Студопедия — 11 страница
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

11 страница






57 - دعاء التعزية;

Таъзия дуоси.

Изоҳ: Таъзия маййит яқинларидан мусибатни енгиллатиш мақсадида айтиладиган дуо ва сабрга ундаш демакдир.

162 - [إن لله ما أخذ وله ما أعطى وكل شيء عنده بأجل مسمى فلتصبر ولتحتسب]

Маъноси: "Оллоҳ олган нарсаси ҳам берган нарсаси ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қил ва ажрни умид қил".

 

Изоҳ: Усома инб Зайддан ривоят қилинади, айтадиларки: "Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эдик. Тўсатдан у зотнинг қизларидан бирининг чопари келиб қолиб, ё Росулуллоҳ! Қизингиз мени сизнинг ҳузурингизга жўнатиб, сизни у зотнинг ҳузурларига боришингизни илтимос қилдилар! Сабаби у зотнинг бир қизчалари ўлим тўшагида ётибди! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга бориб, Оллоҳ олган нарса ҳам берган нарса ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қилиб унинг ажрини умид қилинг, деб айт! –дедилар. Кўп ўтмай у одам яна Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига қайтиб келиб, Ё Росулуллоҳ! Қизингиз сизни келсинлар! –деб қасам ичаяптилар! –деди. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом ўрниларидан турдилар, бизлар ҳам яъни ансорлардан бўлган бир жамоа турдик. Уйига кирган эдик, болани Пайғамбар алайҳиссаломга беришди. Бола у зотнинг қўйниларида жон бераётир эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўз ёши тўкдилар. Саъд ибн Убода ё Росулуллоҳ! Бу нимаси? –деди. Яъни бизларни сабрга буюра туриб ўзингиз йиғлайсизми? Гўё бу саҳоба сабрни йиғламаслик деб тушунган бўлса керак! –деб уламоларимиз изоҳлайдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гумонни нотўғри эканлигини баён қилиш мақсадида, дарҳол бу Оллоҳ бандаларининг қалбига қўйган раҳматдир! Оллоҳ бандаларидан раҳмлиларини ўз раҳматига олади! –дедилар. Баъзи уламолар бу ҳадисдан бир нечта ҳикматларни истинбод қилиб, ўлим талвасасида ётганнинг олдига солиҳ кишиларни, яъни уларнинг дуо ва баракаларини умид қилган ҳолда чақиртириш жоиздир! –дейдилар. Ва Мўъмин биродарининг қасамидан барий қилиш ҳам мустаҳаб амалдандир. Яъни қасамини уддасидан чиқа олмаса, унга каффорат тўлаши вожиб бўларди, энди унинг мусулмон биродари зиммасидаги вожибдандирки, уни бу ўриндан халос этиши. Шунингдек мусибат кўрган кишининг ўлими келган пайт, сабрга чорлаш ҳам мустаҳабдир. Яна бу ҳадисдан ўликка йиғлаш жоизлиги, аммо қазои қадарга норозиларча дод фарёд кўтариши жоиз эмаслиги тушунилади! –дейдилар.

 

وإن قال: [أعظم الله أجرك وأحسن عزائك وغفر لميتك] فحسن.

Агар мана бундай деса ҳам яхши: "Оллоҳ ажрингизни улуғ, азангизни яхши қилсин ва маййитингизни мағфират этсин".

Изоҳ: Оллоҳ берган мусибатга сабр қилиб, унинг ажр савобига мушарраф бўлинг! Бу мусибатни чиройли қабул қилинг! Оллоҳ таолони ғазабини келтирадиган ноўрин сўзларни гапира кўрманг! ёки эътиқод қилманг. Оллоҳ маййитингизни мағфират қилсин.

58 - الدعاء عند إدخال الميت القبر

Маййит қабрга қўйилаётган пайт ўқиладиган дуо.

163 - [بسم الله وعلى سنة رسول الله]

Бисмиллаҳ –Яъни Оллоҳнинг исми ила ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ – ўликни қабрга - қўяман.

