Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

1 страница. Уйқудан уйғонгандан сўнг айтиладиган дуолар.




Доверь свою работу кандидату наук!
Поможем с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой

1 - أذكار الاستيقاظ من النوم

Уйқудан уйғонгандан сўнг айтиладиган дуолар.

1 - [الحمد لله الذي أحيانا بعد ما أماتنا وإليه النشور]

Маъноси: "Бизларни ўлдиргандан сўнг қайта тирилтирган Оллоҳ учун, ҳамду санолар бўлсин ва қайта тирилиш унинг ҳузуригадир".

 

Изоҳ:Ҳанафий уламоларнинг машҳурларидан бири Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: "Инсон ухлаши билан ақл-идроки ва ҳатти-ҳаракати амалдан тўхтаганлиги учун, уйқусини ўлим деб аталган бўлса керак. Яна бундан ташқари араб тилида сукунатни ўлим -деб ҳам номлашади. Масалан шамол эсишдан тинса, шамол ўлди – дейдилар". Демак уйқуни ўлим деб номланиши мажозий атама экан. Сўнг бу аллома айтадиларки: "Менимча ҳақиқатга яқинроғи инсон ухлаши сабабли, ҳаракатдан тўхтагани учун, уни ўлик -деб эътиборга олинган бўлса керак. Чунки Оллоҳ таоло қуръон каримда:

ﮁ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮀ يونس: ٦٧

"У сизлар ором олишингиз учун кечани ва (касбу кор, сайру саёҳат қилишингиз учун) очиқ-ёруғ бўлган кундузни яратиб қўйган зотдир. Албатта, бунда қулоқ тутиб англовчи қавм учун оят-аломатлар бордир".

–дегандир.- деб сўзларига далил қиладилар".

Биз ҳам шунга яқинроқ маънода келган, уйқуни ўлим ибораси билан таъриф этган, бошқа бир ояти каримани мисол қилишимиз мумкин:

 

ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﮀ الأنعام: ٦٠

 

"У кечаси «жонингизни оладиган» (яъни уйқу берадиган), кундузи қилган ишингизни биладиган зотдир. Сўнгра айтилган ажал (яшаш учун берилган муҳлат) адо қилиниши учун унда (яъни кундузи) сизларни «тирилтирур». Кейин Ўзига қайтишингиз бордир. Сўнгра сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур".

Яна шу маънода келган оятлардан яна бири ушбу оятдир:

ﮁ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮀ الزمر: ٤٢

"Жонларни ўлим вақтларида, (ҳали-ҳануз) ўлмаганларини эса ухлаётган пайтларида Оллоҳ олур. Бас Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (баданларга қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (яъни ажаллари етгунича) қўйиб юборур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир".

2 - [لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله العلي العظيم رب اغفر لي]

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у ёлғиз шериксиз зотдир. Барча мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳ покдир, ҳамду санолар унга хосдир ва Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Оллоҳ буюкдир. Куч-қудрат ҳам ёлғиз олий ва улуғ Оллоҳ мадади иладир. Раббим мени мағфират қилгил".

3 - [الحمد لله الذي عافاني في جسدي ورد علي روحي وأذن لي بذكره]

"Менинг жисмимга офият ато этган, менга руҳимни қайтарган ва ўзининг зикрига мени қодир қилган Оллоҳ учун ҳамдлар бўлсин".

Изоҳ: Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Албатта бу дуо остида бўйинсуниш фақатгина Оллоҳ учун ва ўлдириш қайта тирилтириш амали ҳам унинг ўзига хос деб эътироф қилиш маънолари бор. Ва дуоларни бошга бир мусибат тушгандагина ўқиш керак! -деган гумонлар мутлақо нотўғри эканлигини ҳам ифодалайди.

4 -ﮁ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﮀ آل عمران: ١٩٠ - ٢٠٠

Бу оятлар ол-имрон сурасининг охирги оятларидан бўлиб, уларнинг маънолари:

190. "Осмонлар ва Ернинг яралишида, ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида, ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. 191. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Оллоҳни эслайдилар ҳамда, осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил! 192. Парвардигоро, албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. 193. Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! 194. Парвар­дигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан. 195. Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. (Яъни эр­как аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Оллоҳ ҳузуридан савоб — мукофот қилиб тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб — мукофот Оллоҳнинг ҳузуридадир». 196. Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин! 197. (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай! Нақадар ёмон жой у! 198. Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Оллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш — тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Оллоҳ ҳузуридаги нарса (яъни савоб-ажр кофирларнинг муваққат кайф-сафоларидан) афзалроқдир. 199. Албатта аҳли китоб ичида Оллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган ва ўзларига нозил қилинган нарсаларга иймон келтирувчи, Оллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Оллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта Оллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир. 200. Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда до­имо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Оллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар"!

