Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

4 страница




Доверь свою работу кандидату наук!
Поможем с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой

63 - [اللهم إني أسألك يا الله بأنك الواحد الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفوا أحد أن تغفر لي ذنوبي إنك أنت الغفور الرحيم]

"Эй Илоҳим! Эй Оллоҳ! Мен сендан сени яккаю ягона, беҳожат - туғмаган ва туғилмаган, ҳеч ким унга тенг бўлмаган зотлигингни –васила- қилиб, гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман! Албатта сен кечирувчи ва раҳмли зотдирсан".

64 - [اللهم إني أسألك بأن لك الحمد لا إله إلا أنت وحدك لاشريك لك المنان يابديع السموات والأرض ياذا الجلال والإكرام ياحي ياقيوم إني أسألك الجنة وأعوذ بك من النار]

"Парвардигоро! Мен ҳамма ҳамдлар фақат сенгагина эканлиги, сендан ўзга илоҳ йўқ! шериксиз, яккаю ягона илоҳ эканлигингни -васила- қилиб, сендан тилайман! Эй Инъомлар соҳиби! еру осмонларни йўқдан бор қилган зот! Улуғлик ва карам эгаси! Эй Мангу тирик зот! ва бутун оламларни барпо қилиб тургувчиси! Мен сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ беришингни тилайман".

65 - [اللهم إني أسألك بأني أشهد أنك أنت الله لا إله إلا أنت الأحد الصمد الذي لم يلد ولم يولد ولم يكن له كفوا أحد]

Маъноси: "Парвардигоро! Мен, фақатгина сени Оллоҳ, сендан бошқа илоҳ йўқ! сен яккаю ягона, беҳожат - туғмаган ва туғилмаган, унинг тенги йўқ бўлган зотдирсан! –деб гувоҳлик беришимни –васила- қилиб сендан сўрайман".

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Бурайда оталаридан ривоят қиладилар. Оталари айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам бир одамни Парвардигоро! Мен, фақатгина сени Оллоҳ, сендан бошқа илоҳ йўқ! сен яккаю ягона, беҳожат – туғмаган ва туғилмаган, унинг тенги йўқ бўлган зотдирсан! –деб гувоҳлик беришимни –васила- қилиб сендан сўрайман деб дуо қилаётганини кўриб қоладилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом дарҳақиқат Оллоҳдан сўралса берадиган, агар дуо қилинса ижобат қиладиган исмни ўртага қўйиб сўрадинг! –дедилар.

25 - الأذكار بعد السلام من الصلاة

Намоздан салом бергач ўқиладиган дуолар.

Изоҳ:Намоздан сўнг ўқиладиган дуолар ҳам ижобат қилинадиган ўринлардир. Бунга мўъмин киши бепарво бўлмаслиги керак албатта.

66 - أستغفر الله (ثلاثا)

Гуноҳларимни кечиргин! -деб уч бор истиғфор айтилади. Сабаби шу намозда қилинган камчиликлар ҳамда ҳақиқий ибодат қила олинмаганлиги боис Оллоҳ таолодан мағфират тиланади.

Сўнг ушбу дуони ўқилади:

[اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ياذا الجلال والإكرام]

Маъноси: "Парвардигоро! Сен саломдирсан ва сендандир салом ҳам. Эй улуғлик ва карам соҳиби! Сен мубораклидирсан".

67 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير اللهم لامانع لما أعطيت ولما معطي لما منعت ولاينفع ذا الجد منك الجد]

Маъноси: "Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Парвардигоро! Атоингни манъ қилгувчи, манъ қилганингни бергувчи йўқдир. Бойлик ва улуғлик эгасига фойда бера олмас. Улуғлик ҳам бойлик ҳам сендадир".

68 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير لاحول ولاقوة إلا بالله لاإله إلا الله ولانعبد إلا إياه له النعمة وله الفضل وله الثناء الحسن لاإله إلا الله مخلصين له الدين ولوكره الكافرين]

Маъноси: " Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Ҳамма мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Куч-қувват ҳаммаси Оллоҳдадир. Ибодат қилинишга Оллоҳнинг ўзи лойиқдир. Биз фақат унинг ўзига ибодат қиламиз. Неъмат ва фазл ундандир. Чиройли санолар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Динни унга холис қиламиз, гарчи кофирлар ёмон кўрсалар ҳам".

Изоҳ: Бу муборак ҳадисда мусулмон киши Оллоҳга чинакам ибодатга киришар экан, албатта у кофирлар тарафидан маломатларга учрашига ва бу маломатлар фақатгина иймон неъматига мушарраф этилганлигидан келиб чиққанлигига ишора бор. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримнинг бир неча ояти карималарида хабар қилган.

