этгин! Ва уни, Сен унга ваъда қилган юксак мақомга мушарраф қилгин! Албатта сен ваъдага хилоф қилмассан. дейди.

Изоҳ: Имоми Муслимнинг "саҳиҳ" тўпламларида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Агар Муаззин азон айтаётганини эшитсангизлар, унинг сўзларини сизлар ҳам қайтариб айтинглар! Чунки кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади. Кейин менга Оллоҳдан василани сўранглар. Васила Оллоҳнинг бандаларидан фақатгина биргинасига насиб этиладиган жаннатдаги ўриндир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Кимики менга василани тиласа, унга менинг шафоатим ҳалолдир! –яъни шафоатимга ҳақли- бўлади.

26 - [يدعوا لنفسه بين الأذان والإقامة فإن الدعاء حينئذ لايرد]

Азон билан такбир ўртасида дуолар рад қилинмайди, шунинг учун мўъмин киши бу вақтни ғанимат билиб, Оллоҳ таолодан тилакларини сўраши лозим.

16 - دعاء الاستفتاح

Истифтоҳ-намозга кириш учун намознинг аввалида ўқиладиган дуолар

Изоҳ: Албатта бу борада келган дуоларни ҳаммасини айтиш шарт эмас, балки у дуолардан биттасини ўқиса бас! Уламолар бу дуоларнинг бари маъсур дуо эканлигида ихтилоф қилишмасада, лекин буларнинг энг афзаллигида баҳс юритишади. Жумладан ҳанафий уламолар ҳам бу дуолар орасида "субҳанакаллоҳума вабиҳамдика" деб бошланган дуони афзал дуо деб ихтиёр қиладилар.

27 - [اللهم باعد بيني وبين خطاياي كما باعدت بين المشرق والمغرب اللهم نقني من خطاياي كما ينقى الثوب الأبيض من الدنس اللهم اغسلني من خطاياي بالثلج والماء والبرد]

"Эй Илоҳим! мен билан хатоларим ўртасини, машриқ билан мағрибнинг ўртасини йироқ қилганингдек узоқ қилгин. Эй Илоҳим! Мени хатоларимдан, худди оппоқ либосни кирлардан поклангандек, пок қилгин. Эй Илоҳим! мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин".

Изоҳ: Бу ҳадисдан инсон қилган гуноҳи сабабли қалби кирланиши ҳамда тавба билан ювилиши мумкинлиги тушунилади! -дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисда ҳам агар банда гуноҳ қилса қалбига бир нуқта қўйилади, агар тавба қилса ювилади, аммо гуноҳда бардавом бўлаверса, бу нуқталар кўпайиб охир ниҳоят қалби қоп-қора бўлиб қолади! -деб марҳамат қилган эканлар. Ана ундан кейин бу қора қалб нурни қабул қилиши жуда қийиндир. Оллоҳ барчаларимизни қалбларимиз қорайишидан асрасин!.

28 - [سبحانك اللهم بحمدك وتبارك اسمك وتعالى جدك ولا إله غيرك]

"Эй Илоҳим! Сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! ёки- сенинг тавфиқинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Сенинг исминг муборакдир, улуғлигинг ҳам олийдир ва сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир".

29 - [وجهت وجهي للذي فطر السموات والأرض حنيفا وماأنا من المشركين إن صلاتي ونسكي ومحياي ومماتي لله رب العالمين لاشريك له وبذلك أمرت وأنا من المسلمين اللهم أنت الملك لا إله إلا أنت أنت ربي وأنا عبدك ظلمت نفسي واعترفت بذنبي فاغفر لي ذنوبي جميعا إنه لايغفر الذنوب إلا أنت واهدني لأحسن الأخلاق لايهدي لأحسنها إلا أنت واصرف عني سيئها لايصرف عني سيئها إلا أنت لبيك وسعديك والخير كله بيدك والشر ليس إليك أنا بك وإليك تباركت وتعاليت أستغفرك وأتوب إليك]