2- دعاء لبس الثوب

Кийим кийиш дуоси.

Изоҳ: Яъни банда кийим кийишидан аввал шу кийимни инъом қилган Оллоҳга ҳамду санолар айтиши ва ўзини ҳеч нарсага қодир бўлмаган ожиз қул эканлигини изҳор қилади.

Даҳрийларнинг инсонлар ибтидоий тузимда кийимсиз бўлган эдилар! -деган назариялари мутлақо далилсиз ва шайтоннинг васвасасидан ўзга нарса эмас эканлигини манабу оятдан тушунишимиз мумкин. Оллоҳ таоло айтади:

"Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин)".

5 - [الحمد لله الذي كساني هذا (الثوب) ورزقنيه من غير حول مني ولا قوة]

Маъноси: "Менга бу кийимни кийдирган ва уни менга менинг куч-қудратимсиз насиб этган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин".

3 - دعاء لبس الثوب الجديد

Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо.

6-[اللهم لك الحمد أنت كسوتنيه أسألك من خيره وخير ماصنع له وأعوذ بك من شره وشر ما صنع له [

Маъноси: "Парвардигоро! ўзинга ҳамдлар бўлсинки, сен бу либосни менга кийдирдинг. Мен сендан унинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман ва сендан унинг ёмонлигини ва унга қилинган ёмонлигидан паноҳ тилайман".

Изоҳ: Кийим неъматига ҳамд айтгандан сўнг, Оллоҳ таолодан у кийимдан унумли фойдаланишни тиланади, яъни авратларни беркитиши, совуқ ва иссиқдан сақлаши каби бир қанча хайрия ишларга ишлатишни кўзда тутилади. Кейин эса бу кийимни ёмон йўлларга ишлатишдан паноҳ беришини умид қилинади. Кибру ҳаво, фахр-ғурур йўлида безанишлар маъсиятлар жумласидандир! -дейди ҳадисни шарҳловчи уламолар.

4 - الدعاء لمن لبس ثوبا جديدا

Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо.

7 - [تبلي ويخلف الله تعالى]

Маъноси: "Кийимингиз эскириб, Оллоҳ таоло яна янгисини насиб этаверсин".

Бошқа ривоятда:

8 - [البس جديدا وعش حميدا ومت شهيدا]

"Янги кийинг, мақтовли яшанг ва шаҳид бўлиб дунёдан кўз юминг".

Изоҳ: Бу мусулмон кишининг одоб-ахлоқидан бўлиб, қачонки биродарида янги кийим кўрса унга ҳасад қилишнинг ўрнига мана шундай дуолар қилади. Натижада бу дуолар унинг қалбидаги гина-кудуратларни йўқотишга ҳам сабаб бўлади.

5 - مايقول إذا وضع ثوبه

Кийимини ечганда ўқийдиган дуо.

9 - [بسم الله]

"Бисмиллаҳ -яъни Оллоҳнинг номи ила ечаман".

Изоҳ: Аслида ҳар бир ишимизда бисмиллоҳ калимасини нутқ қилишимиз керак. Чунки бебисмиллоҳ қилинган ишлар ўнгидан келмаслиги ҳақида ҳадиси шариф мавжуддир.

6 - دعاء دخول الخلاء

Ҳожатхонага киришдан аввал ўқиладиган дуо.

10 - [بسم الله ، اللهم إني أعوذ بك من الخبث والخبائث]

"Бисмиллаҳ -Оллоҳнинг номини ёдга олиб кираман! Парвардигоро! мен сендан шайтонларнинг эркагу аёлидан паноҳ беришингни сўрайман".