69 - [سبحان الله والحمد لله والله أكبر[ (ثلاثا وثلاثين)

Тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни ўттиз уч мартадан айтиб, сўнг ушбу дуони ўқийди:

]لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير]

Маъноси: "Ҳеч қандай илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бордир. У ёлғиздир, унинг шериги йўқ! Мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодирдир".

Қуйидаги учта сурани ҳар намоздан сўнг уч мартадан ўқийди:

70 -ﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ - ٤

1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».

ﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الفلق: ١ - ٥

(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».

ﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦ بعد كل صلاة

(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон­ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман».

Қуйидаги оятал курсийни ҳар намоздан кейин бир марта ўқийди.

71 -ﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥ عقب كل صلاة

"Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир".

Қуйидаги дуони эса шом ва бомдод намозидан сўнг ўн марта ўқийди.

72 - [لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد يحيي ويميت وهو على كل شيء قدير]عشر مرات بعد صلاة المغرب والصبح

Маъноси: "Ҳеч қандай Илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бор, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. У Тирилтиради ҳам ўлдиради ҳам ва У ҳамма нарсага қодир зотдир".

Бомдод намозини ўқиб бўлиб, салом бергач, қуйидаги дуони ўқийди:

73 -]اللهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيبا وعملا متقبلا[ بعد السلام من صلاة الفجر

 

"Парвардигоро! Мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва мақбул амал сўрайман".

26 - دعاء صلاة الاستخارة

Истихора намозининг дуоси.

Изоҳ:Истихора намози ва дуоси киши қандайдир ишида иккиланиб, уни қилиши манфаатлими ёки зарарлими ажрата олмай боши қотиб қолган вақтда, фойдалисига Оллоҳ уни илҳомлаб қўйишини умид қилган ҳолда икки ракаат намоз ўқийди. Сўнг истихора дуосини ўқийди. Гўёки дуоси қабул бўлиши учун аввал икки ракаат намоз ўқиб уни васила қилгандек бўлади. Ундан кейин қалби қайси нарсага мойил бўлса, ўша нарсага ҳеч иккиланмай иқдом қилади. Агар қалби ҳеч нарсага мойил бўлмаса қайта-қайта истихора намози ўқийверади. Яъни бир мартадан кўп ўқиши жоиз.

74 - قال جابر بن عبدالله رضي الله عنهما: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعلمنا الاستخارة في الأمور كلها كما يعلمنا السورة من القرآن يقول: [إذا هم أحدكم بالأمر فليركع ركعتين من غير الفريضة ثم ليقل: اللهم إني أستخيرك بعلمك واستقدرك بقدرتك وأسألك من فضلك العظيم فإنك تقدر ولاأقدر وتعلم ولاأعلم وأنت علام الغيوب اللهم إن كنت تعلم أن هذا الأمر - ويسمي حاجته - خير لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري - أو قال: عاجله وآجله - فاقدره لي ويسره لي ثم بارك لي فيه وإن كنت تعلم أن هذا الأمر شر لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري - أو قال: عاجله وآجله - فاصرفه عني واصرفني عنه واقدر لي الخير حيث كان ثم أرضني به]

"Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, бизларга ҳамма ишларда истихора қилишни ўргатар эдилар, худди қуръондан бир сура ўргатгандек. Айтардиларки: "Агар бировингизни бир иш ташвишга солиб қўйса, икки ракаат нафл намоз ўқисин! Сўнг айтсинки: Эй Илоҳим! Мен сендан илминг ила хайрни, қудратинг ила қувватни сўрайман. Ва буюк марҳатингдан беришингни тилайман. Зеро сен қодир зотсан, мен эса қодир эмасман. Сен билгувчидирсан, мен эса билмасман. Ва сен ҳамма ғайбни билгувчидирсан. Илоҳим! Агар бу иш –деб уни ташвишга солаётган ишни зикр қилади-да сўнг- мен учун, динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхшилик олиб келадиган бўлса, уни менга насиб этгин ва уни осон қилгин, сўнг унда мен учун баракани ато қил! Аммо бу иш, мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида –оқибати дейишнинг ўрнига– ёки ишимнинг аввали ва охирида ёмон бўлса, -деса ҳам бўлади- уни мендан узоқ қил, мени ҳам ундан йироқ қил! Ва менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни насиб эт! Сўнг мени ўша нарсага қаноатлантир".

