Студопедия — 5 страница.
Студопедия Главная Случайная страница Обратная связь

Разделы: Автомобили Астрономия Биология География Дом и сад Другие языки Другое Информатика История Культура Литература Логика Математика Медицина Металлургия Механика Образование Охрана труда Педагогика Политика Право Психология Религия Риторика Социология Спорт Строительство Технология Туризм Физика Философия Финансы Химия Черчение Экология Экономика Электроника

5 страница.






بسم الله الرحمن الرحيمﮁ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الفلق: ١ - ٥

(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».

بسم الله الرحمن الرحيمﮁ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮀ الناس: ١ - ٦ (ثلاث مرات)

(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон­ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман».

Изоҳ: Бу икки сурани муаввазатайни яъни икки паноҳ сўралгувчи сура ҳам деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломга мушриклар тарафидан сеҳр қилиниб, унинг таъсиридан олти ойгача у зотга баъзи қилган ишлари қилмагандек, қилмаганлари эса қилгандек туюлар эди. Кейин Оллоҳ таоло у зотга ҳамда у зотга эргашган барча мўъминларга мана шундай жоду-сеҳр балоларидан паноҳ бўлгувчи бу икки сурани нозил қилди. Албатта бу икки сурани ихлос билан ўқиган киши Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиши муқаррардир.

Кейин эса қуйидаги дуоларни айта бошлайди:

77 - [أصبحنا وأصبح الملك لله والحمد لله لا إله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير رب أسألك خير ما في هذا اليوم وخير ما بعده وأعوذ بك من شر ما في هذا اليوم وشر ما بعده رب أعوذ بك من الكسل وسوء الكبر رب أعوذ بك من عذاب في النار وعذاب في القبر]

"Тонг оттирдик ва Оллоҳнинг бутун мулки ҳам тонг оттирди. – агар кеч киритса кечга кирдик дейди- Ҳамма ҳамдлар Оллоҳга бўлсин! ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Барча мулк ва ҳамдлар уникидир ва У ҳамма нарсага қодир зотдир. Эй Илоҳим! мен сендан бу кундаги ва бу кундан кейинги кунларда ҳам яхшиликни сўрайман. Бу кун ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликдан сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим! менга дангасачиликдан, ёмон кексайишдан ўзинг паноҳ бер! Эй Раббим! мени дўзах ва қабр азобидан ўзинг асрагин".

Изоҳ: Албатта тонгга етганимиз учун Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Кечга етсак ҳам Парвардигорнинг ўзига шукрлар бўлсин! Чунки бунга етказиш фақатгина унинг қўлидадир. Бу дуолар бизларга бизларни ким эканлигимизни ва Оллоҳ таолони нақадар буюк зот эканлигини ўргатади. Уламолар айтадиларки: "Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима нарсадан паноҳ тиласалар, албатта ўша нарса ёмон эканлиги маълум бўлади. Чунки у зот яхши нарсадан паноҳ тиламайдилар, балки уни зиёда қилинишини Оллоҳ таолодан сўрайдилар. Дангасачилик нафақат дунёвий ишларда зараргина бўлиб қолмай, балки охиратда ҳам надомату пушаймонлик келтириши аниқдир. Чунки киши дангасалик қилиб кўп тоату ибодатлардан ўзини маҳрум этади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларига таълим ва сабоқ мақсадида бундай номақбул амалдан Оллоҳ паноҳ беришини тиладилар. Шунингдек, ёмон кексайишдан ҳам Оллоҳ ўзи асрашини тиламоқ зарур. Чунки киши бу аҳволга тушиб қолиши туфайли кўп ибодатлардан маҳрум бўлади ёки тўла-тўкис адо эта олмайди. Балки ўзининг ишларида ҳам бировларга юк бўлиб қолади".

78 - [اللهم بك أصبحنا وبك أمسينا وبك نحيا وبك نموت وإليك النشور]

"Эй Илоҳим! сенинг мададинг ила, тонг оттирдик, кеч киритдик ва сенинг мададинг ила яшаймиз ва ўламиз. Қайта тирилиш ҳам фақатгина сенгадир".

