Студопедия — 8 страница. Мен уни у зотдан кўп эшитардим"
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

8 страница. Мен уни у зотдан кўп эшитардим"






Мен уни у зотдан кўп эшитардим". Уламолар ҳадиснинг шарҳида айтадиларки: "Қарзнинг кўпайиб кетишидан мақсад эгаси қистаб келиб турган ва тўлашга ҳеч қандай моли бўлмаган пайтлардир. Оллоҳ ўзи асрасин! Баъзилари айтадиларки: "Агар қарз ғами қалбга кирса ақлдан ҳам анча мунчасини йўқотади". Эркакларнинг ғолиб бўлиши эса уларнинг унга бўлган қаттиқлик ва қўрслик қилишларидир. Кўпинча улар яъни қарз бериб кейин қўполлик қиладиганлар золим кишилар бўладилар". Оллоҳ асрасин! Кирмоний айтадиларки: " Бу дуо "Жавомиул Калим" остига дохилдир. Чунки разолатнинг турлари учта бўлиб, улар нафсоний, баданий ва хорижийдир. Нафсоний разолат инсоннинг қувватига қараб ҳаракат қилади. У ҳам уч турли бўлади: Ақлий, ғазабий ва шаҳвонийдир. Ғам-ғуссалар ақлийсига тааллуқли. Қўрқоқлик эса ғазабийсига таааллуқли. Бахиллик эса шаҳвонийсига таааллуқли. Ожизлик ва дангасалик баданийсига таааллуқли. Ғолиблик қаҳр эса хорижийсига таааллуқлидир. Бу дуо бу турларнинг барчасидан паноҳ сўрашни ўз ичига олади". Шунинг учун ҳам бу дуо "Жавомиул Калим" деб аталишига лойиқдир";.

35 - دعاء الكرب;

Бошга қайғу тушганда ўқиладиган дуолар.

122 - [لا إله إلا الله العظيم الحليم لا إله إلا الله رب العرش العظيم لا إله إلا الله رب السموات ورب الأرض ورب العرش الكريم]

Маъноси: "Улуғ ва Ҳалим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Аршнинг Улуғ Раббисидан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Осмонлару ернинг Раббиси ва аршнинг Раббиси бўлган Карим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".

Изоҳ: Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони қайғу пайтларда ўқир эдилар. Тобарий айтадиларки:"Салафлар Оллоҳ уларни раҳматига олсин! Бу дуони ўртага қўйиб дуо қилар эдилар яъни васила қилиб тилакларини сўрардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссаломни бирор бир иш хаёлларини паришон қилса, яъни ваҳимага солиб бошларини қотирса, шу дуони ўқир эдилар";.

 

123 - [اللهم رحمتك أرجو فلا تكلني إلى نفسي طرفة عين وأصلح لي شأني كله لا إله إلا أنت]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени бирор лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўймагин! Ва барча ишларимни ўзинг раво қил! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".

Изоҳ: Имом Розий айтадиларки: "Қайсики мусулмон бу дуони солиҳ ва содиқ ният билан айтар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилади. Чунки у зорлик билан қалби синиқ ҳолатда дуо қилганлиги учун Оллоҳ ўзи қуръонда хабар қилганидек у бандадан дуони қабул қилади". Қатода айтадиларки:"Оллоҳ таолонинг мана бу ояти нозил бўлганда:

ﮁ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الإسراء: ٧٤

74. Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди.

Пайғамбар алайҳиссалом эй Илоҳим! Мени кўз очиб юмгун қадар ҳам ўзимга топшириб қўймагин! –дедилар.

124 - [لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين]

Маъноси: "Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Сен барча айб-нуқсонлардан покдирсан. Албатта мен ўзимга жабр қилгувчилардан бўлдим".

Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бу калималар агар хушуъ ва хузуъ яъни уйғоқ қалб билан ва Оллоҳга тавҳидни таҳқиқ қилган ҳолда ўқилса, дунёда қайғуларни кетказишда ва охиратда раҳмату олий даражаларга эга бўлишда жуда катта аҳамияти бор. Юнус алайҳиссалом бу дуони китнинг қорнида ўқиган эдилар. Бу Пайғамбарнинг қилган дуосининг маъноси эй Оллоҳ! Сен инсонни балиқнинг қорнида ҳам сақлашга қодирсан, сендан ўзгаси бунга қодир эмас. Мен заиф бечорадирман ўзимга жабр қилиб қўйдим. Ҳасан айтадиларки: "Кимики ўзининг заифлигига иқрор бўлса қилган гуноҳини тан олса албатта дуоси ижобат бўлади. Оллоҳ Юнус алайҳиссаломдан дуосини қабул қилди. Фиравндан эса қабул қилмади. Чунки Юнус алайҳиссалом ўз гуноҳларига иқрор бўлдилар. Фиравн эса айбига иқрор бўлмади". Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб Ё Росулуллоҳ! Бу Юнус алайҳиссаломга хосми ёки ҳамма мўъминларга ҳам мумкинми?-деди. Пайғамбар алайҳиссалом бу барча мўъминларга ҳам тааллуқли! Оллоҳ таоло қуръони каримда:

ﮁ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮀ الأنبياء: ٨٨

"Шунингдек Биз мўъминларни ҳам қутқарурмиз";

Деганини билмайсанми? –дедилар. Ибн Баттол айтадилар, у кишига Абу Бакр Розий хабар қиладилар. У зот яъни Абу Бакр Розий айтадиларки: "Мен Исбаҳонда Абу Нуаймнинг уйида ҳадис ёзиб юрган кезларимда, у ерда бир шайх бўлар эди. Унинг исми Абу Бакр ибн Али эди. Фатво иши унинг қўлида эди. Бир куни уни олиб кетиб қамаб қўйишди. Кейин эса мен бир туш кўрдим. Тушимда Пайғамбар алайҳиссаломни кўрдим. Жаброил у кишининг ўнг тарафларида лабларини тинмай тасбеҳ билан қимирлатиб турган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом менга Абу Бакрга айтиб қўй! Саҳиҳул Бухорийда ривоят қилинган қайғу дуосин ўқисин! Чунки у дуо сабабли Оллоҳ қайғуларни кетказади! –дедилар. Тонг оттиргач дарҳол унинг ёнига бордим-да тушимни айтиб бердим. У дуо қилган эди кўп ўтмай озод этилди". Ибн Абу Дунё "Шиддатдан сўнг келувчи кенглик" деб аталмиш китобларида Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қиладилар. У айтадики: " Валид ибн Абдулмалик Усмон ибн Ҳаййонга хат ёзиб жўнатади. Хатда Ҳасан инб Ҳасанни юз дарра ургин! –дейди. Бунга мувофиқ бўлиб, уни тутиб келишларини талаб қилади. Сўнг уни олиб келишади. Унинг олдига Али ибн Ҳусайн келиб Эй!Амакимнинг ўғли фараж дуосини ўқинг! Оллоҳ сизга нажот бергай! –деди. Шунда у ўша дуони айтган эди. Усмон бошини бир кўтариб бу ҳақда айтилган сўзлар бўҳтонга ўхшаяпти, қўйиб юборинглар уни!-деди";.

125 - [الله الله ربي لاأشرك به شيئا]

Маъноси: "Оллоҳ, Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман".

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом эшикнинг икки кесакисини ушладилар, биз ўшанда уйнинг ичида эдик. Кейин айтдиларки: "Эй Бани Абдулмутталиб! Ҳозир ичларингизда сизлардан бошқа киши борми? Улар ҳа! синглимизнинг ўғли бор! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қавм қизининг ўғли ўша қавмдандир! –дедилар. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уларга шундай дедилар: "Эй Бани Абдулмутталиб" агар сизларга бир қайғу келса ёки бир бало нозил бўлса ёки бир мусибат тушса, Оллоҳ" Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман! –денглар";.

36 - دعاء لقاء العدو وذي السلطان

Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар.