 

Изоҳ: Баъзи ривоятларда агар маййитларингизни қабрга қўйсангизлар, бисмиллаҳ ва ала суннати Росулиллаҳ! –денглар деб келган экан. Саҳобалардан бири мен Пайғамбар алайҳиссалом қабрга маййитни қўйганларида, ушбу дуони ўқиганликларини кўрганман! –дейди. Бу дуо ҳам маййитга манфаатли деб ҳисоб қилинади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом мазкур ҳадиснинг аввалида маййитни қабрга қўйилганда саҳобаларга қарата Оллоҳдан унга истиғфор сўранглар. Чунки у сўроқ-савол қилинади! -деган эканлар.

59 - الدعاء بعد دفن الميت;

Маййитни дафн қилиб бўлгандан сўнг айтиладиган дуо.

164 - [اللهم اغفر له اللهم ثبته]

 

Маъноси: "Эй Илоҳим! Уни мағфират қил! Эй Илоҳим! савол-жавобда тилини- собит қил".

 

ﮁ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮀ إبراهيم: ٢٧

27. Оллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Оллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур.

Бу оятнинг шарҳида Абдурраҳмон Саъдий раҳматуллоҳи алайҳи тафсир китобларида шундай марҳамат қиладилар: Оллоҳ таоло иймонли бандаларини, яъни ҳақиқий мўъминларни иймонлари туфайли, дунёда ҳар қандай шубҳа ва шаҳватдан асраб, ҳақ йўлида собит қадам қилгай. Охиратда эса, яъни қабрга қўйилаганда ҳам уни Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг саволларига тўғри жавоб қилишида қўллаб қувватлайди!

60 - دعاء زيارة القبور;

Қабристонни зиёрат қилинганда ўқиладиган дуо.

165 - [السلام عليكم أهل الديار من المؤمنين والمسلمين وإنا إن شاء الله بكم لاحقون [ويرحم الله المستقدمين منا والمستأخرين] أسأل الله لنا ولكم العافية]

Маъноси: "Ассалому алайкум эй Мўъмин мусулмонлардан иборат бўлган бу диёр аҳллари! Бизлар ҳам иншааллоҳ сизлар ортларингиздан –бир кун бу ерга - келишимиз бор. Оллоҳ бизлардан аввал ўтганларни ҳам кейин ўтгувчиларни ҳам раҳм айласин. Оллоҳ таолодан ўзимиз учун, ҳамда сизлар учун офият тилайман".

 

Изоҳ: Бу ҳадисни Бурайда ибн Хусайф ривоят қиладилар. Оиша онамиз Пайғамбар алайҳиссаломдан қабр зиёратидаги одоблар ҳақида сўраганларида, Пайғамбар алайҳиссалом шу дуони ўргатиб қўйган эканлар. Баъзи уламолар ҳадиснинг шарҳида: "ўзимиз" деган сўздан ҳали вафот қилмаган барча мусулмонларга ҳар қандай офат-балодан саломатлик тиланмоқда. Аммо охиратдаги офиятдан эса Оллоҳ уларни ҳисоб китобларини енгил қилишини ҳамда дўзах оташидан асрашини кўзда тутилмоқда! –дейдилар. Шунинг учун қабр зиёрат қилгувчи шахс учун зиёрат қилган қабр соҳибларига ва умуман барча вафот этган мусулмонлар ҳақига дуоларни кўпайтириши мустаҳаб бўлади! –дейдилар. Оллоҳ таоло бизлардан ўтган барча мўъмин мусулмонларни ўз раҳматига олсин! Қолганларни офиятда қилсин! Омин.

61 - دعاء الريح;

Шамол эсганда ўқиладиган дуо.

Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом агар шамол эсиб қолса, ранглари ўзгариб хавотирланар эдиларки, бу шамол раҳмат ёмғирини олиб келадими,ёки аввалдаги ўтган осий қавмларга юборилгандек азобними? Шунинг учун Оллоҳдан у шамолнинг яхшилик олиб келувчи бўлишини тилардилар.

166 - [اللهم إني اسألك خيرها وأعوذ بك من شرها]

Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини сўрайман ва унинг ёмонлигидан паноҳ беришингни тилайман".

 

Изоҳ: Бу ҳадиснинг давомида шамол Оллоҳнинг раҳматидир. У Оллоҳнинг изни ила раҳмат ё азоб олиб келгай. Агар уни кўрсанглар уни сўкманглар. Балки унинг яхшилигини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар! -деб марҳамат қиладилар. Имом Шофий айтадиларки: "Ҳеч кимга дуруст эмас ёмғирни сўкмоғлиги. Чунки у Оллоҳ таолонинг ваҳдониятига далил бўлгувчи кавний мўъжизларидан биридир. Ва у Оллоҳ таолонинг итоакор аскарларидан бир аскаридир. Оллоҳ қачонки уни раҳмат қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Қачонки азоб қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Биз эса фақатгина унинг яхшилигини сўраш ва ёмонлигидан паноҳ тилашга буюрилганмиз";.

167 - [اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به]

Маъноси: "Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни, ва у билан бирга юборилган яхшиликни сўрайман. Ва унинг ёмонлиги ва ундаги ёмонлик, ҳамда у билан бирга юборилган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман".

 

Изоҳ: Шавконий ва Ибн Касир тафсирларида бу ҳақда батафсил шарҳ берганлар. Шавконий раҳматуллоҳи алайҳи "фатҳул қадир" деб аталмиш тафсир китобларида шундай дейдилар: "Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадиларки: " Пайғамбар алайҳиссалом шамол эсса юзлари ўзгариб, уйга кириб чиқиб қолардилар. Агар ёмғир ёғса тинчларнар эдилар. Бир куни ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шамолни кўрганингизда юзингиз ўзгариб кетади! бу нима сабабдан? –дедим. У зот айтдиларки: "Эй Оиша! Бу шамолда азоб йўқ деб айтиб бўлмайди. Дарҳақиқат бу шамол Од қавмга азоб бўлган эди. Од қавми айтгандек бўлсачи деб -улар ҳақидаги оятни ўқидилар:

{فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضاً مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُّمْطِرُنَا بَلْ هُوَ مَا اسْتَعْجَلْتُم بِهِ رِيحٌ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌ

{ تُدَمِّرُ كُلَّ شَيْءٍ بِأَمْرِ رَبِّهَا

24. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга Ёмғир келтиргувчи булутдир», де­дилар. «Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса — бир бўронки, унда аламли азоб бордир. 25. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон ҳалок) қилур».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач деган оятига шундай тафсир қиладилар: "Улар ёмғирли булут дедилар. Унинг азоб эканлигини чорполарини ва баъзи чодиридан чиққан одамларни осмон билан ер ўртасида учиб кетаётганидан билдилар. Сўнг уйларига кириб эшикларини маҳкам беркитиб олдилар. Лекин шамол у эшикларни очиб уйларига қумларни тўлдирди. Улар қумлар остида етти кечаю саккиз кун қолиб кетдилар. Уларнинг инграган овозлари чиқиб турарди. Кейин эса Оллоҳ таоло шамолга уларнинг устиларидан қумларни кетказиб ўзларини эса денгизга улоқтиришни амр қилди";.

62 - دعاء الرعد;

Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо.

168 - [سبحان الذي يسبح الرعد بحمده و الملائكة من خيفته]

 

Маъноси: "Момақалдироқ ҳамдлар ила тасбеҳ айтаётган, Малоикалар ҳам ундан қўрқиб унга ҳамду санолар ва тасбеҳлар айтаётган Оллоҳ бутун айбу нуқсондан покдир".