Изоҳ: Туҳфазул-аҳфазий китобида бу ҳадисни шундай шарҳланади: "Сенинг ҳифзи-ҳимоятинг ила ёки сенинг неъматларингга чулғаниб ёки сенинг зикринг билан машғул бўлиб ёки сенинг номинг ила ёки тавфиқинг остида ёки сенинг қудратинг ила ҳаракатланиб ёки ироданг ила қўзғалиб тонг оттирдик. Сен ўзинг тирилтирасан ва ўлдирасан яъни бу ҳолат бизларда давом этаверади. Қайта тирилтириш фақат сенгадир сендан ўзгага эмас. Агар кеч киритса сенгадир қисматимиз-ишларимизнинг оқибати! -дейди";.

79 - [اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت خلقتني وأنا عبدك وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت أعوذ بك من شر ما صنعت أبوء لك بنعمتي علي وأبوء بذنبي فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت]

Маъноси: "Эй Илоҳим! сен Раббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен мени яратдинг, мен сенинг бандангман. Сенинг аҳд-паймонинг ва ваъдангда қодир бўлганимча тураман. Қилиб қўйган ишларимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман, менга берган неъматларингни, ҳамда гуноҳларимни эътироф қиламан. Мени афв этгин, зеро гуноҳларни ёлғиз ўзинггина мағфират этасан".

Изоҳ: Бу дуо Саййиди-алъистиғфор яъни истиғфорларнинг хожаси -деб аталади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари шундай номладилар. Уламолар айтадиларки: "Саййид лафзини олиб кўрсак у раис, бошлиқ ҳар бир иш унинг қўлида бўлган раҳбарга айтилар экан. Дуо ҳам маъноларга бой бўлганлиги учун саййиди-алъистиғфор деб аталган бўлса керак". Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуонинг фазилати ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Кимики бу дуони маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кундузи ўқиган бўлса, кейин кеч киритмай туриб дунёдан кўз юмадиган бўлса у жаннатдадир. Шунингдек кимики бу дуони дуо ўз ичига олган маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кечаси ўқиган бўлса, кейин тонг оттирмасдан аввал вафот қилса у жаннатдадир". Имоми Нававий дуолар тўплами бўлган "Ал-азкор" деб номлаган китобларида бу дуони саййиди-алъистиғфор бўлсада китобнинг охирида зикр қиладилар. Сабаб нима? Сабаби шуки, мендай заиф гуноҳкор бандани Илоҳийм раҳм айласа эди деб дуоларнинг охирида зикр этадиларки, худди китобни битиб тугатгандан кейин дуо қилиб истиғфор айтган бандадек.

80 - [اللهم إني أصبحت أشهدك وأشهد حملة عرشك وملائكتك وجميع خلقك أنك أنت الله لا إله إلا أنت وحدك لا شريك لك وأن محمدا عبدك ورسولك](أربع مرات)

Бу дуони тўрт марта ўқилади.

Маъноси: "Парвардигоро! Мен тонг оттирдим. Мен сени ва аршингни кўтариб тургувчи –фаришталар ва ҳамма малоикаларингни ҳамда жамики махлуқотларингни гувоҳ қилиб айтаманки, сен ўзинг Оллоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир, ёлғиздирсан, шеригинг йўқ! Ва Муҳаммад сенинг қулинг ва росулингдир".

Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики бу дуони бир марта ўқиса жасадининг тўртдан бир қисми дўзахдан озод қилинади. Икки марта ўқиса жасадининг ярми, уч марта ўқиса тўртдан уч қисми, тўрт марта ўқиса бутун жасади дўзахдан омонда бўлади! –деб марҳамат қилган эканлар.

81 - [اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد ولك الشكر]

Маъноси: "Эрта тонгда менга, ёки бирор банданга насиб бўлган неъмат фақат ўзингдандир, сенинг шеригинг йўқдир. Ҳамд-санолар ва шукрлар фақат Сенгагина бўлсин".