"Осмонлару ерни яратган зотга ихлос ила юзимни қаратдим. Ва мен унга шерик келтирувчилардан эмасман. Намоз ва ҳаж ибодатларим, ҳаётим ва ўлимим бутун оламлар Раббиси, шериги йўқ Оллоҳ учундир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Илоҳим! сен ягона подшоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен Раббим, мен эса сенинг қулингман. Ўзимга жабр қилдим. Гуноҳимни тан оламан. Гуноҳларимни барчасини афв эт! Зеро гуноҳларни фақатгина ўзинг мағфират қилурсан. Мени энг гўзал ахлоқларга етакла! Чунки энг гўзал ахлоққа фақатгина ўзинг йўллайсан! Мендан ёмон хулқларни кетказгин! зеро ёмон хулқларни ўзингина кетказасан. Эй Илоҳим! сенга лаббай! Ва такрор лаббай! Яхшилик сенинг қўлингдадир. Ёмонлик эса сенга нисбат қилинмас. Мен сенинг –мададинг ила борман ва сенга инобат қилурман. Сен баракотли ва олийдирсан, сенга истиғфор айтиб, сенга тавбалар қиламан.

Изоҳ: Агар бу жавоми-ул калим дуоларнинг маъно-мазмунларини англаб уйғоқ қалб билан ўқилса манфаати жуда катта бўлади. Оллоҳ таоло ғофилликдан асрасин.

30 - [اللهم رب جبرائيل وميكائيل وإسرافيل فاطر السموات والأرض عالم الغيب والشهادة أنت تحكم بين عبادك فيما كانوا فيه يختلفون اهدني لما اختلف فيه من الحق بإذنك إنك تهدي من تشاء إلى صراط مستقيم

"Эй! Жаброил, Мекоил ва Исрофилнинг Раббиси! Осмонлару ерни яратгувчиси! Ғайбу ошкорни билгувчиси! Сен ўзинг бандаларинг ўртасидаги ихтилофда –Яъни исломни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ва бу борада ким ҳақда бўлди ва ким ноҳақ бўлди деган масалада- ҳукм қиласан. Мени бу ихтилофдан, изнинг ила хаққа ҳидоятла! Албатта! сен ўзинг ҳоҳлаган бандангни тўғри йўлга ҳидоят қилурсан".

31 - [الله أكبر كبيرا الله أكبر كبيرا الله أكبر كبيرا والحمد لله كثيرا والحمد لله كثيرا والحمد الله كثيرا وسبحان الله بكرة وأصيلا]ثلاثا

Ушбу дуони уч бор такрор қилади.

Маъноси:"Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир. Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Ва Оллоҳга эртаю кеч тасбеҳлар бўлсин.

[أعوذ بالله من الشيطان: من نفخه ونفثه وهمزه]

Маъноси: Оллоҳдан менга шайтоннинг васвасасидан, макри ва ҳийласидан паноҳ беришини сўрайман". –дейди.

32 - [اللهم لك الحمد أنت نور السموات والأرض ومن فيهن ولك الحمد أنت قيم السموات والأرض ومن فيهن [ولك الحمد أنت رب السموات والأرض ومن فيهن][ولك الحمد لك ملك السموات والأرض ومن فيهن][ولك الحمد أنت ملك السموات والأرض][ولك الحمد][أنت الحق ووعدك الحق وقولك الحق ولقاؤك الحق والجنة حق والنار حق والنبيون حق ومحمد صلى الله عليه وسلم حق والساعة حق][اللهم لك أسلمت وعليك توكلت وبك آمنت وإليك أنبت وبك خاصمت وإليك حاكمت فاغفر لي ماقدمت وما أخرت وماأسررت وماأعلنت][أنت المقدم وأنت المؤخر لا إله إلا أنت][أنت إلهي لا إله إلا أنت]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Сен осмонлару ернинг ва улардаги бор махлуқларнинг нуридирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги борлиқни тутиб тургувчисидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги мавжудодларнинг Раббисисан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сенинг мулкингдир осмонлару ер ва ундаги ҳамма борлиқ. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлар ва ернинг подшоҳидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен ҳақдирсан, ваъданг ҳам ҳақ, сўзинг ва сенга қайтиш ҳақ, жаннат ва дўзах ҳақ, Пайғамбарлар ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Илоҳим сенга мусулмон бўлдим. Сенгагина таваккал қиламан ва сенгагина иймон келтираман, сенгагина инобат қиламан, сенинг йўлингда хусуматлашаман, сенинг ҳукмингга рози бўламан. Ўтмиш ва келажак, сиру ошкор гуноҳларимни афв эт! Аввали ҳам ўзинг охири ҳам ўзингдир.! Сендан ўзга илоҳ йўқдир!"