126 - [اللهم إنا نجعلك في نحورهم ونعوذ بك من شرورهم]

Маъноси: "Парвардигоро! Биз сени уларнинг бўйинларига –яъни олди тарафдан- қўямиз ва уларнинг ёмонликларидан паноҳ беришингни тилаймиз".

Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони душманга йўлиққанда ёки бир қавмнинг ёмонлигидан хавф хатар қилганларида ўқир эканлар. Абу Довуднинг "Сунан"ларининг шарҳида Айний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисга шундай изоҳ берадилар: "Биз Сени уларнинг бўйинларига қўямиз! –деган сўз уларнинг олдиларига рўпараларига қўямиз демакдир. Чунки душманга йўлиққанда юзма-юз бўлинади. Бу дуонинг мазмуни яъни улар бизларга ҳужум қилишни ирода қилган тарафдан уларни ушлагин эй Оллоҳ! Улар келаётган тарафдан бизларга ҳимоячи бўлгин! Уларнинг макр-ҳийласини фақатгина ўзинг радъ этишга қодирсан". Гўёки улар қазиган чуқурга ўзларини туширгин дегандек. Валлоҳу Аълам.

127 - [اللهم أنت عضدي وأنت نصيري بك أجول وبك أصول وبك أقاتل]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Сен мени қўлловчимсан, мададкоримсан, сенинг ёрдаминг ила курашаман, ҳужум қиламан ва уруш қиламан".

Изоҳ: Ҳадиснинг шарҳида уламолар шундай дейдилар:"Пайғамбар алайҳиссалом агар ғазот қилсалар, ушбу дуони ўқир эдилар. Албатта "Оллоҳ таоло мўъмин бандаларидан қадимда ҳам ҳозирда ҳам нусратини дариғ тутмаган. Уларни душманлардан асраб келган. "Саҳиҳил Бухорий"да Оллоҳ таоло "Кимики менинг валийимга душман бўлар экан, мен унга уруш очаман! –дейди". Шунинг У Оллоҳ Нуҳнинг қавмини, Од ва Самуд қавмларини, Рас асҳобларини ва Лут билан Мадян аҳлини ҳалок қилди. Шунингдек Пайғамбарларни ёлғончига чиқарган, ҳақдан бўйин товлаган кофир халқларнинг барчасини бадном қилди. Ва мўъмин бандаларини ўз ҳимоясига олиб уларни нажотда қилди. Кофирларни эса аламли азобига грифтор қилди ва улардан биронтаси ҳам унинг азобидан қутулиб кета олмади. Пайғамбар алайҳиссаломга ва у зотнинг атрофларида жамланган саҳобаи киромларга ҳам Оллоҳ таоло нусратини бериб, уларни душманлари устидан ғалаба қозонтирди. Ва ўзининг калимасини ва динини барча динлар устидан ер юзида олий қилди. Натижада инсонлар ҳаммалари Оллоҳнинг динига тўда-тўда бўлиб кира бошладилар. Ер юзининг машриқу мағрибида ислом дини тарқалди";.

128 - [حسبنا الله ونعم الوكيل]

Маъноси: "Оллоҳ кифоя қилгувчимиздир. Ва у қандай ҳам яхши вакилдир".