Изоҳ: Бошқа ривоятда шу ҳадиснинг давомида кимики бу дуони тонгда айтар экан, ўша куннинг шукрини адо этган бўлур. Кимики бу дуони кечга кирганда ўқир экан, у шу кечанинг шукрини адо қилган бўлур! –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган эканлар. Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: "Қайсики бандага Оллоҳ таоло бирор неъматни инъом қилган бўлса, банда бу неъматни Оллоҳ тарафидан деб билиб тан олса, шукр қилишидан аввал шукр қилганлар қаторига қўшиб қўяр экан. қайсики банда бир гуноҳ қилиб, қилган гуноҳига пушаймон бўлса, истиғфор сўрашидан аввал уни мағфират қилар экан".

82 - [اللهم عافني في بدني اللهم عافني في سمعي اللهم عافني في بصري لا إله إلا أنت اللهم إني أعوذ بك من الكفر والفقر وأعوذ بك من عذاب القبر لا إله إلا أنت](ثلاث مرات)

Бу дуони эса уч бор такрор қилинади.

Маъноси: "Эй Илоҳим! баданимни саломат қил! Қулоғим ва кўзимга ҳам офият бергин! Ибодатга фақат ўзинг ҳақлидирсан! Илоҳим! Менга куфр ва камбағалликдан паноҳ бер! Ва мени, қабр азобидан ҳам ўзинг асра! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ".

Изоҳ: Мушкотул-Масобиҳнинг шарҳи бўлмиш Мирқотул-Мафотиҳда бу ҳадисга шундай шарҳ қилинади: Эй Илоҳим! Баданимни турли-туман алам ва касалликлардан асрагин! - деб бўлгач, кўз ва қулоқни асрашини сўрайди, гарчи бу икки аъзо бадан деган номнинг ичига дохил бўлсада, бу икки аъзонинг вазифаси жуда улкандир. Қулоқ Оллоҳ тарафидан Росулларга нозил қилинган оятларни эшитади. Кўз эса Оллоҳнинг яккаю-ягона эканлигига далолат қилгувчи оятларнинг шоҳиди бўлади ҳамда қуръон оятларини кўради ва идрок қилади. Демак бу икки аъзо нақлий ва ақлий далилларни фаҳмловчи аъзо экан. Бу икки аъзонинг қадри нақадар олийдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда эй Илоҳим! Қулоқларимиздан ва кўзларимиздан бизларни фойдалантиргин! Ва куч-қудратимиздан ҳам бутун умримизнинг охиригача фойдалантиргин! –деб дуо қилар эдилар. Куфрдан паноҳ сўралганда куфрнинг ҳар тури, исломдан чиқариб юборувчи катта куфр, ҳамда неъматларга шукр қилмаслик - яъни ношукрлик ҳам кўзда тутилмоқда. Камбағаллик ҳам ана шундай куфрга олиб боргувчи ҳоллардан бўлганлигидан, ундан куфр билан бир ўринда паноҳ тиланмоқда. Пайғамбар алайҳиссаломдан камбағалликка чалиниб қолишдан паноҳ сўраганликлари ҳақида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Бу камбағалликдан мурод, ҳеч вақоси қолмаган кишидир. Аммо оз-моз нарсаси бўлиб у ҳожатига етиб - етмайдиган бўлса, бу юқорида зикри ўтган камбағал бўлмайди. Балки бу мискин бўлиб, бу ҳолдан Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган эмаслар. Дуонинг охирида Оллоҳни яккаю ягона илоҳ эканлигини қайд қилинишининг сири - бу дуода зикри ўтган тилакларни фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзи бажо қилади, яъни бу нарсаларни Парвардигордан бошқасидан сўралмас! - демакдир.

83 - [حسبي الله لا إله إلا هو عليه توكلت وهو رب العرش العظيم](سبع مرات)

Бу дуо етти марта ўқилади.