 

Изоҳ: Имом Шофий раҳматуллоҳи алайҳи "Ум" деб аталмиш китобларида саҳиҳ санад билан буюк тобии Товус раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар. Товус агар момақалдироқ овозини эшитсалар, дарҳол сен тасбеҳ айтаётган зотга тасбеҳлар бўлсин! –дер эканлар. Шофий айтадиларки: Эҳтимол Товус мана бу оятдан истинбод қилган бўлсалар керак:

ﮁ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الرعد: ١٣

"Момақалдироқ ҳам У зотга (Оллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар)";.

 

Балки Оллоҳ таолога жамики жонлигу жонсиз махлуқотлар тасбеҳ айтади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримда мана шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮀ الإسراء: ٤٤

44 Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Оллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У ҳалийм ва мағфиратли бўлган зотдир.

63 - من أدعية الاستسقاء;

Истисқо –Оллоҳ таолодан ёмғир тилаб ўқиладиган дуолар.

Изоҳ: Тасҳили зарурий китобининг муаллифи Ошиқ илоҳий айтадиларки: "Фиқҳ китобларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан истисқо намози суннат эмас! -деган иборани учратишингиз мумкин. Билингки бу сўздан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мақсадлари истисқо фақатгина алоҳида икки ракаат намоз ўқибгина ҳосил бўлади! -деган тушунчани инкор этишдир. Балки истисқо жума куни хутба вақтида икки қўлни кўтариб дуо қилиш билан ҳам ҳосил бўлаверади. Худди икки ракаат намоз ўқиб ортидан дуо қилиш билан ҳосил бўлгандек. Хулоса шуки у зотнинг ижтиҳодларига кўра истисқо намози икки йўл ила бажарилади. Имом бўлган киши гоҳ унисини гоҳ буниси қилади";.

169 - (1) [اللهم اسقنا غيثا مغيثا مريئا مريعا نافعا غير ضار عاجلا غير آجل]

Маъноси: "Парвардигоро! Бизларга, тезроқ кечиктирмаган ҳолда чанқоқларни қондирувчи, мўл кўл, фойдали, зарарсиз ёмғир ёғдиргин".

 

Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан келиб чиқиб айтадиларки: "Мусулмон киши Пайғамбаридан ўрнак олган ҳолда Оллоҳ таолодан бутун оламга фойдали бўлган ёмғирни тиламоғи ва экин-текинларни ювиб кетадиган, уйларни вайрон қиладиган селлардан сақлашини умид қилиши керак.

 

170 - (2) [اللهم أغثنا اللهم أغثنا اللهم أغثنا [

Маъноси: "Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир".

 

Изоҳ: Дуода астойдил ёлвориш лозим, тилакларни илҳоҳлик билан қайта-қайта сўрамоқ керак. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ана шундай ўзларини ҳокисор тутиб Оллоҳдан ёлвориб ёмғир сўрардилар. Албатта бу бизларга сабоқдир.

 

171 - (3) [اللهم اسق عبادك وبهائمك وانشر رحمتك وأحيي بلدك الميت]

 

Маъноси: "Эй Илоҳим! Бандаларингни, ҳайвонларингни суғоргин ва раҳматингни тарқатгин, ўлик шаҳрингни тирилтиргин".

 