Изоҳ: Уламолар айтадиларки: "Бу дуони Иброҳим алайҳиссалом гулханга ташланганда айтдилар. Имом Бухорий Ибн Аббосдан келтирган ривоятда айтадиларки: "Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганда охирги айтган нутқи манашу сўз бўлган эди". Оллоҳ таоло бу қиссани қуръони каримда ўзи ҳикоя қилган. Шунингдек Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу сўзни айтган эдилар. Батафсилроқ айтганда Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига Абу Суфён ва унинг одамлари мусулмонларга қарши жангга отланишгаликлари хабари етганда. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳоблари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Зубайр, Саъд, Толҳа, Абдурраҳмон ибн Авф, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Убайда инб Жарроҳлар билан биргаликда етмишда отлиқ бўлиб Мадинадан ташқарига чиқиб, "Ҳамроил Асад" деган ерга етиб келдилар. У ер Мадинадан уч мил узоқликда эди. Сўнг Оллоҳ таоло Абу Суфённинг қалбига қўрқув солди. У яна келган тарафига яъни Маккага қайтиб кетди. Йўлда Абдул Қайснинг карвонига йўлиқиб қолади. Уларга қаерга кетаяпсизлар! -деди. Улар Мадинага дейишди. Шунда Абу Суфён уларга мени номимдан Муҳаммадга бир хат етказа оласизларми? -Деди. Улар ҳа! –деб жавоб қилдилар. У айтдики: Агар Муҳаммадни учратсангизлар унга айтингларки: Бизлар унга ва унинг асҳобларига юриш қилиш учун таёрланиб қўйганмиз! Ҳаммаларини қириб ташлаш учун таёрмиз. Карвон йўлга чиқиб Ҳамроиул Асадга етиб келади. У ерда карвон асҳоблари Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига дуч келадилар. Ва у зотга Абу Суфён айтган сўзни хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳасбуналлоҳу ва Неъмал Вакил" -деб ушбу сўзни айтдилар. Бу қисса юриш ва тафсир китобларда жуда кенг кўламда ёритиб берилган. Бу икки қиссадан бу дуонинг нақадар фазли улкан эканлиги маълум бўлди. Ва у Пайғамбарлардан Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассаломнинг дуолари эканлиги ҳамда бу дуони оғир ҳолатларда айтилиши муҳим эканлиги ҳам маълум бўлди";.

37 - دعاء من خاف ظلم السلطان;

Султоннинг зулмидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.

129 - [اللهم رب السموات السبع ورب العرش العظيم كن لي جارا من فلان بن فلان وأحزابه من خلائقك أن يفرط علي أحد منهم أو يطغى عز جارك وجل ثناؤك ولا إله إلا أنت]

Маъноси: "Эй Осмонлару ернинг, ҳамда улуғ аршнинг Раббиси бўлган Илоҳим! Фалончининг ўғли фалончидан ва унинг сенга махлуқ бўлган гуруҳларини менга зулм қилишларидан, ёки туғёнкорлик қилишларидан ўзинг мени асра! Сенинг паноҳинг нақадар улуғ! Сенга бўлган мақтовлар ҳам беадад кўп. Ва сендан ўзга илоҳ йўқ".

Изоҳ: Ибн Аббос ва Ибн Масъуддан ривоят қилинишича, айтадиларки: "Агар Имом сенга зулм қилишидан қўрқсанг ёки нима нарсадан қўрқсанг манашу дуони ўқигин";.

130 - [الله أكبر الله أعز من خلقه جميعا الله أعز مما أخاف وأحذر أعوذ بالله الذي لا إله إلا هو الممسك السموات السبع أن يقعن على الأرض إلا بإذنه من شر عبدك فلان وجنوده وأتباعه وأشياعه من الجن والأنس اللهم كن لي جارا من شرهم جل ثناؤك وعز جارك وتبارك اسمك ولا إله غيرك] (ثلاث مرات

Маъноси: "Оллоҳ улуғдир! Оллоҳ барча махлуқотлардан азиздир! Ва Оллоҳ мен қўрқаётган ва эҳтиёт бўлаётган нарсадан азиздир. Эй Етти осмонларни ерга тушиб кетишидан сақлаб тургувчи ягона Оллоҳ! фалончи бандангнинг ёмонлигидан ва унинг инсу жиндан иборат бўлган лашкарлари ва малайларининг ёмонлигидан менга паноҳ бергин! Сенга бўлган Мақтовлар нақадар кўпдир. Паноҳинг азиз, исминг мубораклидир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир". Ушбу дуони уч бор такрор этади.