Маъноси: "Оллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ! унга таваккал қилдим. Ва у буюк аршнинг Раббисидир".

Изоҳ: Албатта шу дуони ихлос билан етти марта айтган кишини Оллоҳ таоло ҳар қандай офатлардан асрашини ифода этадиган бошқа ривоятлар ҳам мавжуддир. Бу дуони қайғу-ғам пайтларда ҳам зикр қилиш мумкин.

84 - [اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا والأخرة اللهم إني أسألك العفو والعافية: في ديني ودنياي وأهلي ومالي اللهم استر عوراتي وآمن روعاتي اللهم احفظني من بين يدي ومن خلفي وعن يميني وعن شمالي ومن فوقي وأعوذ بعظمتك أن أغتال من

Маъноси: ";Парвардигоро! Мен сендан дунё ва охиратда менга тинчлик омонлик ва офият беришингни тилайман! Илоҳим! Мен сендан диним ва дунёимда, аҳл-оилам ва молимда омонлик, офият беришингни сўрайман. Илоҳим авратимни сатр қилгил! –яъни гуноҳларимни яширган ва халойиқлар ўртасида мени шарманда қилма!- қўрқувлардан мени омонда қил! Эй Илоҳим! мени олдимдан ҳам, орқамдан ҳам, ўнгимдан, чапимдан ва тепамдан ҳам ўзинг асра! Ва оёғим остидан менга суиқасд қилинишидан –яъни ер зилзиласи офатидан- улуғлигинг ила паноҳ тилайман".

Изоҳ: Жомиул-Ҳикам китобида Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоиий раҳимаҳумуллоҳлар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони тонг оттирганда ҳам кеч киритганда асло тарк қилмас эканлар. Кимики ёшлигида қувватлик ва навқирон кезларида Оллоҳ таолонинг ҳад-ҳудудларини поймол қилмай уни асраган бўлса, кексалигида қувватсизлигида Оллоҳ таоло унинг кўз ва қулоқларини саломат қилиб куч ва қувватидан яхши фойдалантирар экан. Ривоят қилинишича Уламолардан бири юз ёшдан ўтганда ҳам жисмонан бақувват бўлади. Бир куни баланд жойдан сакраб юборади. Буни кўрганлар ўзингиз эҳтиёт қилмайсизми? -деб уни итоб қиладилар. Шунда у биз бу аъзоларни ёшликда гуноҳлардан сақлаган эдик. Эндиликда эса у аъзоларни Оллоҳ таоло бизларга сақлаб бермоқда! -дейди. Тамоман шу воқеани тескариси бўлиб содир бўлган бир ҳодисани ҳам ривоят қиладилар. Уламолардан бири бир мўйсафидни тиланчилик қилаётганини кўриб қолади. У жуда аянчли ҳолда бўлади. Шунда фозил киши бу тиланчи ёшлигида Оллоҳни унутганлигини ва шу жинояти туфайли Оллоҳ уни кексайганда унутганини -айтади. Оллоҳ таоло банданинг салоҳияти сабабли унинг зурриятларигача офиятни ато қилади. Каҳф сурасида у икковиларининг оталари солиҳ киши бўлган эди! -деб марҳамат қилади. Яъни оталари солиҳ киши бўлганлиги сабабли бу икковилари Оллоҳнинг ҳимоясида бўлдилар. Баъзи муфассирларнинг айтишларича бу ота еттинчи ота бўлган экан. Ибни Сийрин раҳимаҳуллоҳ тобиинлардан бўлган бу солиҳ инсон ўғилларига эй ўғилчам! сени ҳифзи ҳимоя қилиш мақсадида намозимни кўпайтираман! –деб сўнг сўзларига ҳужжат қилиб шу оятни ўқиган эканлар. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ эса қайсики мўъмин вафот этар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг фарзандларини ва фарзандларининг фарзандларини ҳам ҳимоясига олгай! -деб марҳамат қилганлар. Ибн Мункадир айтадиларки: Оллоҳ таоло солиҳ банда туфайли унинг фарзандини, фарзандининг фарзандларини ва уларнинг яқинларини асраб келади. Улар ҳамиша Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиб келадилар. Ва қайсики банда Оллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, Оллоҳ уни шу ҳолатда асрайди. Яъни тоату ибодатни ташламас экан, албатта у офату балолардан омонда ва фаровон ҳаётда бўлаверади.