17 - دعاء الركوع

Рукуъдаги дуолар:

Оллоҳ таолони улуғлайдиган дуолар билан намозга киришгандан сўнг унга рукуъ қилади ва рукуъда мана бу дуоларни ўқийди.

33 - [سبحان ربي العظيم]ثلاث مرات

"Буюк Раббим покдир"- уч мартадан айтилади.

34 - [سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي]

"Парвардигоро! сенга тасбеҳлар бўлсин! Сенинг ҳидоятинг –тавфиқинг- ила сенга ҳамдлар айтамиз. Илоҳим! мени мағфират қилгин"

35 - [سبوح قدوس رب الملائكة والروح]

"Оллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан пок ва муқаддасдир. Оллоҳ Бутун малоикалар ҳамда Жаброилнинг Раббисидир".

36 - [اللهم لك ركعت وبك آمنت ولك أسلمت خشع لك سمعي وبصري ومخي وعظمي وعصبي وما استقل به قدمي]

"Парвардигоро! сенга рукуъ қилдим. Сенга иймон келтирдим ва сенга мусулмон бўлиб бўйинсундим. Сенга қулоғим, кўзим, миям, пайим хуллас, оёғим кўтариб турган ҳамма аъзойим бўйинсунди".

37 - [سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة]

"Куч-қудрат, тамомий мулк, кибр ва улуғлик эгаси бўлган Оллоҳ покдир".

Изоҳ: Бу дуолар ичида доимо ўқиладигани аввалгисидир, аммо қолганларини эса намозхон қўлидан келганича имом бўлмаган ҳолларида ўқийди, аммо имом эса муқтадийлар ичидаги кекса ва беморларни эътиборга олган ҳолда у дуони уч ёки беш марта айтиш билан чегараланади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом мен намозни узун ўқигим келади, лекин ортимда менга иқтидо қилган аёллар гўдакларининг йиғисини эшитиб қолиб намозни қисқартираман! -деган эканлар.

18 - دعاء الرفع من الركوع

Рукуъдан бош кўтараётган вақт ўқиладиган дуолар.

38 - [سمع الله لمن حمده]

"Оллоҳ, унга ҳамд айтувчини эшитди".

39 - [ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه]

"Паравардигоро! сенга пок ва муборак, чексиз мақтовлар бўлсин".

40 - [ملء السموات وملء الأرض ومابينهما وملء ماشئت من شيء بعد أهل الثناء والمجد أحق ما قال العبد وكلنا لك عبد اللهم لامانع لما أعطيت ولا معطي لما منعت ولا ينفع ذا الجد منك الجد]

"Осмонлару ер ва уларнинг ўртасидаги нарсалар миқдорича , яна ўзинг ҳоҳлаганингча сенга мақтовлар бўлсин! Ва сен улуғлик ва мақтовлар соҳибидирсан. Банда айтган нарсага фақат ўзинг ҳақлидирсан. Барчамиз сенгагина қулдирмиз. Парвардигоро! атойингни манъ қилгувчи, сен манъ қилган нарсани бергувчи йўқдир. Бойлик, улуғлик эгасига фойда бера олмайди. Улуғлик, бойлик сендандир".

19 - دعاء السجود

Сажда дуолари.

Изоҳ:Пайғамбар алайҳиссалом хабар беришларича банда Оллоҳга энг яқин бўлган ҳолати саждада турганда экан.Ақлли киши бундай фурсатни қўлдан бой бермасдан Оллоҳ таолога астойдил саждалар қилиб олсин. Хусусан имом бўлмай ёлғиз ўзи намоз ўқиётганда ва нафл намозларда саждани узун қилсин ва унда ўқиладиган дуоларни барчасини такрор-такрок ўқишга одатлансин.

41 - [سبحان ربي الأعلى]ثلاث مرات

"Олий Раббим покдир". Уч марта такрор қилади.

42 - [سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي]

"Эй Илоҳим! Сен барча айб-нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамди ҳидоятинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Илоҳим мени мағфират қил".

43 - [سبوح قدوس رب الملائكة والروح]


Поможем в написании учебной работы
Поможем с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой





Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 672. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2022 год . (0.039 сек.) русская версия | украинская версия
Поможем в написании
> Курсовые, контрольные, дипломные и другие работы со скидкой до 25%
3 569 лучших специалисов, готовы оказать помощь 24/7