 

Изоҳ: Жобир инб Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: "Агар банда уйига кирса ва тўшагига ётмоқчи бўлса, унинг фариштаси ва шайтони шошиб келади. Шайтони ёмонлик билан якунлансин! - дейди. Фариштаси эса охири бахайр бўлсин! -дейди. Агар банда Оллоҳни ёдига олса, фаришта шайтонни ҳайдаб юборади. Сўнг бу бандани кечаси билан қўриқлаб чиқади. Агар уйқусидан уйғонса, дарҳол унга фаришта ва шайтон келади. Агар у ўлганимдан кейин жонимни қайтариб берган, уйқусида ўлдирмаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин деса, ва ушбу оятни ҳам ўқиса, сўнг тўшагидан туриб кетиб кейин вафот қилса шаҳид бўлади";.

38 - الدعاء على العدو;

Душманга дуоибад қилиш.

131 - [اللهم منزل الكتاب سريع الحساب اهزم الأحزاب اللهم اهزمهم وزلزلهم]

Маъноси: "Эй Китоб нозил қилгувчи! Тез ҳисоб қилгувчи Илоҳим! Бу тўпларни мағлуб қилгил! Эй Парвардигорим! Уларни мағлуб қилгин ва даҳшатга солгин".

Изоҳ: Қурайш қабиласи Макка атрофидаги кўпчилик араб қабилаларни Мусулмонларнинг зиддига тезлаб ўн мингдан кўпроқ жангчилар билан Мадинага юриш қиладилар. Шунинг учун бу жангчиларни аҳзоблар яъни тўплар деб номланган. Ҳатто бу ном қуръони каримда ҳам зикр қилиниб бир сурани анашу исм билан аталган. Ўшанда мусулмонларнинг ададлари уч мингдан ортиқроқ эди. Мусулмонлар Мадинада душман йўлига Салмон Форисийнинг маслаҳатларига кўра катта хандақ яъни чуқур қазиб оладилар. Қурайш Мадинага етиб келиб бу хандаққа дуч келади. Кейин ҳар қанча уринишмасин бу хандақдан ўта олмайдилар. Сўнг ноумид бўлган ҳолларида ортларига қайтадилар. "Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳи Муслим"да Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу аҳзобларга дуоибад қилганликларини хабар қилинади. Бу маъракада Қурайш ва улар билан бирга юриш қилганлар ҳеч қандай уруш қила олмай ватанларига ноумид бўлган ҳолларида қайтадилар. Бу жангда Оллоҳ таоло мусулмонларга кифоя қилганини қуръони каримда миннат қилади. Муҳаммад инб Исҳоқ айтадиларки: "Хандақ аҳли Хандақдан қайтганларида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Энди Қурайш бу йилдан кейин сизларга ғазот қила олмайди. Балки сизлар уларга ғазот қиласизлар". Ҳақиқатдан ҳам Қурайш бундан кейин ғазот қила олгани йўқ. Балки мусулмонлар Маккага юриш қилиб Оллоҳнинг изни ила Маккани фатҳ қилдилар";.

39 - مايقول من خاف قوما;

Бир қавмдан қўрққанда ўқийдиган дуо.

132 - [اللهم اكفينهم بما شئت]

Маъноси: "ЭйИлоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин".

Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: "Сизлардан аввалда яшаб ўтган даврда бир подшоҳ бўлган эди. Унинг бир сеҳргари бор эди. Иттифоқо бу сеҳргар кексайиб қолади. Кейин Подшоҳга мен қариб қолдим. Менга биронта бола топсангиз! мен унга сеҳр илмини ўргатиб қўярдим! –деди. Подшоҳ унга бир бола жўнатади. Бу бола сеҳргардан таълим олиш учун борадиган йўлида бир роҳибга дуч келиб қолади. Кейин унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ солиб кўради. Шундан сўнг ҳар гал сеҳргарга йўл олса, роҳиб билан учрашиб унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ тутадиган бўлиб қолади. Роҳибнинг ҳузурида бўлиб, сўнг сеҳргарга келса, сеҳргар уни нимага кеч қолдинг? -деб уради. Бу ҳолни роҳибга сўзлаб беради. Шунда роҳиб унга агар сеҳргардан қўрқсанг, аҳлим ушлаб қолишди! -дегин. Агар аҳлингдан қўрқсанг, сеҳргар ушлаб қолди дегин! –дейди. Бир куни мана шундай қилиб йўлида кетаётган эди. Одамларнинг йўлини тўсиб турган бир баҳайбат ҳайвонга дуч келиб қолади. Ўзига ўзи ана энди синаб кўраман ким ҳақда эканлигини, сеҳргар афзалмикан ё роҳибми?билиб оламан! –дейди. Сўнг бир тошни олиб Эй Илоҳим! Агар сенга сеҳргардан роҳиб суюкли бўлса, мана шу тош билан бу ҳайвонни қатл эт! Ва одамлар эсон-омон ўтиб кетсинлар! –деб тошни унга отган эди. Ҳайвон ўлиб, одамлар эсон-омон ўтиб кетдилар. Кейин бола роҳибга бориб бўлган қиссани айтиб беради. Роҳиб унга эй ўғилчам! сен бугун мендан афзал бўлиб қолдинг! қилган ишингга қойилман! Аниқки сен имтиҳон қилинасан, ана шунда менга уларни йўллаб қўймагин!–деди. Бола мохов ва териси оқариб қолган оғир касалларни ҳам даволай бошлади. Буни подшоҳнинг кўр бўлиб қолган маслаҳатчиси эшитиб қолиб, у ҳам бир қанча ҳадялар билан боланинг олдига боради. Ва унга агар мени шифоласанг, сенга мана бу нарсаларни ҳадя қиламан! –дейди. Бола мен ҳеч кимни шифолай олмайман! Барчага шифо бергувчи фақатгина Оллоҳдир! Агар сиз Оллоҳга иймон келтирсангиз, Оллоҳга дуо қиламан, у сизга шифо ато қилгай! –деди. Шунда у Оллоҳга иймон келтиради. Ва Оллоҳ таоло унга шифо беради. Сўнг у подшоҳнинг ҳузурига келиб, одатдагидай ўз ўрнига ўтиради. Подшоҳ унга кўзингни ким даволади? –деди. У Раббим деб жавоб қилди. Подшоҳ ҳали сени мендан бошқа ҳам илоҳинг борми?-деди. У ҳа! У Илоҳ менинг ҳам сизнинг ҳам Раббингиздир! –деди. Подшоҳ уни азоблай кетди. Ҳатто болани айтиб берди. Болани дарҳол тутиб келинди. Подшоҳ болага эй ўғилчам! Сеҳр илмида мохов ва оқарганларни ҳам даволашгача етиб борибсанми?-деди. Бола йўқ! мен ҳеч кимга шифо бера олмайман! Балки Оллоҳ таолонинг қўлидадир шифо! –деди. Подшоҳ болани ҳам азоблайверди, ҳатто бола ҳам роҳибни айтиб берди. Подшоҳ роҳибни тутиб келтириб, уни динидан воз кечишга зўрлади. Роҳиб бундан бош тортгач, катта арра олиб келиб роҳибнинг бошига қўйиб уни иккига аралаб ташлади. Кейин эса подшоҳнинг маслаҳатчисини олиб келинди. Унга ҳам динингдан қайт! -деб дўқ-пўписа қилди. Унинг ҳам бошига арра қўйиб тортдилар, у ҳам иккига бўлинди. Сўнг болани келтирдилар. Уни ҳам динидан қайтишга мажбурладилар. Бола ҳам уларнинг айтган сўзларига кўнмади. Подшоҳ болани ўз одамларидан бир нафар кишиларнинг қўлига топшириб, буни фалон ерга олиб боринглар! Кейин ўша ердаги тоғнинг чўққисига олиб чиқинглар, агар динидан қайтса қайтди. Агар қайтмаса, уни тоғнинг чўққисидан улоқтириб юборинглар! –деди. Улар уни ўша айтган жойга олиб бориб, уни тоғнинг чўққисига олиб чиқдилар. Бола Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Тоғ бир силкиниб уларни ҳаммасини улоқтириб юборди. Бола эса подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ унга шерикларинг қани? –деди. Бола Оллоҳ мени уларнинг қўлидан асради! –деди. Подшоҳ болани бошқа гуруҳнинг қўлига топшириб, уларга буни кемага миндириб денгизнинг ўртасига олиб боринглар, агар динидан қайтса қайтди, агар қайтмаса денгизга чўктириб юборинглар! –деди. Улар болани денгизнинг ўртасига олиб борганларида бола:- Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Шунда кема тўнтарилиб ҳаммалари чўкиб кетдилар. Бола эса яна подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ шерикларинг қани? –деб сўради. Бола Оллоҳ менга улардан кифоячи бўлди! –деди. Кейин унга сен мени ҳаргиз ўлдира олмайсан! Магар мен айтган нарсани қилсанг, ўлдира оласан! –деди. Қандай қилиб?- деб сўради подшоҳ. Бола одамларни барчасини бир ерга тўплайсан, мени ҳурмо дарахтининг илдизидан ясалган дорга боғлайсан, сўнг менинг ўқ ёйимдан бир ўқ олиб камонга қўясан, кейин эса боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб ўқ узасан! Агар мана шундай қилсанг, мени ўлдира оласан! –деди. Подшоҳ одамларни барчасини бир ерга жамлаб, болани айтган дарахтнинг илдизига боғлади, сўнг унинг ўқ ёйидан бир ўқ чиқариб камонга қўйди. Сўнг боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб камон ўқи узди. Камон ўқи боланинг пешонасига тегди. Бола пешонасини ушлаб ўлди. Одамлар эса боланинг Раббисига иймон келтирдик! –дедилар. Подшоҳга сен хавфу хатар қилган нарса ҳосил бўлди! Оллоҳ сен ҳоҳламаган нарсани туширди! –дедилар. Подшоҳ чуқурлар қазишни буюрди. Чуқурлар қазилиб унда гулханлар ёқилди. Сўнг кимики динидан қайтмаса, уни бу гулханларга ташланглар! –деди. Ана шундай ҳам қилинди. Шу аснода бир аёлни гулханга олиб келдилар. Унинг қўлида гўдак фарзанди бор эди. Аёл ўзини четга тортди. Шунда унинг чақалоғи онажон сабр қилинг сиз ҳақдасиз! –деди";.