85 - [اللهم عالم الغيب والشهادة فاطر السموات والأرض رب كل شيء ومليكه أشهد أن لا إله إلا أنت أعوذ بك من شر نفسي ومن شر الشيطان وشركه وأن أقترف على نفسي سوءا أو أجره إلى مسلم]

Маъноси: "Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки - унинг тузоғига тушиб қолишимдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман".

Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида "Туҳфатул-Аҳфазий" китобида шундай марҳамат қилинади: "Ғойб яъни бандалардан махфий бўлган ва уларга ошкор бўлган барча нарсани билгувчи ва еру осмонларни яратгувчиси йўқдан бор қилгувчиси! Нафсимнинг ёмонлигидан яъни нафснинг ичида яширилиб ётган ёмонликларни ошкор бўлишидан, васвас қилиб адаштиришидан, ширкка олиб боришидан ўзинг асра! Ва гуноҳлар қилиб ўзимга ўзим жабр қилишимдан ёки бошқа бирор мусулмонга азият беришимдан ёки уни ҳам мана шундай маъсиятларга қўл уришига сабаб бўлишимдан ўзинг сақла".

86 - [بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم](ثلاث مرات)

Бу дуони уч бор такрор қилинади.

Маъноси: "Исми ила еру осмонларда ҳеч нарса зарар бера олмайдиган Оллоҳнинг исми билан – яъни унинг исмини зикр этаман- ва У эшитгувчи ва билгувчи зотдир".

Изоҳ: Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: "Ҳадиснинг давомида ровийларидан бири Абон ибн Усмон айтадиларки: "Отамдан эшитганман айтган эдиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қайсики банда бу дуони ҳар кеча ва кундуз уч бор айтса ҳеч нарса унга зарар бера олмайди". Кунлардан бир куни бу ровий яъни Абон оғир касалликка чалиниб қоладилар. Бу ҳадисни эшитганлардан бири у кишига таажжубланиб қарайди. Шунда Абон унга қараб ҳа! қараб қолдинг? Ҳадиснинг саҳиҳлигида гап йўқ! чўчимагин! Лекин Оллоҳнинг қазои-қадари ила мен ушбу дуони ўша куни ўқишдан ғофил бўлиб қолиб, бу мусибат билан балоландим! –дейди. Ҳадис банда бу дуони кечаси бўлсин ё кундузи уч марта ўқиган бўлса, ҳар қандай зарардан омонда бўлишига далилдир";.

87 - [رضيت بالله ربا وبالإسلام دينا وبمحمد صلى الله عليه وسلم نبيا](ثلاث مرت)

Бу дуони ҳам уч бор такрор этилади.

Маъноси: "Оллоҳни Раббим, Исломни диним, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим! -деб тан олдим".

Изоҳ: Бошқа ривоятда келишича ушбу ҳадиснинг охирида: "Кимда ким шундай деса ўтмиш гуноҳларидан покланади" –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. "Туҳфазул-Аҳфазий"да Оллоҳни Раббим яъни барча махлуқотларни тарбия қилгувчи эканлигига, қазои-қадар ҳам унинг қўлида эканлигига ишонган ҳолда Уни Раббим деб тан оламан. Ва Оллоҳ юборган Муҳаммад алайҳиссаломга ва у кишига нозил қилган ҳар бир нарсага иймон келтираман. Ва Ислом аҳкомларининг барчасига ҳақ эканлигини тан олган ҳолда бўйинсинаман". Уламоларнинг яна бирлари бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар:"Оллоҳни Раббим деб қаноат ҳосил қилдим, шунга кифояландим ва ундан бошқасини изламадим. Муҳаммад алайҳиссаломни эса Оллоҳнинг менга ва жамики мусулмонларга жўнатган Элчиси деб тан олдим. Исломни диним яъни ундан бошқа динни ихтиёр этмадим ва фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг динига мувофиқ бўлган йўлнигина ўзимга маслак тутдим ёки Исломдан ўзгасини дин деб тан олмадим";.