Изоҳ: Бу юқорида зикри ўтган дуоларнинг кўпи Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг "Саҳиҳ тўплам"ларида ворид бўлган. Ўшалардан бири Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: "Жума куни Пайғамбар алайҳиссалом хутба қилиб турган пайтларида, масжидга бир киши кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди! йўллар узилди! –яъни қурғоқчилик сабабли қашшоқ бўлиб қолдик- Оллоҳга бир дуо қилсангиз! Оллоҳ бизларга ёмғир берса! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб, Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир! –дедилар. Анас айтадиларки: " Оллоҳга қасамки осмонда ҳеч қандай булут ҳам камалак ҳам йўқ эди. силиъ тоғи билан бизларнинг турган жойимизнинг ўртасида бинолар йўқ эди. Қўққис тоғнинг ортидан қалқон каби доира шаклда булут кела бошлади. Устимизга етиб келган чоғ, булут осмонда кенг тарқалиб ёмғир ёға бошлади. Кейинги жума ҳам ҳалиги киши масжидга аввал кирган эшикдан кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди, йўллар узилди. Оллоҳга дуо қилинг ёмғирни тўхтатсин! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб Эй Илоҳим! Ёмғирни атрофимизга ёғдир! бизларнинг устимизга эмас. Қир-адирларга, водийларга дарахтлар ўсадиган ерларга ёғдиргин! –деб дуо қилган эдилар. Ёмғир ёғишдан тинди, қуёш чарақлаб чиқиб кетди. Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом ёмғир сўраб дуо қилганларидан кейин бир ҳафтагача тинмаган эди! -дейдилар. Ҳадисдаги масжидга кириб келган киши эса аъробий чўлликларга мансуб киши бўлади.

 

64 - الدعاء إذا نزل المطر;

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо.

172 - [اللهم صيبا نافعا]

Маъноси: "Эй Илоҳим! Бу ёмғирни фойдали мўл кўл қилгин".

Изоҳ: Уламолар айтадиларки: " Мусулмон киши учун, ёмғир ёққан пайт, Оллоҳдан ўзига ва бошқа мўъмин биродарларига дунё ва охират хайрини насиб этишини сўраши мустаҳаб бўлади. Чунки ёмғир ёққан дамларда дуо ижобат бўлгай. Тобароний ривоятларига кўра Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: " Иккита қайтарилмайдиган дуо бор. Бири душманга йўлиққан маҳал, иккинчиси эса ёмғир ёққан маҳалдир";.

 

65 - الدعاء بعد نزول المطر;

Ёмғир тингач ўқиладиган дуо.

 

173 - [مطرنا بفضل الله ورحمته]

Маъноси: "Оллоҳ таолонинг фазл-карами ва раҳмат ила ёмғир ёғди".

 

Изоҳ: Зайд ибн Холиддан ривоят қилинишича айтадиларки: "Пайғамбар алайҳиссалом Ҳудайбияда ёмғир ёққан кечанинг эртасида бизларга имом бўлиб бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоздан сўнг ўгирилиб бизлар томон қарадилар. Кейин эса биласизларми? Раббингиз нима деганини? Биз Оллоҳ ва унинг Росули билади! –деб жавоб қилдик. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: "Оллоҳ Бандаларимдан баъзилари менга мўъмин бўлган ҳолда тонг оттирди. Баъзилари эса менга кофир бўлган ҳолатда тонг оттирди! –деди. Кимки Оллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса ана шу менга мўъмин ва юлдузга кофирдир. Кимики юлдуз сабабли бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса у менга кофир ва юлдузга мўъминдир! –деди. Имом Шофий айтадиларки: "Агар киши бу ёмғирни юлдуз ўзи ёғдиришга қодир деб эътиқод қилса, албатта бу ширк ва куфрликдир. Аммо ёмғир фақатгина Оллоҳ таолонинг изни ила нозил қилинади ва бу юлдуз ёмғир келишидан бир дарак холос! -деган гумонда бўлса, бу исломдан чиқариб юборадиган куфр калималар остидага дохил эмас. Лекин бошқа уламолар яхшиси ўша сўздан ҳам тийилгани афзалдир! -дейдилар.

66 - من أدعية الاستصحاء;

Ҳавонинг булутлардан очилиши мақсадида ўқиладиган дуолардан.

 

147 - [اللهم حوالينا ولا علينا اللهم على الآكام والظراب وبطون الأودية ومنابت الشجر]

Маъноси: "Парвардигоро! Бизларнинг устимизга – шаҳримизга - эмас, атрофимизга –яъни шаҳардан ташқари- қир-адирлар, водийларнинг ичига ва дарахтзорларга ёмғир ёғдиргин".