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 753. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Обзор компонентов Multisim Компоненты – это основа любой схемы, это все элементы, из которых она состоит. Multisim оперирует с двумя категориями...

Композиция из абстрактных геометрических фигур Данная композиция состоит из линий, штриховки, абстрактных геометрических форм...

Важнейшие способы обработки и анализа рядов динамики Не во всех случаях эмпирические данные рядов динамики позволяют определить тенденцию изменения явления во времени...

ТЕОРЕТИЧЕСКАЯ МЕХАНИКА Статика является частью теоретической механики, изучающей условия, при ко­торых тело находится под действием заданной системы сил...

Закон Гука при растяжении и сжатии   Напряжения и деформации при растяжении и сжатии связаны между собой зависимостью, которая называется законом Гука, по имени установившего этот закон английского физика Роберта Гука в 1678 году...

Характерные черты официально-делового стиля Наиболее характерными чертами официально-делового стиля являются: • лаконичность...

Этапы и алгоритм решения педагогической задачи Технология решения педагогической задачи, так же как и любая другая педагогическая технология должна соответствовать критериям концептуальности, системности, эффективности и воспроизводимости...

ЛЕКАРСТВЕННЫЕ ФОРМЫ ДЛЯ ИНЪЕКЦИЙ К лекарственным формам для инъекций относятся водные, спиртовые и масляные растворы, суспензии, эмульсии, ново­галеновые препараты, жидкие органопрепараты и жидкие экс­тракты, а также порошки и таблетки для имплантации...

Тема 5. Организационная структура управления гостиницей 1. Виды организационно – управленческих структур. 2. Организационно – управленческая структура современного ТГК...

Методы прогнозирования национальной экономики, их особенности, классификация В настоящее время по оценке специалистов насчитывается свыше 150 различных методов прогнозирования, но на практике, в качестве основных используется около 20 методов...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.012 сек.) русская версия | украинская версия