88 - [ياحي ياقيوم برحمتك أستغيث أصلح لي شأني كله ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين]

Маъноси: "Эй Мангу ҳаёт ва абадий тургувчи зот! раҳматингдан илтижо қиламан! Ҳамма ишларимни ўзинг ўнглагин! Ва кўз очиб юмиш муддатича ҳам – яъни бир лаҳза ҳам- мени ўзимга топшириб қўймагин".

89 - [أصبحنا وأصبح الملك لله رب العالمين اللهم إني أسألك خير هذا اليوم: فتحه ونصره ونوره وبركته وهداه وأعوذ بك من شر مافيه وشر مابعده]

Маъноси: "Тонг оттирдик ва оламларнинг Раббиси бўлмиш Оллоҳнинг мулки ҳам тонгга етди. Парвардигоро! Мен сендан бу куннинг яхшилигини, фатҳу нусратини, нури, баракаси ва ҳидоятини тилайман! Ва бу кундаги ёмонликлардан ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман".

90 - [أصبحنا على فطرة الإسلام وعلى كلمة الإخلاص وعلى دين نبينا محمد صلى الله عليه وسلم وعلى ملة أبينا إبراهيم حنيفا مسلما وماكان من المشركين]







Дата добавления: 2015-09-04; просмотров: 765. Нарушение авторских прав; Мы поможем в написании вашей работы!



Аальтернативная стоимость. Кривая производственных возможностей В экономике Буридании есть 100 ед. труда с производительностью 4 м ткани или 2 кг мяса...

Вычисление основной дактилоскопической формулы Вычислением основной дактоформулы обычно занимается следователь. Для этого все десять пальцев разбиваются на пять пар...

Расчетные и графические задания Равновесный объем - это объем, определяемый равенством спроса и предложения...

Кардиналистский и ординалистский подходы Кардиналистский (количественный подход) к анализу полезности основан на представлении о возможности измерения различных благ в условных единицах полезности...

Ученые, внесшие большой вклад в развитие науки биологии Краткая история развития биологии. Чарльз Дарвин (1809 -1882)- основной труд « О происхождении видов путем естественного отбора или Сохранение благоприятствующих пород в борьбе за жизнь»...

Этапы трансляции и их характеристика Трансляция (от лат. translatio — перевод) — процесс синтеза белка из аминокислот на матрице информационной (матричной) РНК (иРНК...

Условия, необходимые для появления жизни История жизни и история Земли неотделимы друг от друга, так как именно в процессах развития нашей планеты как космического тела закладывались определенные физические и химические условия, необходимые для появления и развития жизни...

КОНСТРУКЦИЯ КОЛЕСНОЙ ПАРЫ ВАГОНА Тип колёсной пары определяется типом оси и диаметром колес. Согласно ГОСТ 4835-2006* устанавливаются типы колесных пар для грузовых вагонов с осями РУ1Ш и РВ2Ш и колесами диаметром по кругу катания 957 мм. Номинальный диаметр колеса – 950 мм...

Философские школы эпохи эллинизма (неоплатонизм, эпикуреизм, стоицизм, скептицизм). Эпоха эллинизма со времени походов Александра Македонского, в результате которых была образована гигантская империя от Индии на востоке до Греции и Македонии на западе...

Демографияда "Демографиялық жарылыс" дегеніміз не? Демография (грекше демос — халық) — халықтың құрылымын...

Studopedia.info - Студопедия - 2014-2024 год . (0.011 сек.) русская версия | украинская версия