 

وماندم من استخار الخالق وشاور المخلوقين المؤمنين وتثبت في أمره فقد قال سبحانه

Кимики яратгувчидан истихора-яхшилик талаб қилса, мўъминлардан маслаҳат олса ва ишида барқарор бўлса, пушаймон бўлмас, зеро Оллоҳ таоло маслаҳат билан иш тутишга чорлаб шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﮀ آل عمران: ١٥٩

159. (Эй Муҳаммад), Оллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Оллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Оллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади.

Изоҳ: Саҳобаи киромлардан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом уларга ҳар бир нарсада яъни катта-ю кичик ишларда истихора қилишни ўргатар эканлар. Шунга кўра уламолар ҳар қандай катта-кичик ишларда Оллоҳ таолога икки ракаат истихора намози ўқиб юқорида зикри ўтган дуони ўқишни тавсия этадилар. Ҳатто киши назарига илмайдиган майда-чуйда ишларда ҳам Оллоҳга ёлвориб истихора қилиши лозим, чунки кўзларга арзимас кўринсада, унинг ортидан келадиган балолар катта бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида агар кавушингни ипи йўқолса ҳам, уни Оллоҳдан сўрагин! -деб марҳамат қилганлар.

27 - أذكار الصباح والمساء

Эрталабки ва кечки дуолар.

Изоҳ:Қайсики банда эрталабки дуоларни ўқиса албатта у кечгача Оллоҳнинг паноҳида бўлади. Шунингдек кечки дуоларни ўқиган киши ҳам тонгга қадар Оллоҳнинг паноҳидадир. Бу дуоларни мудом ўқиб келаётган мўъмин киши касаллиги туфайли ёки сафарда бўлиб бу дуоларни ўқишга қодир бўлмаса, Оллоҳ таоло унинг ажрини камайтирмаган ҳолда ёзилишини малоикаларга амр этади. Бу дуоларни ихлос билан ўқишга одатланган кишилар дуоларнинг улкан самараларини кўрадилар.

الحمد لله وحده والصلاة والسلام على من لانبي بعده

Аввало ушбу дуони ўқийди.

Маъноси: "Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унинг сўнги Пайғамбарига дуруду салавотлар ва саломлар бўлсин".

Сўнг оятал курсийни ўқийди.

75- أعوذ بالله من الشيطان الرجيمﮁ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﮀ البقرة: ٢٥٥

"Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир".

Изоҳ: Оятал курсийнинг буюклиги ҳақида имом Бухорийнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ажойиб бир ҳадисни айтиб ўтамиз. У зот айтадиларки: "Бир кеча Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени закотдан йиғилган молга қўриқчи қилиб тайинладилар. Бир вақт кечаси бир одам келиб таомдан ўғирлай бошлади. Мен дарҳол уни ушлаб олдим. У мени қўйиб юборгин қайта бу ишга қўл урмайман! -деди. Шу ҳол эртаси тунда ҳам яна такрор бўлди. Учинчи тун ҳам шу аҳвол рўй берган эди. Мен унга сен қандай одамсан берган ваъдангда турасанми? дедим. Шунда у айтдики: Мен сенга бир нечта калималарни ўргатиб қўяйки улар сенга ёрдам беради-дедида сўнг айтдики: Агар тўшагингга ётсанг оятал курсийни аввалидан охиригача ўқигин! Шунда сен учун Оллоҳ тарафидан бир ҳимоячи бўлгай ва тонг оттиргунингча шайтон ҳам сенга кела олмайди. Абу Ҳурайра уни қўйиб юборади. Сўнг тонг оттириб Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб қиссани айтиб беради. Пайғамбар алайҳиссалом ўзи ўта кетган ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди! –дедилар". Уни кимлигини сўрашганда у шайтон деб жавоб қилган эканлар.

Кейин эса "қул ҳувваллоҳу аҳад", "қул ъаузу биробилфалақ" билан "қул ъаузу бироббиннас" сураларини уч мартадан ўқийди.

76 -بسم الله الرحمن الرحيمﮁ ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﮀ الإخلاص: ١ - ٤

1. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир».

Изоҳ:Бу сура Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўминларга Оллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишиб, Оллоҳнинг таъриф-тавсифини қилиб беришни сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгандир. Пайғамбар алайҳиссалом бу суранинг буюклигидан қуръоннинг учдан бирига тенг келишини муборак ҳадисларида баён қилганлар. Саҳобалардан бири ҳар намозида шу сурани зам қилиб ўқийверар экан. Саҳобалар бунинг ишидан таажжубланиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрангларчи нима учун ихлос сурасини кўп ўқиркан? -дедилар. Кейин саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганда, мен бу сурани яхши кўраман! -дейди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга унга айтиб қўйинглар! Оллоҳ таоло ҳам уни яхши кўради! -дедилар.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 701. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2022 год . (0.03 сек.) русская версия | украинская версия