Изоҳ:Баъзи уламолар айтадиларки: Ҳадисдаги хубс-дан мурод шайтонларнинг эркагидир хабоис эса уларнинг аёлларидир. Ҳожатхонага кирувчи уларнинг зиён-заҳматлари етишидан Оллоҳдан паноҳ сўраши лозим. Чунки ундай жойлар шайтонларнинг маконларидир. Улар кўпроқ ана шундай ифлос нажосат жойларда бўладилар, чунки Оллоҳнинг зикри ундай ерларда бўлмайди. Бу дуони Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ҳам ўқишликлари ҳақида уламолардан бирлари Ибн Мулаққин исмли киши шундай марҳамат қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом зотан шайтонларнинг зараридан Оллоҳнинг паноҳида эдилар, мисол учун у зот Ифрит исмлик шайтонни кечаси ушлаб олиб масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлган ҳам эдилар, кейин эса биродарим Сулаймон алайҳиссаломнинг Оллоҳга қилган дуоси ёдимга тушиб қолиб, бу шайтонни қўйиб юбордим! -деган эдилар. Хўш! ундай бўлса нима учун бу дуони ўқир эдилар? Сабаби шуки, муборак шахсиётларини Парвардигорга қул эканлигини бир тарафдан изҳор қилсалар, иккинчи тарафдан умматлари учун мана шундай гўзал таълимотларни амалий равишда етказар эдилар.

Ва яна бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Раббиларининг зикрида мудом бўлганликлари ва у зикрларнинг вақтларига ҳам қаттиқ эътибор берганликлари ҳам равшан кўриниб турибди.

7 - دعاء الخروج من الخلاء

Ҳожатхонадан чиққандан сўнг ўқиладиган дуо.

11 - [غفرانك]

Маъноси: "Эй Раббим! сендан мағфиратингни тилайман".

Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар айтадиларки: Оллоҳ таоло бандасига ризқ ато этиб, едириб-ичириб, сўнг уни ҳазм қилдириб ва ахлатини ҳам чиқаришга қодир қилиб қўйганлиги учун банда ўзининг ниҳоятда ожиз, заиф эканлигини тан олиши ҳамда Оллоҳ таолога тавба қилиб, шукрлар қилмоғи лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳамиша зикр қилиб юрганликлари боис агар ҳожатхонада бўлсалар, ана шу ерда зикрсиз ўтказган вақтларига ачиниб чиққанларидан кейин Оллоҳга тавба қилар эканлар.

8 - الذكر قبل الوضوء

Таҳорат олишдан аввал ўқиладиган дуо.

12 - [بسم الله]

"Бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми билан бошлайман -ёки- таҳорат қиламан".

Изоҳ: Таҳоратдан аввал бисмиллоҳни зикр қилиш суннат амаллардандир.

9 - الذكر بعد الفراغ من الوضوء

Таҳорат олиб бўлгандан сўнг ўқиладиган дуолар.

13 - [أشهد أن لاإله إلا الله وحده لاشريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله]

"Гувоҳлик бераманки, Оллоҳ таолонинг ўзидан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг қули ва эличисидир!".

Изоҳ: Умар инб Хаттобдан келган бошқа ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом шу дуони айтган киши учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади, ҳоҳлаган эшигидан кириши мумкин! -деган эканлар.

14 - [اللهم اجعلني من التوابين واجعلني من المتطهرين]

"Парвардигоро! мени тавба қилгувчи ва покланувчилардан қилгин".

15 - [سبحانك اللهم وبحمدك أشهد أن لاإله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك]

"Эй! илоҳим! Сен покдирсан, барча мақтовлар Сенгадир. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Ва Сенга истиғфор айтиб, Сенга тавба қиламан".

10 - الذكر عند الخروج من المنزل

Уйдан чиқишда ўқиладиган дуолар.

16 - [بسم الله توكلت على الله ولا حول ولا قوة إلا بالله]

"Бисмиллаҳ, Оллоҳга таваккал қилдим ва куч-қудрат фақатгина Оллоҳда ва Оллоҳдандир –ёки- Оллоҳ мадади иладир".