 

Изоҳ: Бу ҳақда бундан аввалги ҳадисда изоҳ ўтди. Яъни Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги аъробийнинг талабига биноан Оллоҳ таолодан ёмғирни экин-текинлар, дарахтлар ўсадиган, қир-адир ва тоғли минтақаларга ёғдиришини сўрадилар.

67 - دعاء رؤية الهلال;

Янги ойни кўрганда ўқийдигандуо.

175 - [الله أكبر اللهم أهله علينا بالأمن والإيمان والسلامة والإسلام والتوفيق لما تحب ربنا وترضى ربنا وربك الله]

Маъноси: "Оллоҳ улуғдир, Эй Илоҳим! Бу ойни бизларга омонлик, иймон, саломатчилик, салом ва ўзинг яхши кўриб, рози бўлган нарсага тавфиқ бериш ойи қилгин. Бизнинг Раббимиз ва сенинг – эй ой! - Раббинг ҳам Оллоҳдир".

 

Изоҳ: Ровийлардан бири айтадики: "Пайғамбар алайҳиссаломнинг одатларидан эди, агар янги ойни кўрсалар, у ойни саломатлик, офият, тинчлик ва яхшиликлар ойи бўлишини тилашлари". Ҳадиснинг шарҳида баъзи уламолар айтадиларки: "У зотни кўрганлар Ойдан тилакларини сўраяптилар, Ой ҳам қандайдир қувватга эга экан! -деган гумонга бормасликлари учун дуонинг охирида бизнинг Раббимиз ҳам сенинг Раббинг ҳам Оллоҳдир! Балки дуонинг аввалида ҳам Оллоҳу акбар-Оллоҳ барчадан улуғдир! –дедилар. Бу зотнинг суннатларини мукаммал адо қилган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу каъбани тавоф қилганларида, қора тошни бўса қилиб, мен биламан сен фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайдиган тошсан. Агар Пайғамбар алайҳиссалом сени бўса қилганликларини кўрмаганимда эди сени бўса қилмаган бўлардим! –деган эдилар.

 

68 - الدعاء عند إفطار الصائم;







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 792. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

Кардиналистский и ординалистский подходы Кардиналистский (количественный подход) к анализу полезности основан на представлении о возможности измерения различных благ в условных единицах полезности...

Обзор компонентов Multisim Компоненты – это основа любой схемы, это все элементы, из которых она состоит. Multisim оперирует с двумя категориями...

Схема рефлекторной дуги условного слюноотделительного рефлекса При неоднократном сочетании действия предупреждающего сигнала и безусловного пищевого раздражителя формируются...

Уравнение волны. Уравнение плоской гармонической волны. Волновое уравнение. Уравнение сферической волны Уравнением упругой волны называют функцию , которая определяет смещение любой частицы среды с координатами относительно своего положения равновесия в произвольный момент времени t...

Медицинская документация родильного дома Учетные формы родильного дома № 111/у Индивидуальная карта беременной и родильницы № 113/у Обменная карта родильного дома...

Тема: Кинематика поступательного и вращательного движения. 1. Твердое тело начинает вращаться вокруг оси Z с угловой скоростью, проекция которой изменяется со временем 1. Твердое тело начинает вращаться вокруг оси Z с угловой скоростью...

Условия приобретения статуса индивидуального предпринимателя. В соответствии с п. 1 ст. 23 ГК РФ гражданин вправе заниматься предпринимательской деятельностью без образования юридического лица с момента государственной регистрации в качестве индивидуального предпринимателя. Каковы же условия такой регистрации и...

Седалищно-прямокишечная ямка Седалищно-прямокишечная (анальная) ямка, fossa ischiorectalis (ischioanalis) – это парное углубление в области промежности, находящееся по бокам от конечного отдела прямой кишки и седалищных бугров, заполненное жировой клетчаткой, сосудами, нервами и...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.012 сек.) русская версия | украинская версия