Изоҳ:Ибн Журайждан, у киши Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Аби Толҳадан, у зот эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканларки: "Агар киши уйидан шу дуони ўқиб чиқадиган бўлса, дарҳақиқат ёмонликлардан сақландинг кифоя қилиндинг ва ҳидоятда бўлдинг дейилади. Сабаби у одам бу дуоси билан қалби Оллоҳга боғланди, ишини Оллоҳга топширди. Кимда ким ишини Оллоҳга топширар экан, албатта Оллоҳ унга ҳар ишида кифоя бўлгай. Шайтонлар эса унга йўл бериб уларнинг бирлари қандай қилиб ҳам сақланган, ҳидоятланган одамни йўлдан ура олардингизлар дейди".

17 - [اللهم إني أعوذ بك أن أضل أو أضل أو أزل أو أزل أو أظلم أو أظلم أو أجهل أويجهل علي]

"Эй илоҳим! мен сендан адашишдан -ёки ўзгалар томонидан- адаштилиришимдан, ёки тойилиб ё тойилтирилишимдан, зулм қилишим ёки зулмланашимдан, нодонлик қилишимдан, ё менга нодонлик қилинишидан паноҳ беришингни сўрайман".

Изоҳ: Албатта мусулмон киши ўзини ва бошқаларни ҳам залолатдан, зулму жабр ишларга қўл уришларидан ва нодонлик, яъни номаъқул ишларни қилишларидан Оллоҳ таоло сақлашини умид қилмоғи лозим.

11 - الذكر عند دخول المنزل

Манзилга кирганда ўқиладиган дуо.

18 - [بسم الله ولجنا وبسم الله خرجنا وعلى ربنا توكلنا ثم ليسلم على أهله]

"Оллоҳнинг исми ила кирдик, Оллоҳнинг исми ила чиқдик ва Раббимизгагина таваккал қиламиз". Сўнг хонадон аҳлига салом беради".

Изоҳ: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: "Агар киши уйига кириш вақтида Оллоҳ таолони зикр қиладиган бўлса, шайтон ўзининг аскарларига сизларга мабийт яъни ухлашга ўрин қолмади! -дер экан. Аммо уйга кираётган пайт дуо қилмайдиган бўлса, шайтон тунаш учун имконият топилди! -дер экан. Уйга киришда ҳам, овқатланишда ҳам Оллоҳ таолонинг номини ёдига олмаса, ётоқ ҳам тушлик ҳам қўлга кирди дер экан". Ҳадиснинг охирида Пайғамбар алайҳиссалом сўнг, аҳ1ли аёлига салом берсин! -дедилар. Чунки салом берилмай кирилган уйда тинчлик-тотувлик йўқолиши муқаррар. Барчаларимизни бундай офатлардан Оллоҳнинг ўзи асрасин.

12 - دعاء الذهاب إلى المسجد

Масжидга боришда ўқиладиган дуолар:

19 - [اللهم اجعل في قلبي نورا وفي لساني نورا وفي سمعي نورا وفي بصري نورا ومن فوقي نورا ومن تحتي نورا وعن يميني نورا وعن شمالي نورا ومن أمامي نورا ومن خلفي نورا واجعل في نفسي نورا وأعظم لي نورا وعظم لي نورا واجعل لي نورا واجعلني نورا اللهم أعطني نورا واجعل في عصبي نورا وفي لحمي نورا وفي دمي نورا وفي شعري نورا وفي بشري نورا]

"Парвардигоро! Қалбимга нур ато эт! Тилимга,қулоғимга ва кўзимга ҳам нур бергин! Тепамда ва остимда, ўнг ва чапимда, олдимда ва орқамда ҳам нур қилгин! Ичимни ҳам нурга тўлдир! Ва нурни менга катта ва улкан қилгин! Мен учун нур ато қил! Ва мени нуроний қилгил! Эй илоҳим! Менга нур бергин! Пай ва гўштларимда, қон-у сочларимда ва теримда ҳам нурни насиб эт!"

 

[اللهم اجعل لي نورا في قبري ونورا في عظامي]

"Илоҳим! Менга қабримда ҳам, суякларимда ҳам нур бергин!"

[وزدني نورا وزدني نورا وزدني نورا]

"Илоҳим! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил!"

[وهب لي نورا على نور]

"Илоҳим! Менга нур устига нур бергин!"







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 821. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2022 год . (0.043 сек.) русская версия | украинская версия








Поможем в написании
> Курсовые, контрольные, дипломные и другие работы со скидкой до 25%
3 569 лучших специалисов, готовы оказать помощь 24/7